RU

Последние новости

02:37Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод"дан йирик ғалаба, Бенземадан хет-трик!  0 02:30Бундеслига. Франкфуртда "отишма": "Айнтрахт" - "Боруссия" Д учрашувида 6 та гол урилди  0 02:02Африка Миллатлар кубоги. Марокаш ярим финалда!  0 01:25"Ювентус" "Манчестер Сити" футболчисини текинга қўлга киритмоқчи  0 00:47Испания Суперкубоги финалини ким бошқаради?  1 00:20Майкл Оуэн: "Муҳим ўйинларда Гёкерешга маҳорат етишмаяпти"  2 23:55А Сериянинг декабрь ойидаги энг яхши мураббийи маълум қилинди  0 23:23Сульшер МЮга қайтса, қанча маош олади?  0 23:05Африка Миллатлар кубогидаги илк ярим финалчи маълум!  1 22:52"Истанбул Башакшеҳир" ўртоқлик ўйинида дуранг қайд этди, Аббосбек Файзуллаевдан гол  7 22:32Лиам Росеньор: "Босим - бу афзаллик"  0 22:01Жиянов қўшилди, Юсупов ва Ўринбоев йўқ. "Навбаҳор"нинг бугунги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  2 21:46"Динамо" "Ғазалкент"ни мағлуб этган назорат учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  2 21:20Расман: Торнике Дзебниаури - "Сурхон" футболчиси  7 20:53Расман: "Хоразм" "Сурхон" футболчисини ижарага олди  4

ЎФФ президенти Аббосбек Махсталиевни табриклади Новости

ЎФФ президенти Аббосбек Махсталиевни табриклади

Ўзбекистон Футбол Федерацияси президенти Мираброр Усмонов «Пахтакор» футбол клуби аъзоси Аббосбек Махсталиевни давлатимизнинг юксак мукофоти – «Ўзбекистон ифтихори» фахрий унвони билан тақдирлангани муносабати билан табриклади.
Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг 3 декабрдаги «Юқори натижаларга эришган бир гуруҳ иқтидорли ёшларни мукофотлаш тўғрисида»га Фармонига асосан, Тошкентнинг «Пахтакор» футбол клуби аъзоси ва Ўзбекистон миллий терма жамоасига номзод футболчи Аббосбек Махсталиев «Ўзбекистон ифтихори» фахрий унвони билан тақдирланди.

«Аббосбек Махсталиевни Давлатимиз Раҳбари томонидан тақдим этилган ушбу юксак унвон билан ўз номимдан, Ўзбекистон Футбол Федерацияси ва бутун Ўзбекистон футбол жамоатчилиги номидан қутлар эканман, ёш футболчи ушбу мукофотни кейинги муваффақиятли ўйинлар учун бир рағбат, ўз устида янада қаттиқроқ ишлаш учун омил, янги ғалабалар учун иштиёқ сифатида қабул қилишини истардим», - дейилади ЎФФ президенти табригида.

Фармон қайд этилганидек, Аббосбек Махсталиев Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги обрў-эътибори ва нуфузини оширишга қўшган салмоқли ҳиссаси, профессионал маҳорати ва ёрқин истеъдоди билан спорт соҳасида юқори натижаларга эришгани учун юксак фахрий унвон билан тақдирланди.

«Ишонаманки, Аббосбек Махсталиев ўзига билдирилган юксак ишончни оқлаб, Ўзбекистон футболи тарихидаги энг яхши футболчилардан бири бўлиб қолиш учун тинмай ҳаракат қилади», - дейилади ЎФФ президенти табригида.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика