RU

Последние новости

20:17Тарих сизнинг қўлингизда – Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари имзолари қўйилган футбол тўпини ютиб олинг!  0 19:48Абрамович футбол клубига эгалик қилишни хоҳламаяпти  1 19:18ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Корея Кувайт дарвозасига 4 та тўп киритди  2 18:26Осиё Кубоги-2027 саралаши. Тожикистон Филиппин билан муроса кўчасини танлади  1 18:00ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон – Қатар (матнли трансляция)  238 17:51ЖЧ-2026 саралаши. Осиё гранди Индонезияни "савалади", Хитой сўнгги дақиқалардаги гол эвазига ғалаба қозонди  4 16:42"Бавария" келгуси мавсум учун уй формасини намойиш этди  4 16:12"Арсенал" футболчисини "Крузейро"га сотди  0 15:38Шомуродовнинг устози Италия терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин  5 15:09"Ал Насср" Испания терма жамоаси футболчисига қизиқмоқда  0 14:43Ислом Иномов "Бунёдкор"ни тарк этди  2 14:14Хурсандчиликдан кейинги "бўшлиқ"ни тўлдириши лозим бўлган Кападзе севимли услубига қайтадими?!  30 14:00Тариқ Салмон: "Рақибимиз ўз юртбоши кўз ўнгида мағлуб бўлишни истамайди"  6 13:43"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси жамоани тарк этди  2 13:15Бекзод Маматқулов Ўзбекистон футзал федерациясида йиғилиш ўтказди. Унда Элибоев, Свиридов, Раҳматов ва бошқалар қатнашди  1

ЎФАда ОФК мутахассислари томонидан маркетинг бўйича семинар ўтказилди Новости

ЎФАда ОФК мутахассислари томонидан маркетинг бўйича семинар ўтказилди

Теги :  ЎФАОФК
Бугун Ўзбекистон футбол ассоциациясида Осиё футбол конфедерациясидан ташриф буюрган мутахассислар иштирокида маркетинг бўйича семинар ўтказилди.

Семинарни ОФКнинг Лигаларни ривожлантириш қўмитасининг Марказий ва Жанубий Осиё бўйича офицери Йогеш Десаи ва ОФКнинг стратегик режалаштириш ва маркетинг соҳаси бўйича консультанти Эльнур Мамедов олиб боришди.

Ушбу семинарда Суперлигада иштирок этувчи клубларнинг маркетинг бўйича мутахассислари иштирок этишди.

Семинар давомида клубларда маркетинг бўйича олиб бориладиган чора-тадбирлар, мухлисларни стадионларга жалб қилиш, ҳомийлар билан ишлаш, бунинг учун аҳамият қаратиш керак бўлган жиҳатлар ҳақида сўз юритилди.

Жумладан, Эльнур Мамедов ўтган йили ЎФА билан ҳамкорликда футбол клублари вакиллари ва юртимизда фаолият юритаётган йирик компаниялар, бизнес вакиллари иштирокида ўтказилган семинарнинг хулосалари билан йиғилганларни таништирди.

Клубларда маркетинг соҳасини ривожлантиришда телетрансляцияларнинг аҳамияти ҳам катта экани, бу борада ПФЛ ҳамда Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси билан ҳамкорликда катта ҳажмдаги ишлар амалга оширилаётган таҳсинга сазовор экани қайд этилди.

Семинар давомида йиғилганлар ОФК мутахассисларига ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишди ва тегишли жавоблар олишди.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика