RU

Последние новости

02:10Даниэль Фарке: "Гвардиола ҳаммадан бир қадам олдинда"  0 01:44Европа лигаси. "Панатинаикос" пенальтилар сериясида ҳал қилди, "Селтик" 28-сонияда гол урди ва бошқа натижалар  0 01:31Конференциялар лигаси. "Самсунспор" 4та гол уриб, "Фиорентина" 4та гол ўтказиб юбориб 1/8 финалга йўл олди  0 00:46Серлот, Хвича ва бошқалар: ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 00:19Престианни тан олди  10 23:51"Машъал" янги мавсум учун қайдномани эълон қилди  1 23:36"Бухоро" янги мавсум учун қайдномани эълон қилди  1 23:22"Андижон" янги мавсум учун қайдномани эълон қилди  9 23:08"Динамо" янги футболчиларини таништирди  4 22:52Эрон. "Трактор" кичик ҳисобда ғалабага эришди, Ҳамробеков...  0 22:20ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  0 22:00"Металлург" "Шўртан" футболчисини таркибига қўшиб олди  1 21:46"Пахтакор"нинг янги мавсум учун қайдномаси эълон қилинди  2 21:32Виктор Фонт: "Лапорта "Барселона"ни "Реал" бўлишини истади"  7 21:10Мартин Демичелис ЛаЛига жамоасини бошқариши мумкин  0

ЎФА ва ПФЛ раҳбарлари "Бешиктош" клуби билан танишишди Новости

ЎФА ва ПФЛ раҳбарлари "Бешиктош" клуби билан танишишди

ЎФА вице-президенти ёрдамчиси Отабек Имомов ва ПФЛ бош директори Омон Ғофуров Туркия футбол федерацияси билан ҳамкорликни йўлга қўйиш ва тажриба ўргани мақсадида айни кунларда Туркияда бўлиб туришгани ва у ерда учрашувлар ўтказишаётгани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.

Бугун ЎФА ва ПФЛ мутасаддилари "Inteltek" компанияси раҳбария Аҳмет Сезар билан учрашиб,  клубларда маркетинг ишларини тўғри йўлга қўйиш масалаларида фикр алмашишди. Шундан сўнг  "Бешиктош" клубига ташриф буюрилди. ЎФА мутасаддиларини клуб вице-президенти Сердал Адалининг ўзи кутиб олиб, бой тарихга эга клуб билан яқиндан таништирди. Шунингдек, клубда олиб борилаётган ишлар, инфратузилма ва мухлислар билан ишлаш масалалари бўйича ўз тажрибалари билан ўртоқлашди. Сердал Адали Туркиядаги ҳар бир йирик корхона ва компанияларда клубнинг ўз мухлислар гуруҳи мавжуд бўлиб, бу гуруҳ "Бешиктош" иштирокидаги ўйинларга стадионларга кўпроқ мухлисларни жалб қилиш бўйича тарғибот ишларини олиб боришини айтиб ўтди.



Бундан ташқари, Ўзбекистон вакиллари Спорт Арбитраж Суди - CAS адвокати Эмин Ўзкурд билан ҳуқуқий масалалар бўйича суҳбатлашишди. Эмин Ўзкурд "Бешиктош", "Фенербахче", "Галатасарай" каби клубларда ҳам фаолият юритади. Суҳбат давомида ёш ҳуқуқшунос футболчилар билан имзоланадиган шартномаларнинг талаблари, трансфер масалалари ва бошқа ҳуқуқий мавзуларда ўз тажрибалари билан ўртоқлашишди. Эмин Ўзкурд бу борада Ўзбекистонга ҳам ташриф буюриб, Суперлига клубларида фаолият юритаётган юристлар учун семинарлар ташкил этишга тайёр эканини ҳам маълум қилди.




Туркия футбол федерацияси ва клублари билан яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича учрашувлар давом этади.


Рейтинг: -2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика