RU

Последние новости

00:57Каррагер МЮ учун мос мураббий номини айтди  1 00:31Левандовски нега "Барселона"га ўтганини айтди  1 00:12Микель Артета: "Барселона" "Ньюкасл" билан ўйинда Испаниядаги каби 1000 та пас ўйнай олмади"  6 23:43"Арсенал" Райс билан музокараларни бошлади  0 23:17"Челси" футболчиси бир ўйинга четлатилди  0 22:52"Реал" ҳимоячиси сафдан чиқди  2 22:30Майкл Оуэн АПЛнинг энг яхши жамоаси номини айтди  1 22:09Лиам Росеньор: "Челси"да ҳали имкониятлар бор. ЕЧЛда 3 гол фарқидан чиқиб кетиш ҳолатлари кўп бўлган"  4 21:48Пеп Гвардиола: "Доимо "Манчестер Сити"нинг яхши бўлишини истайман"  2 21:33Ўзбекистон U-17 термаси "Оқтепа"ни мағлуб этди  0 21:10Майкл Кэррик: "Скоулзнинг танқидига эътибор бермадим"  2 20:55Эшитдик-да: Суперлигадаги биринчи истеъфо маълум  11 20:41"Пахтакор"дан ҳайдалган бразилиялик ва португалияликлар ҳозир қаерда? Педру Морейра қарийб бир йилдан бери клубсиз  0 20:20Netflix Роналдиньо ҳақида ҳужжатли фильм чиқаради  1 19:58ЎФА раҳбарияти Янги Тошкент стадиони қурилиш жараёни билан танишди  13

ЎФА спорт журналистларини байрам билан табриклади Новости

ЎФА спорт журналистларини байрам билан табриклади

Бугун, 2 июль — Халқаро спорт журналистлари куни.

Ушбу сана дунё бўйлаб спорт соҳасида фаолият олиб бораётган журналистлар ўртасида кенг нишонланади. Шу муносабат билан бугун оммавий ахборот воситалари вакиллари Ўзбекистон футбол ассоциациясига таклиф этилди.

ЎФА раҳбарияти журналистларни байрам билан табриклаб, тезкорлик ва холислик билан фаолият олиб боришларида омад ва зафарлар тилади. Ўз навбатида ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов сўзга чиқиб, журналистлар футболни кенг ёритиб бориш, таҳлил қилиш, керак жойда эса танқид қилиш, камчиликларга кўзгу тутиш орқали шубҳасиз, футбол ривожига улкан ҳисса қўшиб келаётганлигини алоҳида таъкидлади. 

"Тезкорлик, ҳолислик, таҳлил, тўғрисўзлик, жонкуярлик борасида айнан спорт журналистлари соҳада етакчилар ҳисобланишади. Касбингиз қанчалик машаққатли ва синовларга бой эканлигини яхши биламиз, буни қадрлаймиз. Энг аввало, сизга мустаҳкам соғлиқ тилаймиз, ижодий фаолиятингизда илҳом, куч-қувват ва шижоат тарк этмасин, футболимиз ривожи йўлида доимо елкама-елка фаолият олиб бориш насиб этсин", – деди Равшан Эрматов.

Йиғилиш якунида ЎФА ташкил этган тадбирларни ва терма жамоалар фаолиятини мунтазам ёритиб боришда яқиндан ҳамкорлик қилганлиги ҳамда Республикамизда футбол оммавийлигини ошириш ва соғлом турмуш тарзини аҳоли орасида кенг тарғиб этганлиги учун журналистларга миннатдорчилик сифатида махсус совғалар тақдим этилди.

Рейтинг: -1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика