RU

Последние новости

21:15Манба: Эрик тен Хаг Англия кубоги финалидаги сўнг МЮни тарк этади  5 20:43Неймар қачон сафга қайтади? "Ал Ҳилол" бош мураббийи жавоб берди  3 20:15ФИНАЛгача...  8 20:01Про лига. "Шўртан" "Хоразм"ни мағлуб этди, дарвозабондан ассист  7 19:33"Клуб ҳеч кимга керак эмаслигини кўриш мен учун оғриқли" — "Нефтчи" бош мураббийи  11 19:15"Sofascore"нинг АПЛ рамзий жамоасидан Холанд ва де Брюйне жой олмади  9 18:38"Сурхон" – "Насаф" беллашувида пенальти бормиди? "Сўғдиёна" ҳакамликдан азият чекдими? Суперлиганинг 8-турида реферилар қабул қилган баҳсли қарорлар таҳлили  8 18:18"Динамо" Махачқала Премьер лигага чиқди, РПЛдаги илк ўйинга Хабиб Нурмагомедов ва Хасбик таклиф қилинади  2 16:57Арда Туран билан муносабати, Париж Олимпиадаси ва кимлар ёрдам бергани — Жаҳонгир Ўрозовнинг Туркиядаги илк мавсуми қандай ўтди?  2 16:335та гол, 2та пенальти ва битта қизил карточка. Тошкент дербисидан ГАЛЕРЕЯ  0 16:15ЎзФҲМ: "Насаф" дарвозасига тоза пенальти қўйилмаган, "Олимпик"ка эса йўқ пенальти қўйилган, "Андижон" футболчиси 18-дақиқада қизил олиши керак эди  29 15:1320 ёшли ҳужумчи, 21 ёшли дарвозабон, 22 ёшли ҳимоячи ва 53 ёшли мураббий. Суперлигада 8-турнинг энг яхшилари   4 14:51"Навбаҳор" ва ОКМКдан 2, қолганлардан бир нафардан. Суперлига 8-тур рамзий терма жамоаси  2 13:32Ўз тарихида илк бор финалга чиққан "Аталанта" мағлубиятсиз одимлаётган "Байер"га қарши. Европа лигаси финали учун превью  4 13:10ПФЛ: "Бобур Арена" секторлари ўйин пайти кузатув камералари ёрдамида назорат қилинади  20

ЎФА раҳбарияти "Рома" вакили билан кўришди Новости

ЎФА раҳбарияти "Рома" вакили билан кўришди

Бугун ЎФА раҳбарияти ҳамда "International Management Group" компанияси ва Италиянинг "Рома" клуби вакили Карлос Перез ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

"Маълумки, мазкур компания спорт тадбирларини ташкил этиш, менежмент, маркетинг каби бир қатор йўналишларда дунёнинг етакчиларидан ҳисобланади. IMG бу борада кўплаб мамлакатлар ва клублар билан замонавий футболни ривожлантириш борасида ҳамкорлик қилиб келади. 

Учрашув аввалида Карлос Перез мамлакатимизда кўплаб иқтидорли футболчилар мавжудлиги, улар жаҳон майдонларида ўзларининг истеъдодларини кўрсатиб келаётганлигини Элдор Шомуродов мисолида эътироф этди. 

ЎФА вакиллари юртимизда “Рома” клуби академиясини ташкил этиш имкониятларини ўрганиш борасида фикр билдиришди. Шунингдек, ўзбекистонлик иқтидорли футболчилар ҳамда мураббийларни Италияда малака ошириш ва тажриба алмашишини йўлга қўйиш масаласи муҳокама этилди. Европада мавқеи юқори ҳисобланган “Рома” клубининг маркетинг тизимини ўрганиб чиқиб, Ўзбекистонда татбиқ этиш таклифи илгари сурилди. 

Элдор Шомуродов каби етакчи футболчиларимизнинг хорижий клублардаги фаолиятига оид махсус фильмлар тасвирга олиш кераклиги, бу эса ёш футболчиларнинг мотивациясини ошириш, ўз устида ишлаш, профессионалликка интилиш, иродали бўлиб етишишларига туртки бўлиши мумкинлигини таъкидлади. 

ЎФА раҳбарияти Европанинг етакчи чемпионатлари ва клубларида Ўзбекистон брендини илгари суриш бўйича ўз таклифларини эшиттирди. Карлос Перез келажакда бу каби истиқболли лойиҳаларни биргаликда амалга оширишга доимо тайёр эканлигини айтиб ўтди", – дея хабар берди ЎФА матбуот хизмати.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика