RU

Последние новости

01:53ЕЧЛ. "Боруссия" жавоб ўйинида ҳам ПСЖни мағлуб этиб, дастлабки финалчига айланди  72 01:19Месси тарихда голлар ва ассистлар бўйича пента-трикка эришган биринчи футболчига айланди  35 00:54Агуэро бўлажак АПЛ ғолибини тахмин қилди  3 00:25Испаниялик футболчи юрак хуружига учраган мухлис сабабли ўйинни тўхтатишни сўрагани учун майдондан четлатилди  1 00:06БАА Про лигаси. Эркинов 68 дақиқа ўйнаган баҳсда "Ал Ваҳда" ғалаба қозонди  0 23:48"Ланс" ҳимоячиси ўғрилик қурбони бўлди  2 23:31БМТ 25 майни Бутунжаҳон футбол куни деб эълон қилди  3 23:14Мбаппе Усэйн Болтни пойгага чорлади  0 22:52Миржалол Қосимов: "Клубда ҳеч ким абадий эмас, мен ҳам қачондир кетаман"  6 22:27Рўзиқул Бердиев: "Таблодаги ҳисоб 4:1 кўринишига келганидан сўнг хотиржамликка берилдик"  10 22:02Нидерландия клуби футболчилари жамоасини қутқариш учун маошларидан воз кечишди  6 21:47Расман: "Бавария" футболчиси "Реал"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 21:25Веско Стешевич: "Гол, албатта, бир томоннинг маҳорати ва иккинчи томоннинг хатоси эвазига юзага келади"  7 21:10Суперлига. ОКМК — "Насаф" 3:4. Highlights  1 21:00Суперлига. ОКМК ва "Насаф" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди, "аждарлар" пешқадамлар сафига қўшилишди  68

ЎФА қарор қабул қилди: "Навбаҳор" иккита уй учрашувини мухлисларсиз ўтказади Новости

ЎФА қарор қабул қилди: "Навбаҳор" иккита уй учрашувини мухлисларсиз ўтказади

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Тартиб-интизом қўмитасининг йиғилиши бўлиб ўтди.

 Унда Coca-Cola Суперлига 5-тури доирасидаги “Навбаҳор лочинлари” – “Пахтакор” учрашувида юзага келган тартибсизликлар масаласи кўриб чиқилди.

Қўмитага тақдим этилган маълумотлар, далиллар ҳамда видео-ёзувлар натижасида учрашув давомида ҳар икки жамоанинг айрим расмий шахслари техник зонани бир неча маротаба тарк этиб, бош ҳакамга қўпол тарзда эътироз билдиргани, учрашувнинг 90-дақиқасида бош ҳакам VAR мониторидан фойдаланиши вақтида унинг иш фаолиятига ҳалал берилгани аниқланди. Қолаверса, учрашувнинг сўнгида “Навбаҳор” футбол клуби мухлислари учрашув расмий шахсларини номаъқул сўзлар билан ҳақорат қилгани, шунингдек, улар томонидан майдонга турли буюмлар улоқтирилгани, ЎзМТРКга тегишли кўчма телевизион станцияга ҳужум қилингани ва унга жиддий зарар етказилгани маълум бўлди.

Мавжуд далиллар ва кўрсатмалар атрофлича ўрганиб чиқилиб, “Навбаҳор” – “Пахтакор” учрашуви вақтида “Навбаҳор лочинлари” футбол клуби ишқибозларини мухлислик маданиятидан четга чиқиб, стадионга турли буюмларни улоқтиргани, стадион ва унга ёндош ҳудудларда тартибсизликлар келтириб чиқаргани, жамоа расмий шахслари томонидан стадионда тартибсизликлар келиб чиқишига сабаб бўлган ножўя хатти-ҳаракатлар содир этилгани сабабли Ўзбекистон футбол ассоциацияси Интизом кодексининг 5.4., 5.9-бандларига мувофиқ “Навбаҳор лочинлари” футбол клубига нисбатан навбатдаги иккита уй учрашувини томошабинларсиз ўтказиш интизом чораси қўлланилди.

Шунингдек, “Навбаҳор лочинлари” футбол клуби Техник директори Мустафо Байрамов, дарвозабонлар мураббийи Павел Синелников стадионда тартибсизликлар келиб чиқишига сабаб бўлган ножўя хатти-ҳаракатлар содир этгани, жамоа маъмури Абдурауф Ғуломов учрашув якунида рақиб жамоа футболчилари майдонни тарк этаётган вақтда нопрофессионал тарзда уларни жуда қўпол сўзлар билан ҳақорат қилгани учун уларга нисбатан футбол клуби томонидан ички интизом чорасини қўллаш тўғрисида “Навбаҳор лочинлари” футбол клубига ёзма тақдимнома киритилди.

Ўз ўрнида, учрашув вақтида “Пахтакор” футбол клуби расмий шахслари томонидан техник зонани бир неча бор тарк этиб, стадионда тартибсизликлар келиб чиқишига сабаб бўлган ножўя хатти-ҳаракатлари содир этилгани, жамоа расмийлари ва айрим футболчилари учрашув бош ҳакамини бир неча марта номаъқул сўзлар билан ҳақорат қилгани учун “Пахтакор” футбол клубига нисбатан Ўзбекистон футбол ассоциацияси Интизом кодексининг 5.4-бандига мувофиқ жарима интизом чораси қўлланилди.

Маълумот учун, "Навбаҳор" навбатдаги иккита уй ўйиннини "Турон" ва "Сурхон"га қарши ўтказади.



Рейтинг: +54   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика