RU

Последние новости

19:22"Реал" Алонсо ўрнини босиши мумкин бўлган номзодларни аниқлаб олди  1 18:54Омадсизлар рейтинги: АПЛдан тушиб кетишга асосий даъвогарлар  5 18:26Ван Дейк, Салоҳ ва "Ливерпул"нинг бошқа асосий футболчилари Слот ишдан бўшатилишини талаб қилмоқда  4 17:58Кожонинг кейинги тақдири нима бўлади?  0 17:32"Реал" яна бир ҳимоячисини йўқотди  4 17:07​Breaking! Салоҳ "Интер"га қарши ўйин қайдномасидан тушиб қолди  5 16:42"Истиқлол" — Тожикистон чемпиони!  9 16:27"Нефтчи" мураббийи Бошкович штабида иш бошлади  1 16:01"Сўғдиёна" икки футболчиси билан ҳамкорликни давом эттиради  0 15:35Суперлига ўтиш ўйинида ишловчи ҳакамлар маълум  5 14:57Буадди Европа элитаси орасида талаш бўлмоқда  0 14:29"Реал" ва "Барселона" "Манчестер Юнайтед" футболчиси учун курашади  3 14:00"Локомотив" "Динамо" ҳимоячисига жиддий қизиқмоқда  1 13:31"Нефтчи"ни тарк этган футболчи "Навбаҳор"га ўтмоқда  9 13:04"Барселона" етакчисини "Манчестер Сити"га сотмайди  2

ЎФА Ижроия қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди Новости

ЎФА Ижроия қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 28 ноябрь куни Ўзбекистон футбол ассоциацияси Ижроия қўмитасининг кейинги даврнинг долзарб вазифаларига бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон футбол ассоциацияси Президенти Aбдусалом Aзизов, ЎФA Ижроия қўмитаси аъзолари ва футбол мутахассислари иштирок этди.

Ўзбекистон футбол ассоциациясининг 2020 йилги навбатдаги ҳисобот Конгрессини ўтказиш масаласи кўриб чиқилди. Унга кўра мазкур ҳисобот Конгресси 2020 йил 19 декабрь куни “Зарафшон” киноконцерт залида бўлиб ўтиши режалаштирилди. Шунингдек Ҳакамлик-инспекторлик қўмитасининг янги таркиби ҳамда ҳудудий футбол ассоциациялари 2021 йил учун мўлжалланган намунавий тузилмаси ва харажатлар сметаси муҳокама этилди ва тасдиқланди.

Ўзбекистон Суперлига жамоалари учун футболчиларнинг жисмоний ҳолатини текшириш, кузатиб бориш каби керакли маълумотларни тақдим этадиган Жанубий Корея компанияси томонидан таклиф этилган “Fitogether” замонавий технологик қурилмасини амалиётга тадбиқ этиш масаласи кўриб чиқилди.

Йиғилиш давомида ЎФA Техник директори лавозими вақтинча вакант бўлганлиги сабабли ушбу лавозимга маҳаллий мутахассис Сергей Aрсланов тайинланди. UEFA Assist лойиҳаси доирасида хорижий мутахассис ёрдамида унинг доимий равишда малака оширишини ташкил этиш белгиланди.

Бундан ташқари Ўзбекистон терма жамоалари бош мураббийларининг терма жамоадан ташқари футбол клубларида ишлаш масаласи кун тартибидан ўрин олди. ЎФA Ижроия қўмитаси аъзоларининг муҳокамаларидан сўнг Ўзбекистон Миллий ҳамда U22 ва U19 терма жамоаларининг бош мураббийларига кейинги мавсумдан фақатгина терма жамоаларда фаолият олиб бориши белгиланди.

Кун тартибидаги бошқа масалалар ҳам қўмита аъзолари томонидан тегишли тартибда кўриб чиқилди ва истиқболдаги вазифаларни самарали тарзда амалга ошириш бўйича таклифлар берилди.


Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика