RU

Последние новости

14:20Факт: "Хоразм" 21-асрда меҳмонда "Сўғдиёна"ни ютмаган  0 13:55"Милан" собиқ ҳимоячиси "Юве Стабиа" бош мураббийига айланди  0 13:25Куртуа "Ал Ҳилол" билан дуранг бўйича тушунтириш берди  1 12:58"Хоразм" – "Навбаҳор" ўйини қаерда ўтади?  2 12:36Роналдунинг собиқ термадоши "Ал Насср" бош мураббийи бўлиши мумкин  1 12:09Самарқанд футболида қайта уйғониш даври: Абрамов қурган “Динамо” ҳақида  7 11:53Абдуқодир Ҳусанов – Осиёнинг энг қиммат футболчиларидан бири!  15 11:25АПЛ. Янги мавсум илк турининг марказий учрашуви Манчестерда бўлиб ўтади  6 11:21Бугун Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Боливия билан ўйнайди  6 10:39“Реал“ етакчиси билан шартномани узайтириш бўйича келишувга эришди  0 10:08“Ал Ҳилол“ “Милан“ футболчиси билан келишувга эришди  3 09:37Алонсо “Реал“даги дебютидан сўнг нималар деди?  21 09:05ЦСКАда мураббийлар алмашинуви. Энди Файзуллаевнинг ЦСКАдаги фаолияти қандай кечади?  8 08:35Пеп Гвардиола: “Бундай шароит ҳеч кимга тўғри келмайди“  2 08:03Шомуродов Туркиянинг қайси жамоаси билан музокара олиб боргани маълум  20

ЎФА бўлим бошлиғи Испания ФФси томонидан ташкил қилинган мураббийлик курсларида таҳсил олмоқда Новости

ЎФА бўлим бошлиғи Испания ФФси томонидан ташкил қилинган мураббийлик курсларида таҳсил олмоқда

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти ва Ўзбекистон футбол Ассоциацияси вице-президенти Умид Аҳмаджонов жорий йилнинг январь ойидаги Испания пойтахти Мадрид шаҳрига қилган ташрифи вақтида Испания футбол федерацияси техник директори Фернандо Йерро ва Мураббийлар тайёрлаш Қўмитаси директори Эдуардо Катурла билан учрашув ўтказган эди.

Ушбу учрашувда Ўзбекистон футбол Ассоциацияси ва Испания футбол федерацияси ўртасида ҳамкорлик қилиш бўйича келишувга эришилгани хақида аввал хабар бериб ўтган эдик.

Ҳозирда ушбу учрашувда имзоланган бир қатор келишувларга асосан Ўзбекистон футбол Ассоциациясининг футбол академиялари фаолияти бўлими бошлиғи Зокиржон Холиқов Испания Қироллик футбол федерацияси томонидан  ташкил қилинаётган УЕФАнинг "А" лицензиясини берувчи интенсив мураббийлик курсларида таҳсил олмоқда.

Ўзбекистон футбол Ассоциацияси томонидан нафақат футболни ривожлантириш, балки ушбу соҳада фаолият кўрсатувчи мутахассисларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш йўлида амалга оширилаётган чора-тадбирлар мунтазам давом эттирилади.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика