Одил Рами эркин агентга айланди
21 фев 2020 22:22
Новости
Одил Рами эркин агентга айланди
"Фенербахче" матбуот хизмати хабарига кўра, Истанбул клуби франциялик марказий ҳимоячи билан шартномани бекор қилган.
Турклар қишда Одил Рамини сотиб юборишга ҳаракат қилишди, аммо футболчига даъвогар топилмади. 34 ёшли ҳимоячи Францияга қайтишни хоҳламоқда, шунинг учун у "Фенербахче" раҳбариятидан орадаги битимни муддатидан олдин бекор қилишни сўраган.
Эслатиб ўтамиз, Рами фаолияти давомида "Лилль", "Валенсия", "Милан", "Севилья" ва "Марсель" клубларида ҳам ўйнаган, 2010-2018 йилларда Франция терма жамоасига жалб қилинган ва Россиядаги мундиал ғолибига айланган эди.

Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Бенфика" дарвозабони 98-дақиқада гол уриб, "Реал"га ҳам, ўз жамоасига ҳам плей-оффни "кафолатлади"
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
ЕЧЛ. Кейинги босқичга чиққан барча жамоалар номи маълум
Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди (тўлиқ тақвим)
Комментарии