Одил Аҳмедовнинг "Шанхай СИПГ"даги 2017 йили қандай ўтди
05 дек 2017 12:14
Новости
Одил Аҳмедовнинг "Шанхай СИПГ"даги 2017 йили қандай ўтди
Ҳамюртимиз Хитой клубидаги 2017 йилги мавсумни қандай ўтказди? Одил Аҳмедовнинг Хитой Суперлигаси кўрсаткичларини эътиборингизга ҳавола қиламиз.
Аҳмедов Хитой чемпионатида ўтказилган 30та турнинг 19тасида иштирок этди. Футболчимиз бирор марта захирада ўйинга қўшилгани йўқ. Терма жамоамиз сардори қатнашган ўйинларнинг 13тасида "Шанхай СИПГ" ғалаба қозонган бўлса, 4тасида дуранг қайд этилган, 2та учрашувда эса Шанхай жамоаси мағлубиятга учраган. Аҳемдовнинг Хитой Суперлигасидаги умумий ўйин вақти 1691 дақиқа.
Одил Аҳмедов "Гуанжоу Эвергранд"га қарши баҳсда пас аниқлиги бўйича Хитой Суперлигаси 2017 мавсумидаги ўзининг энг ёмон натижасини қайд этган. Футболчи узатмаларининг 77% ўз эгасига етиб борган. Энг яхши натижа эса 29 октябрь "Хенан Жиане"га қарши баҳсда қайд этилган. Ушбу учрашувда Аҳмедовнинг 94,5% паслари аниқ бўлган. 2017 йилги мавсумнинг 19та ўйинидаги ўртача кўрсаткич 87,6%.
Ўзбекистон терма жамоаси сардори Хитой чемпионатининг 19та ўйинида рақиб дарвозасига 28та зарба берган. Уларнинг 3таси голга айланган ("Хенан Жиане", "Чонкин Линфан", "Шанхай Шенхуа"). Голли паслар сони эса 1та.
Футболчи 19та учрашувнинг 11тасида марказий ярим ҳимоячи, 8тасида эса таянч ярим ҳимоячиси бўлиб ўйнаган. Аҳмедов 19та учрашувда ҳакамлар томонидан 4 марта сариқ карточка билан огоҳлантирилди ("Хенан Жиане" (2та), "Тианжин", "Чонкин Линфан"). Қизил карточка эса йўқ.
Хитой Суперлигаси турнир жадвали ва тўпурарлари билан танишинг.
Комментарии