RU

Последние новости

10:24АПЛ клуби Родриго трансфери бўйича "Реал" билан музокараларни бошлади  0 09:56Дешам ЖЧ-2026дан кейин қайси клубни бошқариши мумкинлиги маълум бўлди  0 09:28"Ливерпуль" январда ПСЖ етакчиси учун 130 миллион евро тўлаши мумкин  0 08:59Месси: "Мен бутун умримни "Барса"да ўйнаб ўтказаман, деб ўйлагандим"  2 08:31"Челси" "Реал" тарбияланувчисини сотиб олмоқчи  1 08:03Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум  17 07:35Sofascore. Йирик ҳисоб қайд этилган баҳсда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 01:18Муҳаммад Ҳакимов: "Тикланиб олишимиз керак"  2 00:18Сайфиддин Содиқов: "Бош мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  2 23:30U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама 6:1   4 23:12Расман: Ўзбекистон 1/16 финалда Хорватия билан ўйнайди  24 22:29Абубакир Шукуруллаев: "Энг муҳим ўйинимиз эди"  6 21:52Иброҳим Шокиров: "Барча дарвозабонлар пенальтига олиб келадиган хато қилаётганини кўрганман"  7 21:25Абдулмалик Анваров бошидан жароҳат олди  10 20:32U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади  173

Одил Аҳмедов ва Владимир Козак "Навбаҳор" машғулотларида қатнашишди Новости

Одил Аҳмедов ва Владимир Козак "Навбаҳор" машғулотларида қатнашишди

Хабар берганимиздек, 10 декабрдан "Навбаҳор" маҳаллий футболчилар билан янги мавсумга тайёргарликни бошлаганди.

“Лочинлар” бугун ҳам “Марказий” ўйингоҳнинг захира майдони ёнида жойлашган мини – футбол майдончасида машғулот ўтказишди.

Тайёргарлик жараёнини доимгидек, “Навбаҳор”нинг ёрдамчи мураббийлари - Аъзам Ражаббоев ва Мустафо Байрамов олиб боришди.

Эътиборлиси, “лочинлар”нинг бугунги машғулотида Ўзбекистон миллий терма жамоасининг икки нафар наманганлик вакили – Хитойнинг “Шанхай СИПГ” клуби ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов ҳамда “Пахтакор” ҳимоячиси Владимир Козак иштирок этишди.

Таъкидлаш жоизки, мазкур футболчилар ўз спорт формаларини йўқотмаслик мақсадида, “Навбаҳор” аъзолари билан биргаликда шуғулланишди.

Шунингдек, наманганликларнинг бугунги тайёргарлик жараёнини якунига етган мавсумнинг 1-даврасида "Навбаҳор" шарафини ҳимоя қилган, 2-даврада эса Самарқанднинг “Динамо” клубида тўп сурган тажрибали ҳужумчи Баҳодир Насимов ҳам кузатганлигини таъкидлаш жоиз.

Футболчиларга машғулотларда куч-қувват тилаб қоламиз.


Рейтинг: +29   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика