RU

Последние новости

23:39Эшитдик-да! Ҳусайн Норчаев "Навбаҳор"га ўтмоқда  1 23:24Сака ва "Арсенал" шартномани узайтирди. Букайо клубда энг юқори ҳақ оладиган ўйинчига айланади (BBC)  0 22:59МЮ Рэшфорд учун "Барселона"га чегирма беришни режалаштирмаяпти  1 22:24"Пахтакор" голларга бой кечган назорат учрашувида Грузия клубига ютқазди  10 22:10ОКМК назорат учрашувида Грузия клубига ютқазди  2 21:56ЕЧЛ. "Галатасарой" – "Ювентус". Бошланғич таркиблар аниқ!  0 21:30"Бухоро" Россия клуби билан дуранг ўйнади  0 21:06Каннаваро: "ВАР протоколини ҳозироқ ўзгартириш лозим - хатолар чемпионат натижаларига таъсир кўрсатиши мумкин"  2 20:32Рафинья: "Қоидалар ҳамма учун турлича бўлиши жуда оғир"  52 19:57"Арсенал" "Атлетико" ҳужумчиси учун 120 млн евро таклиф қилган, аммо рад жавобини олган  2 19:35Кевин Де Брюйненинг эҳтимолий қайтиш санаси айтилди  0 19:09"Барселона" — Ла Лигада пенальтидан гол ура олмаслик бўйича пешқадам  5 18:41Тотти "Рома" билан музокаралар олиб бормоқда  0 18:14Абдуқодир Ҳусанов — ЕЧЛнинг энг тезкор футболчиси!  25 17:53Гватемала Россия терма жамоасига қарши ўйнамайди  2

Одил Аҳмедов: "Ўзбекистон Россияга бора олади" Новости

Одил Аҳмедов: "Ўзбекистон Россияга бора олади"

Ўзбекистон терма жамоаси сардори ва Хитойнинг "Шанхай СИПГ" клуби ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов FIFA.COM сайтига интервью берди.

"Биз 2018 йилда Россиядаги мундиалга бора оламиз. Орзуимиз ушалиши ва илк бор Жаҳон чемпионатига чиқиш учун бор кучимизни ишга соламиз. Биз гуруҳдаги ҳар бир жамоа билан ўйнаб чиқдик. Энди жавоб баҳслари бўлади. Уларда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз", - дейди Одил Аҳмедов.

"Эрон ва Жанубий Корея Осиёнинг энг кучли жамоалари. Аммо улар билан ўйинларда ғолиб чиқишимиз мумкин эди. Афсуски имкониятни бой бердик. Олдинги мағлубиятлар бизга дарс бўлиши керак. Ишонч билан ўйнасак ғалаба қозонамиз. Олдиндаги 4та ўйинда ғалаба қозонсак Россияга борамиз", - дейди терма жамоа сардори.



"Ўз вақтида "Анжи" сафида Это'О ва Роберто Карлос билан ўйнаганман. Уларнинг иккаласи ҳам ажойиб ўйинчилар ҳавас қилса арзийдиган футболчилар. Бу футболчилар орқали мен янада профессионал бўлдим. Россия чемпионатидаги фаолиятим орқали мен катта тажриба ва билимларга эга бўлдим. Премьер-лигада жаҳон юлдузлари ўйнашади. Шу боис клублар ўртасидаги рақобат жуда юқори. Бу ерда айниқса жисмонан кучайишга эришдим", - дейди ўзбекистонлик футболчи.

"Мен Жаҳон чемпионатига боришни жуда хоҳлайман. Сабаби мундиал Россияда бўлади. Фақат бу сафар Ўзбекистон терма жамоаси сафида бу ерда ўйнашни истайман. Бу ажойиб бўларди", - дейди Одил Аҳмедов FIFA.COM сайтига.



Нарзулла Сайдуллаев таржимаси

Рейтинг: +55   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика