RU

Последние новости

16:45Тони Пулис: "Агар имконият берилса, Флетчер МЮ учун энг яхши мураббий бўлиши мумкин"  1 16:17Абдуқодир Ҳусанов сайёранинг энг тезкор 10 нафар футболчиси қаторига кирадими?  0 15:05Тимур Кападзе: "Ўйлайманки, "Навбаҳор"да молиявий муаммолар бўлмайди"   12 14:45"Бунёдкор" хорватиялик легионер билан хайрлашди  1 14:20Забиҳилло Ўринбоев: "Ўтган йилги ички муаммоларни ҳозир айтиш нотўғри. Хатолардан хулоса чиқарамиз"  1 14:02МЮ вақтинчалик мураббий масаласида Сульшер ва Кэррик билан учрашув ўтказади  3 13:35Неймар ва "Сантос" шартномани 2026 йил якунига қадар узайтиришди  0 13:02Бугунги ўйинлар: Ўзбекистон U-23 — Ливан U-23, Ҳусанов “Сити” билан уйда ва бошқалар  3 12:56Месси ижтимоий тармоқлар ҳақида: "Гоҳида кимдандир "отписка" қилишни хоҳлайман, лекин бунинг оқибатларини биламан"  7 12:23U-23 Осиё Кубоги: юришимиз Ливандан бошланади. Рақиб ҳақида нималарни биламиз?   2 12:22"Ювентус"нинг мағлубиятсиз серияси 6 та ўйинга етди – 5 та ғалаба ва бир дуранг  2 11:54Месси Майамидаги ҳаёти ҳақида: "Бу ерда анча хотиржам яшаяпман. Одамлар футболга катта аҳамият беришмайди"  5 11:31"Ман Сити" 20 ёшли марказий ҳимоячисини Бундеслига жамоасига ижарага берди  0 10:48Лионель Месси келажакда ўзини мураббий сифатида кўриш-кўрмаслиги ҳақидаги саволга жавоб берди  1 10:20МЮни бошқариш учун асосий даъвогар маълум  12

Одил Аҳмедов: "Ўтмишдаги хатоларни такрорламаслигимиз шарт" Новости

Одил Аҳмедов: "Ўтмишдаги хатоларни такрорламаслигимиз шарт"

Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов ФИФА расмий сайтига интервью берди.

1994 йилдан бери ФИФА аъзоси ҳисобланадиган Ўзбекистон мунтазам жаҳон чемпионати саралаш баҳcларида иштирок этиб келяпти. Лекин ҳал қилувчи паллада уларга нимадир етмай қолади. Масалан, охирги ЖЧ саралаш босқичини ёдга олайлик. Тошкентда Жанубий Корея билан баҳсда Ўзбекистонни исталган ҳисобдаги ғалаба қониқтирарди. Ҳатто 1:0 ҳам Ўзбекистонни мундиалга олиб чиқарди, лекин ўйин дуранг билан якунланди. 

Эндиликда Ўзбекистон терма жамоасининг асосий мақсади 2022 йилги жаҳон чемпионатига чиқиш ҳисобланади. Аммо биринчи ўйинда ҳеч ким кутмаган натижа рўй берди, терма жамоа Фаластинга 0:2 ҳисобида ютқазиб қўйди. 31 ёшли Одил Аҳмедов ФИФА расмий сайтига интервью берар экан, мақсадга эришиш учун олдинги хатоларни такрорламаслик кераклигини айтиб ўтди: 

- "Албатта, бош мақсадимиз жаҳон чемпионатига чиқиш ҳисобланади, бунинг учун эса яхши ўйин кўрсатган ҳолда ўтмишдаги хатоларни такрорламаслигимиз шарт. Биз ҳар доим саралаш баҳсларини кўтаринки кайфиятда бошлаганмиз, лекин бу гал биринчи ўйинда бундай бўлмади. Мағлубиятдан хафамиз, аммо ҳали ҳаммаси олдинда. Вазиятни ўнглаш учун жуда яхши имкониятга эгамиз". 

Фаластиндан учралган мағлубият Эктор Купернинг истеъфо беришига сабаб бўлди. Эндиликда жамоани яна маҳаллий мутахассис Вадим Абрамов қабул қилиб олди. Терма жамоани шу ойда иккита ўйин кутяпти: уйда Яман ва сафарда Сингапур билан. Ўзбекистон ҳар иккала учрашувни ғалаба билан якунласа жадвалнинг юқори қисмига кўтарилиб олади ва ноябрда Саудия Арабистонига қарши баҳсдан олдин қулай имкониятга эга бўлади. 

- "Жаҳон чемпионатига чиқиш ҳар бир жамоанинг ўзига боғлиқ. Биз ҳеч кимни камситмаслигимиз, ҳар бир рақибга ҳурматда бўлишимиз лозим. Бу хоҳ Саудия Арабистони ёки бошқа учта жамоа бўлсин", - дейди Аҳмедов. 

Одил Аҳмедов Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун жуда муҳим футболчи. У 12 йилдан бери терма жамоада тўп тепиб келяпти ва бунгача учта жаҳон чемпионати саралаш босқичида иштирок этган. Аҳмедов ЖЧ саралаш ўйинларида ҳозирча 9та гол урган, аввалги сафар Қатар дарвозасига киритган голи ҳам жуда чиройли чиққанди. 

- "Мақсадимиз аниқ: жаҳон чемпионатига чиқиш, - дейди фаолиятини Хитойда давом эттираётган футболчи. - Мен "Шанхай СИПГ" сафида иккита ажойиб мавсумни ўтказдим ва ўтган йил Хитой Суперлигасида чемпионликни қўлга киритдик. Энди бўлса терма жамоа билан зафар қучишни, яъни жаҳон чемпионатига боришни хоҳлайман. Жамоамиз яхши футболчилардан ташкил топган, бизда бир нечта иқтидорли ёшлар бор. Албатта, келажакда нима бўлишини айтиш қийин, лекин ҳар доим энг яхшисига умид қилиш керак".

Рейтинг: +44   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика