RU

Последние новости

08:51"Нефтчи"даги саҳифам ёпилди, кетиш икки томон учун ҳам фойдали бўларди" — Тома Табатадзе билан интервью  1 08:20МЛС. "Интер Майами" мағлубиятга учради, Мессининг голли серияси якунланди  1 08:00Неймарнинг голи "Сантос"га ғалаба келтирди, "Фламенго"нинг ғалабали серияси тўхтади  0 07:30"Нефтчи" мураббийи клубни тарк этди   2 01:00Сречко Катанец 62 ёшда! У ҳақида 20 та қизиқарли факт  13 00:53"Истанбул Башакшеҳир" назорат учрашувида "Рейхенау" клубини мағлубиятга учратди. Шомуродов норасмий дебют қилди  8 00:19МЮ ёзда биронта ҳам ўйинчи сотмай, трансферлардан 24 млн евро ишлаб олди  2 23:45Беллингем елкасини операция қилдирди."Реал" ярим ҳимоячиси қанча муддатга сафдан чиққани маълум  3 23:23Расман: "Атлетико" 30 млн евролик трансферни амалга оширди  0 22:59Де Паул ҳам Мессининг ёнига боради. "Атлетико" ва "Интер Майами" келишиб олишди  2 22:35"Ливерпуль" Экитике бўйича "Айнтрахт" билан музокарага киришди  1 22:11Йоахим Левга яқин манба Ўзбекистон билан музокаралар бўлаётганини тасдиқлади, мураббийга маслаҳатчи лавозими таклиф қилинган – Sport24  85 21:50Расман: Ламин Ямал янги мавсум "Барселона" сафида 10-рақамда ҳаракат қилади  4 21:29Ислом Исмоилов: "Москвада маҳаллий клублар билан назорат учрашувлари ўтказамиз"  6 21:01Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Мираброр Усмонов хотира турнирига тайёргарликни давом эттирмоқда  2

Одил Аҳмедов: "Жаҳон чемпионатига чиқиш – бутун мамлакат орзуси" Новости

Одил Аҳмедов: "Жаҳон чемпионатига чиқиш – бутун мамлакат орзуси"

Осиё футбол конфедерацияси (ОФК)нинг расмий нашри – AFC Quarterly журнали Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори, Хитойнинг “Шанхай СИПГ” клуби ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедовдан интервью олди.

Суҳбат давомида тажрибали ярим ҳимоячи футболга кириб келиши, Европага қадам ташлашга келган қарори, Россия Премьер-лигасидаги фаолияти ва терма жамоа билан Жаҳон чемпионатига чиқиш орзулари ҳақида сўзлаб берди.

“Футболни ёшлигимдан яхши кўраман ва у билан доим шуғулланиб келганман. Футболга кириб келаётганимда, (Наманганда) турнир ва мусобақалар жуда кам ўтказилар, ҳатто мураббийлар сони ҳам оз эди. Шунинг учун, спорт соҳасида таҳсил олиш учун Тошкентга йўл олдим. 1990 йиллар охирида ҳукумат футбол маданиятини ривожлантириш имкониятларини кўриб чиқди ва янги ўзгаришлар киритди. Мен ҳам мана шу ўзгаришлардан фойда кўрдим”, – деди Аҳмедов.
Одил Аҳмедов Ўзбекистон ҳукумати томонидан ёш ўйинчилар ва талабаларга яратилаётган имкониятларга баҳо бериб, шу орқали терма жамоа янги босқичга чиқишига умид қилаётганини айтиб ўтди.

“Мамлакатимиз ҳукумати ёш ўйинчилар ва талабалар янада мукаммал бўлиши учун уларга барча шароитлар яратиб, спорт марказлари ташкил қилиш орқали катта ёрдам бермоқда. Умид қиламанки, мана шу ўзгаришлар Ўзбекистон миллий терма жамоасини янги босқичга олиб чиқади”, – дейди ярим ҳимоячи.

Ўзбекистон терма жамоасининг амалдаги сардори миллий терма ва “Пахтакор” клуби собиқ аъзоси Миржалол Қосимов унинг кумири бўлганини маълум қилди. Гарчи улар биргаликда майдонда тўп сурмаган бўлса-да, Аҳмедов афсонавий Қосимовнинг қўли остида Ўзбекистон термаси сафида ҳаракат қилган.

“Миржалол Қосимов – Ўзбекистон афсонаси. Ҳамма уни яхши кўради, у ўзбек футболининг ҳақиқий юлдузи бўлган. Унинг ўйинлари ва машғулотларини мириқиб томоша қилардим. Қосимовдан кўп нарсани ўрганганман”, – дея эслади ўзбекистонлик футболчи.


Футболчилик фаолиятини бошлаган вақтида Одил Аҳмедов 6-рақамда ўйнаганини, кейин эса 9-рақамни танлагани айтди.

“Фаолиятимни бошлаган даврларда 6-рақам остида тўп сурардим, кейин эса 9-рақамни танладим. Ярим ҳимоячи бўлсам ҳам, ҳужумда ёрдам бераман. Майдонда қулай вазият бўлса, узоқдан-ми ёки яқин, зарба беришга ҳаракат қиламан. Бироқ асосий вазифам тўпни рақибдан олиб, уни жамоадошларимга етказиб беришдан иборат”, – дея изоҳ берди Аҳмедов.

Тошкентнинг “Пахтакор” жамоаси сафида 18 ёшида дебютини ўтказган Одил Аҳмедов қисқа муддат ичида ўзини кўрсатиб, клубнинг кетма-кет бешинчи марта мамлакат чемпиони бўлишига ўз ҳиссасини қўшди. Унинг майдондаги хатти-ҳаракати Россия Премьер-лигаси клублари эътиборига тушди, аммо ярим ҳимоячи кўпроқ тажриба тўплаш мақсадида 2011 йилгача Тошкент клуби сафида қолишга қарор қилади.

“У вақтда Европа клубига кўчиб ўтишга тайёр эмасдим. Шу сабабли, бошқа жамоага ўтишдан аввал мураббий билан келишган ҳолда кўпроқ тажриба тўплашга қарор қилдим”, – деди Ўзбекистон терма жамоаси сардори.

Айни вақтда Хитойда тўп сураётган ўзбекистонлик футболчи фаолиятидаги энг чиройли голи Қатар дарвозасига урилганини яширмади. Осиё Кубоги–2011 мусобақасида Аҳмедов қарийб 40 метрдан гол уришга муваффақ бўлганди.


“Мен эслай оладиган энг чиройли гол”, – деди 29 ёшли футболчи. Унинг ўша мусобақадаги 2 та голи Ўзбекистон термасининг ярим финалга чиқишига катта ҳисса қўшганди.

Майдондаги бетакрор ўйини билан Англия, Франция, Испания, Россия, Саудия Арабистони, Қатар ва Жанубий Корея мамлакат чемпионатлари эътиборини ўзига қарата олган ярим ҳимоячи якунда Махалқалъанинг “Анжи” клубига ўтади. Самуэль Это’О, Роберто Карлос ва Юрий Жирков сингари машҳур футболчилар билан бир қатордан жой олган ўзбекистонлик футболчи “Анжи”даги илк мавсумида клуб мухлислари томонидан йилнинг энг яхши футболчиси дея эътироф этилиш бахтига муяссар бўлди.

“Собиқ иттифоқ даврида катта бўлганим учун рус тилида сўзлаш муаммо бўлмаган ва “Анжи”да бу менга қўл келган. Самуэль Это’О ва Роберто Карлос сингари футболчилар даражасида ўйнашга аввал қийналдим. Маълум вақт ўтгач, улар билан бирдек ҳаракат қилишга эришдим ва биз яхши дўст ва жамоадошларга айландик”, – деб Россиядаги илк қадамлари ҳақида эслади Аҳмедов.

Аҳмедов махачқалъаликлар сафига келганидан кейин жамоа дастлабки икки мавсумни мос равишда 3 ва 5-ўринларда якунлади. Бироқ 2013 йили клуб бошқарувида муаммолар юзага келди ва “Анжи” футболчилари бошқа клубларга кўчиб ўта бошлади. Одил ҳам улар орасида эди.

“Анжи” бошқарувида юзага келган муаммолар клубдан кетишимга сабаб бўлди. “Краснодар”га ўтганимдан кейин янги жамоа билан мавсумни учинчи ўринда якунладим”, – деди “Шанхай СИПГ” футболчиси.

“Анжи”даги бўлгани сингари, Аҳмедов “Краснодар”даги илк мавсумида йилнинг энг яхши футболчиси деб тан олинди. Ўша йили у, шунингдек, Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси бўлганди. Маълум муддат ўтгач, ярим ҳимоячи Россия чемпионатида “Зенит” билан ишлаган, кейинчалик Хитойнинг “Шанхай СИПГ” бош мураббийига айланган португалиялик мутахассис – Андре Виллаш-Боаш эътиборига тушди.

“Зенит” клубида дўстларим кўп эди. Улар Виллаш-Баошнинг мураббийлик услуби ва характери ҳақида сўзлаб берганида, унинг қўли остида ўйнай олишим мумкинлигини ҳис қилгандим. У мен билан алоқага чиқиб, “Шанхай СИПГ” клубига таклиф қилганида, кўп ўйламай, таклифини қабул қилдим. Айтишим мумкинки, у мен ишлаган энг яхши мураббий. Хитойга келишдан аввал лига ва бу ердаги ҳаёт тарзи ҳақида оз бўлса-да, маълумотга эга бўлганман. Терма жамоадаги шерикларим билан суҳбатлашганимда эса улар бу ердаги вазият ҳақида батафсил маълумот берган”, – деди Аҳмедов.


Сўнгги марта “Пахтакор” билан Осиё Чемпионлар Лигасида ўйнаган Аҳмедов 7 йил ўтиб яна ушбу мусобақага қайтди. Аммо бу сафар “Шанхай СИПГ” жамоаси билан.
“Бугунги кунда стандартлар жуда юқори. Авваллари Япония ва Жанубий Корея жамоалари фаворит ҳисобланарди. Ҳозир эса Хитой ва Австралия клублари ҳам анча рақобатбардош. Сифат анча яхшиланган. “Шанхай СИПГ”да жамоа руҳияти яхши, хорижлик футболчи ва ходимлар билан муносабатимиз аъло даражада”, – деб фикр билдирди амалдаги клуби ҳақида ўзбекистонлик футболчи.

Клуб миқёсида муваффақиятларга эришиш учун ҳаракат қилаётган Одил Аҳмедов Ўзбекистон терма жамоаси сафида ЖЧ–2018 турнирига йўл олиш учун кураш олиб бормоқда. Осиё минтақасидан саралаш босқичи “А” гуруҳи 7-туридан кейин Ўзбекистон 12 очко билан учинчи ўринда бормоқда. Гуруҳ етакчиси Эрон ҳисобида 17 очко, иккинчи поғонада бораётган Жанубий Кореяда эса 13 очко мавжуд.

“Терма жамоа сафида тўп сурамизми ёки клубда, биз профессионалмиз. Мамлакат термаси учун ўйналганда, бу нарса клубдошлар билан муносабатларга таъсир қилмайди. Мен уларга доим омад тилайман ва, ўз навбатида, яхши ўйин кўрсатишимизга умид қиламан”, – деди Аҳмедов сентябрь ойида Жанубий Кореянинг Ўзбекистонга келишини назарда тутиб.

“ЖЧ–2018 турнирига йўл олсак, бу нафақат менинг, балки бутун Ўзбекистоннинг ютуғи бўлади. Бу шундай ажойиб бўларди-ки, буни ҳатто тасвирлаб ҳам бера олмайман. ЖЧ мусобақасига биринчи марта йўл олиш – бутун мамлакат орзуси”, – дейди Одил Аҳмедов.


Рейтинг: +14   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика