RU

Последние новости

09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  0 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  5 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  1 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  7 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  31 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  2 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  4

Одил Аҳмедов: “Ҳисобни очиб олсак, ишимиз енгиллашади” Новости

Одил Аҳмедов: “Ҳисобни очиб олсак, ишимиз енгиллашади”

Эртага Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2018 иккинчи саралаш босқичи доирасидаги учрашувда Филиппинга қарши майдонга тушади.

Шу кунларда терма жамоамиз тўлиқ таркибда машғулотларда иштирок этяпти. Биз кечаги машғулотдан сўнг терма жамоа сардори Одил Аҳмедовдан интервью олдик. Таъкидлаш жоиз, Аҳмедов, Денисов ва Рашидов терма жамоа йиғинига айнан сешанба кунидан қўшилишди.

- Одил, Филиппинга қарши кечадиган ўйинга тайёргарлик қандай давом этяпти?
- Ҳар галгидек юқори кайфиятда тайёргарлик кўряпмиз. Денисов билан бирга кеча Москвадан учиб келдик. Якшанба куни премьер-лига доирасида ўзаро ўйинимиз бор эди. Шу учрашувни ўтказиб, Тошкентга бирга қайтдик. Ҳамманинг кайфияти аъло даражада. Ўйлайманки, олдимизда турган икки учрашувда ғалаба қозониб, мухлисларни хушнуд қиламиз. Олдимизга мана шу ўйинларда олти очкони қўлга киритиш вазифаси қўйилган.

- Сафардаги ҳар икки ўйинда Баҳрайн ҳамда Филиппинни йирик ҳисобда мағлуб этдинглар. Нима деб ўйлайсиз, бу ҳолат футболчиларимизнинг бироз ҳотиржамликка берилишига сабаб бўлмайдими?
- Асло йўқ. Бу футбол, унда ҳар қандай натижа қайд этилиши мумкин. Сўнгги пайтларда кутилмаган натижаларга кўп бор гувоҳ бўляпмиз. Ўзи аслида уйда ўйнашдан кўра сафарда ўйнаш осонроқ кечади. Меҳмон жамоа биринчи галда эътиборини ҳимояга қаратади. Бундай ҳолатда ҳимоя қўрғонини ёриб ўтиш қийин бўлади. Менимча, Филиппин билан ўйинда ёпиқ футбол бўлади. Бир сўз билан айтганда, бизни қийин ўйин кутиб турибди. Ҳисобни имкон қадар тезроқ очиб олсак, ишимиз анча енгиллашади.

Камолиддин Алимов суҳбатлашди


Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика