RU

Последние новости

22:47Al Ain Cup. Ўзбекистон - Эрон (матнли трансляция)  256 22:46Рафинья "Барселона" машғулотларига қайтди  0 22:25Ислом Исмоилов бутсалар ҳақида: "Бугун ўйин давомида ярим жамоа оёғида туролмади. Бу эътибордан четда қолдириладиган нарса эмас"  6 21:56Ислом Исмоилов: "Провокацияга учмасликни юз марта эмас, минг марта тушунтиргандик. Шу сабабли унга танбеҳ бердим. Ҳозир ҳаммаси яхши"  27 21:39U-17 Жаҳон чемпионати. Португалия ва Буркина Фасо чорак финалга чиқди. Бразилия ирода кўрсатиб, Францияни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди  2 20:59Криштиану Роналду Дональд Трамп билан учрашади  4 20:33Асилбек Алиев Осиё кубогига борса, бир нечта ўйинни ўтказиб юборади  26 19:25U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади  403 19:13Рейндерс: "Мен ЖЧ-2022ни диванда томоша қилганман. Бу сафар бутунлай бошқача бўлиши аниқ"  0 18:48Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Хитой билан муроса кўчасини танлади  7 18:20U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/4 финалга чиқса, тўпурарларимиздан бири майдонга туша олмайди  8 18:04Расмий хабар: "Андижон" Максим Шацких билан хайрлашди  41 17:33Трамп: "ЖЧ-2026 мисли кўрилмаган даражада муваффақиятли ўтиши учун барча нарсани ишга солиш ҳақида кўрсатма бердим"  1 16:55Украиналик сўконғич мураббий қирғиз клубидан бўшатилди  5 16:07АПЛ клуби Левандовскига шартнома таклиф қилди  7

Одил Аҳмедов: "Академиямиздан жаҳон майдонларини забт этадиган футболчилар етишиб чиқади" Новости

Одил Аҳмедов: "Академиямиздан жаҳон майдонларини забт этадиган футболчилар етишиб чиқади"

Ўзбекистон миллий жамоаси ҳамда Хитойнинг "Тианжин Теда" клуби футболчиси Одил Аҳмедов Мустақиллигимизнинг 29 йиллиги муносабати билан "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи" фахрий унвони билан тақдирланган эди.

Кеча, 28 декабрь куни Кўксаройда мукофотларни топшириш маросими бўлиб ўтди ва унда Одил Аҳмедов Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевдан мукофотни қабул қилиб олди.

"Авваламбор юксак мукофот учун барча футболчилар номидан миннатдорчилик билдираман. Бу мукофот мен учун жуда ҳам катта куч ва ишонч, мотивациядир. Давлат раҳбари сифатида илк бор иш бошлаган кунингиздан бошлаб футбол ривожига катта эътибор қаратдингиз. 2019 йил ўзбек футболини ривожлантириш борасидаги фармонингиз тарихий фармон бўлди дея оламан.

Шу фармондан руҳланиб Наманган ва Тошкент шаҳрида ўзимнинг хусусий футбол академиямни очдим. Бу академияда 250 нафарга яқин ёш футболчилар шуғулланиб келишмоқда. Ишонтириб айтаманки, уларнинг орасидан Ўзбекистон байроғини юқорига кўтарадиган, жаҳон майдонларини забт этадиган футболчилар етишиб чиқади. Яна бир бор ишонч, юксак унвон учун оилам номидан, барча спортчилар номидан раҳмат айтаман",- дейди Одил Аҳмедов.



Рейтинг: +34   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика