RU

Последние новости

15:12Рэшфорд: "Барселона" ушбу мавсум треблни расмийлаштириши мумкин"  1 14:43"Челси" ҳужумчиси фаолиятини "Астон Вилла"да давом эттириши мумкин  0 14:14"Ливерпуль" ҳимоячиси жамоани тарк этиши мумкин  2 13:42"Манчестер Юнайтед" "Кристал Пэлас" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 13:13Натижа ортидаги оғриқлар. ЎФА 2009 йиллар борасида қарор қабул қиладиган вақт келмадими?  6 12:57"Интер" ўз футболчисини "Челси"га қўйиб юбормади  0 12:25Рабьо ва Роу кийиниш хонасидаги жанжал туфайли "Марсель" машғулотларидан четлаштирилди  1 11:56Варди рафиқаси орзу қилган трансферни амалга ошириши мумкин  1 11:27Эдерсоннинг "Галатасарой"га трансфери: "Манчестер Сити"нинг янги талаблари маълум  0 10:50"Наполи" Лукакунинг жароҳати сабабли АПЛдан ҳужумчи олиб келмоқчи  1 10:21Скалони сентябрдаги ўйинлар учун кимларни терма жамоага чақирди  0 09:44"Наполи" етакчиларидан бирининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  0 08:42"Барселона" жиддий қизиққан яна бир футболчи амалдаги жамоаси билан янги шартнома имзолади  1 08:11"Манчестер Сити" ҳимоячиси фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин  2 07:40Пролига. Бугун марказий учрашув бўлиб ўтади  2

ОЧЛда 17-сонияда гол урган, терма жамоа сафида уч хил қитъа вакилларига қарши ўйнаган Саламат Қутибоевни табриклаймиз Новости

ОЧЛда 17-сонияда гол урган, терма жамоа сафида уч хил қитъа вакилларига қарши ўйнаган Саламат Қутибоевни табриклаймиз

Бугун Бекободнинг “Металлург” жамоаси аъзоси, тажрибали ярим ҳимоячи Саламат Қутибоев таваллуд кунини нишонламоқда. Футболчи 34 ёшни қарши олди.

Қорақалпоқ футболининг ёрқин вакилининг миллионлар ўйинига ошно тутуниши ҳақида у ўз интервьюларида шундай деган эди: “Футболга қизиқишимга амаким Неъматилла Қутибоев сабаб бўлган. Уларнинг ўйинларини кўриб футболга меҳр қўйганман. Ўзим юридик университетини тамомлаганман. Ким билсин, футболчи бўлмаганимда шу соҳани эгаси бўлардим”.

Дастлабки жамоаси маҳаллий “Жайхун” бўлиб, айнан шу клуб орқали катта футболга қадам қўйишни бошлаган. 2009 йилда Муборакнинг “Машъал” жамоаси уни ўз сафига қўшиб олади ва маҳоратини, тажрибасини ошириб боришига катта ҳисса қўшади. 2010-2014 йиллар оралиғида ушбу жамоа шарафини ҳимоя қилиб мухлислар эътирофига сазовор бўлади. У ўзининг Олий лигада “Нефтчи” дарвозасини илк бор ишғол қилиб голлари ҳисобини очишга муваффақ бўлади. 2014 йилнинг иккинчи яримида Даврон Файзиев мураббийлигидаги “Суғдиёна”га йўл олиб жамоа билан кучлилар сафида қолишни уддасидан чиқади.



2015 йилги мавсумни Игорь Шквирин бошчилигидаги “Олмалиқ” жамоасида 26 учрашувда майдонга тушиб 5 бор ўз ҳисобига гол ёздириб қўяди. Марказда ва таянч ярим ҳимоясида барқарор ўйин намойиш қиладиган футболчининг хизматларига кейинги йил “Бухоро” жамоаси қизиқиш билдиради. Эсингизда бўлса, 2016 йилги мавсумни кўҳна шаҳар жамоаси ажойиб тарзда ўтказиб кучли тўртликдан жой олганди.

Мазкур клубдаги ўйинлари сабаб у Самвел Бабаяннинг назарига тушади ва миллий терма жамоамизнинг июнь ойидаги йиғинига чақирилади. Буни қарангки, унинг дебюти океан орти вакили Канадага қарши ўртоқлик учрашувига тўғри келганди. Саламат 2016-2017 йиллар оралиғида мунтазам равишда терма жамоанинг турли йиғинларига жалб этилиб келинди. Бироқ, кўпинча у ўйинларни захирада ўтириб томоша қилишига тўғри келди. Шунга қарамай Бабаян Қутибоевга уч маротаба имконият берди. Шундан сўнг у Буркина-Фасо ва Грузия термалари билан ўйинларда ҳам иккинчи бўлимда майдонга тушди. Эътиборли жиҳати Саламат 3 та беллашувни 3 та қитъа вакилига қарши ўтказди ва Осиё жамоалари билан ўйинларда майдонга тушмади.



Ўзини кўрсатаётган ярим ҳимоячи 2017 йилнинг бошида ўз олдига юқори мақсадларни қўйган, ОЧЛ гуруҳ босқичида иштирок этаётган “Локомотив” жамоасига келиб қўшилади. “Ал Таавон”га (0:1) қарши баҳсда Чемпионлар Лигасидаги дебютини ўтказди. Иккинчи турда эса БААнинг “Ал Аҳли” жамоаси билан ўйинда 17-сониядаёқ ҳисобни очди. Қайсидир маънода у фаолиятида янги саҳифа очаётганди. Аммо, кутилмаганда иккинчи даврада Улуғбек Бақоев бошқараётган “Бухоро”га қайтишга қарор қилди. Ўтган мавсумда эса клубни элитада қолишида катта ҳажмдаги ишни бажарди. Жорий йилдан бошлаб эса “Металлург”да ҳаракат қилиб келмоқда.




Сайтимиз ижодкорлари номидан Саламат Қуттибоевга соғлик ва саломатлик, фаолиятида улкан зафарлар тилаб қоламиз.

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика