RU

Последние новости

06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  2 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  1 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  18 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  1 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  0 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  0 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  2 22:16Отабек Нарзуллаев: "Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди"  0 21:45Элдор Мойлиев: "Футболда ютган жамоага юқори баҳо қўйилади"  2 21:18"Бунёдкор" стадионини ўз ҳолатига қайтариш ишлари бошланди  22 20:49Рональдиньонинг ўғли Чемпионшип жамоасида ўйнайди  6 20:22Суперлига. "Машъал" Ғузорда "Шўртан"дан устун келди  8 19:53Виктор Гёкереш – Португалия чемпионатида мавсумнинг энг яхши футболчиси  0

ОЧЛ. Ярим финал. Липпи хулоса чиқаришга ҳали эрта деб ҳисоблаяпти Новости

ОЧЛ. Ярим финал. Липпи хулоса чиқаришга ҳали эрта деб ҳисоблаяпти

Ярим финалнинг биринчи ўйинида “Гуангжу Эвергранд”дан йирик ғалаба. Хитойнинг “Гуангжу” клуби сафарда тўп сурган бўлишига қарамай, 4:1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди.
Бунинг устига рақиб кимсан Япониянинг энг номдор жамоаларидан бири “Кашива Рейсол” эди.

Баҳс якунига етгач, “Гуангжу” бош мураббийи Марчелло Липпи ўз фикрлари билан ўртоқлашди:

“Биз биринчи бўлиб тўп ўтказиб юбордик, бунинг устига жарима зарбасидан. Танаффусдан кейин эса тезда ўзимизга келиб олдик ва тўртта гол уришга муваффақ бўлдик. Тўғри, рақиб тезкор футбол намойиш этди, лекин шу куни биз кучлироқ эдик”.

“Мен 64 ёшдаман ва 30 йилдан бери мураббийлик билан шуғулланиб келяпман, аммо шунга қарамай, жавоб баҳсида нималар рўй беришини билмайман. Футболда олдиндан нима бўлишини ҳеч ким айтиб беролмайди. Лекин ОЧЛни ютиш учун бор куч билан курашишимиз шарт”.

Эслатиб ўтамиз, Марчелло Липпи 1996 йил “Ювентус” билан Европа чемпионлар лигасини қўлга киритган. Агар италиялик мутахассис “Гуангжу” билан Осиё чемпионлар лигасида зафар қучадиган бўлса, ҳам Европада, ҳам Осиёда клублар билан энг нуфузли мусобақада зафар қучган илк мураббийга айланади.

Х.Холиқов тайёрлади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика