RU

Последние новости

18:28Максим Шацких "Андижон" – "Нефтчи" учрашувига келди  1 18:06Осиё жамоалари Жаҳон чемпионатини тарк этди  0 18:00Суперлига. "Андижон" – "Нефтчи" (матнли трансляция)  11 17:38Расман: Хаби Алонсо "Байер"дан кетаётганини эълон қилди  26 17:24АПЛда апрель ойининг энг яхши мураббийи эълон қилинди  0 16:49АПЛда апрель ойининг энг яхши футболчиси аниқланди  0 16:26Ўзбекистон Кубоги. 3-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  0 16:02Суперлига. 9-тур дисквалификациялари: ОКМК, "Пахтакор" ва "Навбаҳор" 1 нафардан йўқотишга эга   1 15:42Лени Йоро "Манчестер Юнайтед"га ўтганидан афсусда  7 15:13Малуда "Челси"га Осимхенни трансфер қилишни маслаҳат берди  0 14:44"Барселона" ярим ҳимоячисини сотишга тайёр  2 14:17"Барселона" "Челси" ҳимоячисини харид қилмоқчи  1 13:49Breaking! Хаби Алонсо "Реал" билан неча йиллик шартнома тузиши маълум  14 13:28Бу йил қайси клублар кучли учликда бўлади?  2 12:45Нега мураббийлар ёшларни кашф қилмайди?  1

ОЧЛ. Ярим финал. Галенои жавоб ўйинидан умид қилмоқда Новости

ОЧЛ. Ярим финал. Галенои жавоб ўйинидан умид қилмоқда

Хабарингиз бор, кеча Осиё чемпионлар лигасининг ярим финалидан ўрин олган дастлабки беллашувлар бўлиб ўтди. Сафарда “Сеул”га қарши тўп сурган Эроннинг "Истиқлол" жамоаси 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди.
Шунга қарамай, форслар бош мураббийи Амир Галенои жавоб баҳсида шогирдлари бутунлай бошқача ўйин намойиш этишларини билдириб ўтди.

“Мен ҳар иккала жамоани чиройли футбол намойиш этгани билан табрикламоқчиман, - дея ўз фикрини билдирди Амир Галенои. – Бу гапим айниқса, “Сеул”га тегишли. Биз мағлубиятдан хафа эмасмиз, чунки жавоб учрашувида ўз кучимизни кўрсата оламиз. Гол ўтказиб юборганимизни ҳисобга олмаганда, бутун ўйинни юқори савияда ўтказдик. Танаффус пайтида футболчиларга иккинчи голни ўтказиб юбормасликни ҳар қанча тайинламай, барибир тўп ўтказиб юбордик”.

“Ўйиндан олдин айтиб ўтганимдек, мақсадимиз сафарда ҳеч бўлмаса битта гол уриш эди. Лекин шунча меҳнат қилган билан бу ишни амалга ошира олмадик. Ўйлайманки, Теҳронда рақиб дарвозасига иккита тўп кирита оламиз. Жавоб баҳсида икки асосий етакчимиз – Жавод Некунам билан Андраник Теймурян майдонга туша олишмайди. Шунга қарамай, бор имкониятни ишга солмоқчимиз”.

Х.Холиқов тайёрлади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика