RU

Последние новости

19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  0 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  0 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2 17:55"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини сотиб олади  0 17:33Расман: Постекоглу – "Ноттингем Форест" бош мураббийи!  4 17:16Расман: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё Кубогига чиқди!  22 17:08Ўзбекистон Эрон устидан қийин ғалабага эришиб, CAFA мусобақаси ғолибига айланган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  2 16:56U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Фаластинни қийинчилик билан мағлуб этди  56 16:36"Бухоро" "Навбаҳор" билан ўйинни уйида ўтказади  3 16:15МТЖ дарвозабонлар мураббийи: "Кападзенинг шартномасини билмайман, аммо мураббийлар штабининг шартномаси ЖЧ-2026 якунига қадар амал қилади"  5 15:47Эрон терма жамоаси мураббийи: "Бош ҳакамнинг қарорлари фақат Эрон зарарига бўлди. Қирғизистон ҳам ҳакамдан жабр кўрганди"  24 15:19Меҳди Тареми: "Ёмон воқеалардан сабоқ олиш сизни ривожлантиради"  14 14:51Тонали Гаттузо ҳақида: "У менга айтган ҳамма нарсани қадрлайман"  2 14:23Ла Лигада август ойининг энг яхши мураббийи маълум  0 13:40"Атлетик" футболчиси антидопинг қоидасини бузгани учун 10 ойга дисквалификация қилинди  2

ОЧЛ. "Темирйўлчилар"нинг дебюти ўхшамади: "Ал Ҳилол" - "Локомотив" 3:1 Новости

ОЧЛ. "Темирйўлчилар"нинг дебюти ўхшамади: "Ал Ҳилол" - "Локомотив" 3:1

ОЧЛ 1-туридан ўрин олган "Ал Ҳилол" - "Локомотив" учрашувининг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб боринг.
Осиё Чемпионлар лигаси-2015
“C” гуруҳи, 1-тур
25 февраль 2015. Ар-Риёд. “Қирол Фаҳд” стадиони.
“АЛ ҲИЛОЛ” – “ЛОКОМОТИВ” 3:1

Голлар:
Сауд Карири 10, - 1:0 (Тиаго Невес).Юсуф Салим 14, - 2:0 (Ёсир Ал Шаҳрони).Сардор Мирзаев 39, - 2:1 (Санжар Шоаҳмедов).Тиаго Невес 70, - 3:1 (Салмон Ал Фараж)

Ҳакамлар:
Ким Жон Хёк, Жеонг Хаэ Санг, Юн Кванг Йеол, Ким Даэ Йонг (барчаси – Жанубий Корея)
Назоратчи:
Умар Абу Лум (Иордания)
Учрашув комиссари:
Кемел Токабаев (Қирғизистон)

“АЛ ҲИЛОЛ”:
28.Абдуллоҳ Ал Сдайри, 7.Тиаго Невес, 12.Ёсир Ал Шаҳрони, 13.Салман Ал Фараж, 14.Сауд Карири, 16.Юсуф Ал Салим (25.Файсал Дарвиш, 82), 19.Холид Кааби, 23.Квак Таэ Хви, 26.Диаго, 77.Георгиос Самарас (11.Абдулазиз Ал Давсари, 63).
“ЛОКОМОТИВ”:
44.Аброр Каримов, 3.Шавкат Муллажонов (16.Жасур Ҳасанов (кичик) 62), 7.Руслан Корян, 8.Сардор Мирзаев, 11.Темурхўжа Абдухолиқов (77.Жасур Ҳасанов (катта) 58), 13.Лутфулла Тўраев (9.Дилшод Раҳматуллаев, 75), 18.Тимур Кападзе, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 22.Санжар Шоаҳмедов, 31.Неманья Яничич, 33.Олег Зотеев.

                              МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                      
ЯНГИЛАШ


90+3. Учрашув якунланди "Локомотив" гуруҳ босқичини мағлубият билан бошлади.

90. Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди 

86.
Файсал Дарвишнинг зарбаси йўлига Ислом Тўхтахўжаев тўғаноқ бўлди

84.
Мезбонларда жарима тўпи. 26 метрлардан йўлланган зарба жонли деворга тегиб майдонни тарк этди

82. Ўзгариш. "Ал Ҳилол".
Юсуф Ал Салим ўрнига Файсал Дарвиш тушди

80.
Кичик Жасур Ҳасановнинг ўнг қанотдан узатган тўпини Корян боши билан дарвозагй йўллади, Сдайри ўз ўрнида

77.
Жасур Ҳасанов бурчак тўпини амалга оширди, дарвозабон тўпни қайтарди

75. Ўзгариш. "Локомотив".
Лутфулла Тўраев ўрнига Дилшод Раҳматуллаев тушди

70. ГОЛ! 3:1. Тиаго Невес! Салмон Ал Фаражнинг пасидан сўнг Тиаго дарвозанинг узоқ бқори бурчагини нишонга олди.

68. Рақибнинг хавфли ҳужумини Яничич қайтаришга муваффақ бўлди!

66.
Корянда яхши имконият пайдо бўлганди, бироқ у Диагога нисбатан қўпол ўйнади.

64.
Катта Жасур Ҳасанов жарима тўпини амалга оширди, тўпни Сдайри қайтариб юборди.

62. Ўзгариш. "Ал Ҳилол".
Георгиос Самарас ўрнига Абдулазиз Ал Давсари тушди

61. Ўзгариш. "Локомотив".
Шавкат Муллажонов ўрнига Жасур Ҳасанов (кичик) тушди

58. Ўзгариш. "Локомотив".
Темурхўжа Абдухолиқов ўрнига катта Жасур Ҳасанов тушди

54.
Тиаго Невес 36 метрдан белгиланган жарима тўпини амалга оширди, анча ноаниқ.

52. Огоҳантириш. "Локомотив".
Лутфулла Тўраев

49.Огоҳлантириш.
"Ал Ҳилол". Салмон Ал Фараж

48.КОРЯННННННН! Лутфулла Тўраевнинг ажойиб пасидан сўнг ҳужумчи бирга бир вазиятга чиқиб кетди, Русланнинг берган зарбаси тўғри дарвозабонга борди!

47.
Абдухолиқов ҳужумда қоида бузди. "Локо" иккинчи бўлимни фаол бошлади.

46. Иккинчи бўлим бошланди!


45+1. Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча 2:1.

45+1.
Тиаго Невес жарима тўпини амалга оширди, ҳимоячилар тўпни қайтаришди.

45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди



40.Огоҳлантириш.
"Ал Ҳилол". Юсуф Ал Салим

39. Чап қанотдан бошланган ҳужумни Шоаҳмедов марказга кўчирди, Сардор Мирзаевнинг 25 метрлардан йўллаган кучли зарбасидан сўнг тўп дарвоза тўққизлигига кириб кетди - 2:1.Супер гол!

39. ГООООООООООООООООООЛ! 2:1! САРДОР МИРЗАЕВ!

37. Хавфли вазият! Самараснинг чиройли пасидан сўнг Холид Кааби жарима майдони ичидан зарба беришга уринди, Тўхтахўжаев яхши ўйнади! 

35. Огоҳлантириш.
"Локомотив". Ислом Тўхтахўжаев

33. "Ал Ҳилол" тезкор қарши ҳужум ташкил қилди, Тиаго Невеснинг тўп узатиши ноаниқ чиқди. Рақибнинг ҳужумлари жуда ҳам хавфли чиқмоқда!

32.
Мирзаевнинг ҳаволатиб узатган тўпини бўйдор ҳужумчилар қайтаришди.

30.
Зотеев жарима тўпи ишлади. Уни Карири йиқитди.

28.
Абдухолиқов рақиб жарима майдони ичига кириб бориб зарба берди, жуда ноаниқ.

27.
Тиаго Невеснинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди.

25.
"Локо" жарима тўпига эга бўлди. Сардор Мирзаевнинг ошириб берган тўпини посбон иккинчи уринишга ушлаб олди.

23. Абдухолиқов ўнг қанотдан узатилган тўпни боши билан дарвозага йўллашга уринди, ўхшамади.

21.
Зотеевнинг пасидан сўнг Темурхўжа зарба берди, тўп ҳимоячига тегиб майдонни тарк этди. Бурчак тўпини ҳимоячилар қайтаришди

18.
Абдухолиқов дарвозага зарба берди, тўпни Ал Сдайри ушлаб олди.



14. ГОЛ! 2:0. Юсуф Салим ўнг қанотдан Ёсир Ал Шаҳрони томонидан оширилган тўпни дарвозага йўллади - 2:0.

12.
Руслан Корян бурчак тўпини амалга оширди, тўпни ҳимоячилар қайтаришди.

10. ГОЛ! 1:0. Сауд Карири бурчакдан Тиаго Невеснинг оширган тўпни боши билан дарвозага йўллади - 1:0. Аброр Каримовнинг хатоси

7.САМАРАС! Уч нафар футболчидан қочиб кетган грек дарвозага зарба берди, ноаниқ! Жуда ва хавфли вазият!


6. "Ал Ҳилол" тўпни ўзида ушлаб турибди ва позицион ҳужум ташкил этмоқда. 

3. Санжар Шоаҳмедов рақиб жарима майдони ёнида тўпни олиб қўйиб шерикларига уни узатишга уринди, Абдухолиқовга тўп етиб бормади

2. Дастлабки ҳужум. Чап қанотдан Олег Зотеев тўпни шерикларига узатди. Анчагина ноаниқ

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Бугун Вадим Абрамов дарвозага қишда "Олмалиқ"дан олинган дарвозабон Аброр Каримовни асосий таркибга киритган. Ёш дарвозабон ўзини йўқотиб қўймайди деган умиддамиз.

- Ўзбекистоннинг қолган клублари каби "Локомотив"дан ҳам ижобий натижа кутиб қолмиз. Олға "темирйўлчилар"!

- Иккала жамоа майдонга тушишга тайёр, "Локомотив" клуби бугун ОЧЛ гуруҳ босқичида ўз дебютини нишонлайди.

- Учрашув соат 22:30да бошланади.



Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика