RU

Последние новости

00:58"Атлетико" Симеоненинг ўғли билан шартномани узайтиришга яқин турибди  0 00:16Родриго Лондон клубига ўтадими?  0 23:10"Манчестер Юнайтед" Кеннет Айхгорнга қизиқиш билдирмоқда  1 22:25"Ливерпуль" ва "Ювентус" "Бавария" форварди учун курашмоқда  1 21:38"Барселона" Кейн учун 64,5 млн евро товон пули тўлашга тайёр. "Бавария" форварди Левандовскийнинг ўрнига идеал номзод сифатида кўрилмоқда  8 20:58U-21 биринчилиги. "Пахтакор" - чемпион!  3 20:36Эндрик учун янги даъвогар пайдо бўлди  2 19:55Криштиану Роналду қизини 8 ёши билан табриклади: "Даданг сени жуда яхши кўради ????"  4 19:34Карло Анчелотти: "Реал"да дуранг — бу инқирознинг бошланиши?"  2 18:15Жоан Лапорта: "Ламин Ямал — даҳо, дунёда ўз позициясида энг яхшиси, аммо ҳали чўққига етмаган"  8 17:48Тони Пулис: "ВАР кўрилиши икки дақиқадан ошмасин ва соф ўйин вақтини жорий этиш керак"  4 17:08U-19 чемпионати. Ярим финалда Тошкент ҳамда Қашқадарё дербиси бўлади  1 16:53Жереми Доку: "Арсенал" ёки бошқаларни кузатмаймиз. Агар "Ман Сити" яхши ўйнаса, биз билан рақобат қилиш қийин"  7 16:14Гвардиола ёзда "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  3 15:27Жоан Лапорта: "Барселона" ва "Реал" ўртасидаги муносабатлар яхши эмас"  1

ОЧЛ. "Пахтакор" гуруҳ босқичини ғалаба билан бошлади Новости

ОЧЛ. "Пахтакор" гуруҳ босқичини ғалаба билан бошлади

Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 1-тур доирасидаги "Пахтакор" ва "Шабаб Ал Аҳли" жамоалари ўртасидаги ўйин якунланди.

“ПАХТАКОР” – “ШАБАБ АЛ АҲЛИ” 2:1

Голлар: Жалолиддин Машарипов (18), Драган Черан (70) - Педро Конде (67)

10 февраль 2020 йил. Тошкент. "Пахтакор" стадиони.
Ҳакамлар:
Адҳам Муҳаммад Тума Маҳадмеҳ, Аҳмад Моаннес Нади, Муҳаммад Мустафо Ҳассан (барчаси Иордания), Сайёджон Зайнидддинов (Тожикистон).
Ҳакамлар назоратчиси: Саад Комил Алфадҳли (Кувайт).
Комиссар: Но Жин Кюн (Корея).

"Пахтакор": Элдорбек Суюнов, Ҳожиакбар Алижонов, Шерзод Аъзамов, Егор Кримец (С), Фаррух Сайфиев, Одил Ҳамробеков, Сардор Собирхўжаев, Достонбек Ҳамдамов, Драган Черан, Жалолиддин Машарипов, Игорь Сергеев.
Захира: Санжар Қувватов, Анзур Исмоилов, Асад Собиржонов, Ҳумоюнмирзо Иминов, Аброр Исмоилов, Владимир Козак, Эрен Дердийок.

"Шабаб Ал Аҳли": Мажид Носир, Муҳаммад Марзуқ, Абдулазиз Ҳайкал, Муҳаммад Себил, Юсуф Жабер, Азиз Ғаниев, Исмоил Алҳаммади, Абдулла Нақби, Мажид Ҳассан, Федерико Картабия, Педро Конде.

Захира: Ҳассан Ҳамза, Салмин Ҳамис, Муҳаммад Исмоил, Волид Ҳусайн, Ҳариб Абдулла, Эйд Ҳамис, Аҳмад Ҳалил.


Пахтакор

Jaloliddin Masharipov - 18', Драган Черан - 70'

Лига чемпионов АФК. Группа B . Тур 1

10/02/2020, 16:00

1
:
2
Завершен

Аль-Ахли

Педро Конде - 67'

45'
90'
18'  Jaloliddin Masharipov
56'  Sardor Sabirkhodjaev
61'  Одилжон Хамробеков
70'  Драган Черан
73'  Игорь Сергеев (Эрен Дердийок)
81'  Sherzod Azamov (Анзур Исмаилов)
90'  Фаррух Сайфиев (Владимир Казак)
42'  Педро Конде
67'  Педро Конде
73'  Исмаил Аль-Хаммади (Ахмад Халил)
74'  Azizjon Ganiev (Harib Abdalla Suhail)
84'  Майед Хассан (Eid Khamis Eid)


ЎЙИН ЯКУНЛАНДИ. ҒАЛАБА!

90+2. Бош ҳакам иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берди.

90+1. Шота Арвеладзедан сўнгги ўзгариш: Владимир Козак Фарруҳ Сайфиевни алмаштирди.

88. Дердийокк! Тўп кутилмаганда жарима майдончаси остонасида тўхтаб қолди. Дердийок эса дарвозабон билан бўлган курашда атайлаб йиқилди, аммо ҳакам бу вазиятда фол бўлмаганини қайд этди.

84. Меҳмонлар таркибида сўнгги ўзгариш: Эйд Хамис Мажид Ҳассанни алмаштирди.

84. Тўпга эгалик қилиш бўйича катта бўлмаган устунлик "Пахтакор"да: 55% - 45%

81. "Пахтакор"да ўзгариш: Анзур Исмоилов Шерзод Аъзамовни алмаштирди.

74. Рақиблар сафида навбатдаги ўзгариш: Азиз Ғаниев майдонни тарк этди, унинг ўрнига Ҳариб Абдулла майдонга туширилди.

73. "Шабаб Ал Аҳли"да ҳам ўзгариш: Исмоил Ал Ҳаммади ўрнига майдонга Аҳмад Ҳалил туширилди.

72. Эрен Дердийок дебютини амалга оширмоқда. Сергеев эса майдонни тарк этди.

70. ГОООООООООООООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!! Черанннннннн! Қойил! Легионер футболчимиз тўпни рақиб дарвозига ажойиб тарзда йўллади. Ҳамдамов ҳам бу вазиятда яхши пас берганини эътироф этиш зарур.

67. Гол! Афсус! Педро Конде ўз ҳисобига гол ёздириб қўймоқда. Дастлаб рақиб ўйинчиси тўпни қайчи услубида Суюнов дарвозасига йўллади. Дарвозабонимиз эса тўпни қўлидан чиқариб юборди ва бу тўпга биринчи бўлиб Конде улгурди. 1:1

61. "Пахтакор"да навбатдаги сариқ карточка. Ҳакам бу сафар Одил Ҳамробековни огоҳлантирди.

59. Сергеев "шерлар"нинг ажойиб ҳужумидан сўнг тўпни қулай вазиятда турган Ҳамдамовга етказиб бермоқчи эди, аммо бу вазиятда "Шабаб Ал Аҳли" ўйинчилари яхши ҳаракат қилишди.

56. Иорданиялик ҳакам қўполлиги сабаб Сардор Собирхўжаевга сариқ карточка кўрсатди.

49. Меҳмонлар иккинчи бўлимни фаол бошлашди. Дубайликлар тўпга эгалик қилишмоқда, аммо дарвозамиз олдида хавфли вазият содир этилмаяпти.

46. Иккинчи бўлимга старт берувчи ҳуштак чалинди.

ТАНАФФУС

45. Бош ҳакам биринчи бўлимга бир дақиқа қўшиб берди.

42. Илк сариқ карточка "Шабаб Ал Аҳли" ўйинчиси Педро Кондега кўрсатилди.

39. Машариповнинг жарима майдончаси ичига ташлаб берган тўпини Черан боши билан рақиб дарвозасига йўллади, аммо бироз ноаниқ.

37. Достон Ҳамдамов жарима майдончаси ичида ажойиб ҳаракатлар билан рақибини чалғитиб дарвоза томон зарба берди, аммо жуда ҳам ноаниқ.

30. Ўтган ўттиз дақиқада "Пахтакор" устунлик қилди. Аммо, олдин айтиб ўтганимиздек ҳар икки жамоа майдондаги кўлмаклар сабабли футбол ўйнашга қийналмоқда.

24. Игорь!!! Ҳамдамов ажойиб қарши ҳужумдан сўнг тўпни жарима майдончаси ичига ташлаб берди. Аммо, Сергеев бу вазиятда тўпга зарба бера олмади.

18. ГОООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!! МАШАААААРИИИИИПОВВ! Жалолиддин рақибдан тўпни олиб қўйган ҳолда, жарима майдончасига кирмаган ҳолда тўпни Мажид Носирни устидан ташлаб қўйди. Қойил!

17. Ҳозирча вакилларимиз "Шабаб Ал Аҳли" дарвозаси томон 2 бор зарба беришди, рақиблар эса ҳали зарба беришмади.

11. Драган! Черан жарима зарбасидан Мажид Носир дарвозасини ишғол қилмоқчи эди, аммо рақиб дарвозабони бу вазиятда яхши ҳаракат қилди.

9. Вакилларимиз ҳужумларга зўр бермоқда. Аммо, майдонда кўлмаклар кўплиги сабаб футболчилар ўйнашга қийналишмоқда.

4Черан!! "Пахтакор" ўйинчиси бирга-бир вазиятдан гол ура олмади. Бундан ташқари, ушбу вазиятда оффсайд борлиги ҳам маълум бўлмоқда.

1. Ўйин бошланди!

- Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.

- Осиё чемпионлар лигаси янги мавсум гуруҳ босқич 1-тур доирасидаги қизиқарли кечиши кутилаётган "Пахтакор" ва "Шабаб Ал Аҳли" ўртасидаги ўйинни биргаликда кузатиб борамиз.

Рейтинг: +57   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика