RU

Последние новости

01:39А Серия. "Рома" ва "Ювентус" ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  0 00:56"Реал" афсонаси билан шартномасини бир йилга узайтиради  3 00:322016 йилги Golden Boy соҳиби ва Европа чемпиони ПСЖга қайтади  0 00:13Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" меҳмонда "Галатасарой"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Турғунбоев эса...  0 23:30Серия А. "Милан" - "Женоа" 3:3   0 23:25Бундеслига. "Айнтрахт" - "Байер" 1:5   0 23:20АПЛ. "Ливерпуль" - "Тоттенхэм" 4:2   0 23:15АПЛ. "Челси" - "Вест Хэм" 5:0   0 23:10Серия А. "Кальяри" - "Лечче" 1:1   0 22:47Александр Стоймирович: "Таркибимизда йўқотишлар бор"  0 22:45Самвел Бабаян: "Исталган жамоа Наманганга келганида ҳимоявий услубда ўйнайди"  16 22:25АПЛ. "Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" ўртасидаги ўйинда 6та гол урилди!  14 22:07Гнабри "Реал" билан ўйин олдидан: "Ўйинни ўлдириш керак"  4 21:42Илёс Зейтуллаев: "Ҳозир камроқ гапириб, кўпроқ ишлашимиз керак"  16 21:23Роналду "Интер Майами"га ўтиши мумкин — журналист Абдулазиз Ал Осаими  22

ОЧЛ. "Пахтакор" гуруҳ босқичининг икки туридан сўнг Ўзбекистонга муҳим очколарни келтирди Новости

ОЧЛ. "Пахтакор" гуруҳ босқичининг икки туридан сўнг Ўзбекистонга муҳим очколарни келтирди

Ўзбекистонлик таниқли мутахассис Алишер Никимбаев ўзининг Телергамдаги каналида ОЧЛ гуруҳ босқич дастлабки икки туридан сўнг мамлакатларга бериладиган квота борасидаги вазиятга тўхталиб ўтди.

Чемпионлар Лигаси ва ОФК Кубоги тақвими ўртасидаги номутаносиблик сабаб фақатгина ғарб минтақасидаги ҳолатга назар ташлаймиз.

Аниқроғи, клубларнинг ЧЛдаги иштирокини ва албатта ғарб минтақасидаги мамлакат клубларининг ҳолати билан танишамиз. Шарқда коронавирус сабаб деярли ярим ўйинлар ўтказилмаяпти. 

Дастлабки икки турдан сўнг рейтинг қуйидагича кўриниш олган:


1. Ўзбекистон - 6,90

2. Саудия Арабистони - 5,60

3. Қатар - 4,25

4. Эрон - 2,90

5. БАА - 1,85

6. Ироқ - 1,30


Кутилганидек, "Пахтакор" икки ўйинда ғалаба қозонган ҳолда, Ўзбекистонни пешқадамга айлантирди. Ўз ўрнида "Ал Айн" икки ўйинда умуман очко жамғара олмади ва бу БААнинг рейтинги тушишига сабаб бўлмоқда.

Айни пайтдаги рейтинг мана шундай ҳолатда:

1. Саудия Арабистони - 41,950

2. Қатар - 40,000

3. Эрон - 33,250

4. Ўзбекистон - 25,300

5. Ироқ - 18,233

6. БАА - 17,583

7. Иордания - 16,067

8. Туркманистон - 12,850

9. Ливан - 11,367

10. Бангладеш - 8,567

11. Ҳиндистон - 8,233

12. Тожикистон - 8,133

Аммо, бу рейтинг вақтинча эканлигини унутмаслигимиз лозим.


2021 йилнинг ноябрида Чемпионлар Лигаси ва ОФК Кубогининг 2023 ва 2024 йилги мавсумлари учун квоталар ажратилади.

1-2-ўринлар - ОЧЛ: 3+1

3-4-ўринлар - ОЧЛ: 2+2

5-ўрин - ОЧЛ: 1+2

6-ўрин - ОЧЛ: 1+1, ОФК кубоги: 1

7,8-9-ўринлар - ОЧЛ: 1 ОФК Кубоги: 1

10-ўрин: ОЧЛ: 1 ОФК Кубоги: 1+1

11-12-ўринлар: ОЧЛ: 0+1 ОФК Кубоги 1+1

Рейтинг: +114   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика