RU

Последние новости

19:12"Ювентус" мартда Влахович билан учрашув ўтказади  0 18:43Мбаппе ПСЖга қарши судда ғалаба қозонди  2 18:16Моуринью "Реал"га қайтиши мумкинми?  3 17:48Суперлига. 1-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  3 17:26Гвардиола "Арсенал" билан чемпионлик пойгаси ҳақида нималар деди?  0 16:58Футболда инқилоб: "Ал Ҳилол" ЕЧЛда ўйнаш истагини билдирди  9 16:31АПЛ клублари Манега даъвогарлик қилмоқда  1 16:05Ирисметов Про лига жамоаси техник директори бўлди  9 15:48Ўзбекистон мезбонлик қиладиган FIFA Series учрашувларининг вақти маълум  10 15:35"Бавария" ҳимоячиси яна жароҳат олди  2 15:07"Барселона" президентлигига номзод "Бавария" раҳбарияти билан Кейн трансфери бўйича боғланди  4 14:39"Челси" ҳужумчисини АПЛнинг бошқа бир клубига сотишга қарши эмас  0 14:13"Бавария" собиқ мураббийи қозоқ жамоасини бошқариши мумкин  2 13:44"Бавария" Жексонни сотиб олишдан воз кечди, аммо АПЛнинг 4 та клуби форвард учун курашишга тайёр  3 13:18Тудор "Тоттенхэм" АПЛда қолишига ишонади  1

ОЧЛ. Мураббийлар ўйиндан олдин нима дейишди? Новости

ОЧЛ. Мураббийлар ўйиндан олдин нима дейишди?

Теги :  ОЧЛ
Бугун Осиё чемпионлар лигасининг 1/2 финалидан ўрин олган жавоб баҳси ўтказилади.

Теҳрондаги "Озоди" стадионида "Персеполис" Қатарнинг "Ал Садд" клубини қабул қилади. Маълумки, биринчи ўйинда эронликлар сафарда 1:0 ҳисобида зафар қучишганди. Бугунги ўйиндан сўнг финалга чиққан омадли жамоа номи маълум бўлади. Жавоб учрашувидан олдин ташкил этилган матбуот анжуманида ҳар икки жамоа устозлари ўз фикрларини билдиришди.

Жезуалду Феррейра ("Ал Садд" бош мураббийи):
- "Биринчи ўйинда биз яхши ўйнагандик, бироқ рақиб ғалаба қозонди. Биз жавоб учрашувига ҳам фақат ғалабани кўзлаб келганмиз. Шогирдларим "Персеполис"ни мағлуб этадиган кучга эга. Бу ўйин иккала жамоа учун ҳам қийин бўлади. Кураш сўнгги сонияларга қадар кечади. Ўйлайманки, ҳакам бизга қарши нотўғри қарорлар чиқармайди. Ўйин бошланиши билан ҳужумга ўтиб тезкор гол киритишга ҳаракат қиламиз. Биз Эронга фақат ғалаба учун келганмиз".

Бранко Иванкович ("Персеполис" бош мураббийи):
- "Аввало шуни айтишим керак, ярим финалга чиқишнинг ўзиёқ катта натижа. Бу натижани кетма-кет иккинчи йил уддаладик. "Ал Садд" билан битта гуруҳда ўйнагандик ва бу жамоани жуда яхши биламиз. Биз мухлислар учун ўйнаймиз, уйдаги ўйинларда энг катта устунлигимиз ҳам ишқибозларимиз кўплигида. "Ал Садд" кучли жамоа. Рақиб таркибида Хави, Габи, Багдад Бунеджа сингари футболчилар бор, лекин бизнинг таркиб ҳам ўзига яраша кучли. Мен мана шу тўқнашувга ўз мухлисларимизни стадионга чорлаб қоламан".

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика