RU

Последние новости

18:40"Реал" шов-шувли трансфер тайёрламоқда  0 18:12Хаби Алонсо "Ливерпуль" бош мураббийига айланиши ва ўзи билан Гюлерни олиб келиши мумкин  2 17:44"Биз бунга қодирмиз". "Барселона" етакчиси "Атлетико" билан ўйинда камбэкка ишонмоқда  5 17:16Азим Аҳмедов: "Илҳом Мўминжоновнинг таклифидан сўнг иккиланмасдан "Металлург"га келдим"  6 16:48"Манчестер Юнайтед" Каземирога Ла Лигадан ўринбосар топди  0 16:22"Навбаҳор" собиқ бош мураббийи "Яйпан"ни бошқаради  3 15:59Рэшфорд "Барселона"да қолиши мумкин: клуб доимий шартномани муҳокама қиляпти  0 15:33Месси Испания терма жамоаси сафида ўйнаши мумкин бўлган  2 15:06Роналду Испания клуби эгаларидан бирига айланди  4 14:38"Манчестер Юнайтед" даромади ошганини маълум қилди  0 14:11Расул Раҳмонов: "Андижон" бу йил олдига қўйилган вазифани бемалол бажара олади"  6 13:44Суперлига. Қишнинг энг яхши трансферлари (топ-10)  3 13:19"Манчестер Сити" афсонаси Ҳусановнинг даражасини юқори баҳолади  4 12:57Инфантино Мексикадаги воқеликлар бўйича изоҳ берди  2 12:30Такси ҳайдовчисини калтаклагани учун ҳибсга олинган "Металлург"нинг янги легионери билан танишамиз  10

ОЧЛ. “Локомотив”нинг рақиби “Сепахон” дуранг ўйнади Новости

ОЧЛ. “Локомотив”нинг рақиби “Сепахон” дуранг ўйнади

Бугундан бошлаб “Локомотив”нинг Оиё чемпионлар лигасидаги рақиблари ҳақида маълумотлар бериб борамиз.

Маълумки, жамоамиз ОЧЛда “А” гуруҳидан жой олган ва “Ал Наср” (БАА), “Сепахон” (Эрон) ҳамда “Ал Иттиҳод” (С.Арабистони)/”Ал Виҳдат” (Иордания) жуфтлиги ғолибига қарши баҳс олиб боради.

Кеча “Сепахон” сафарда “Падидеҳ” меҳмони бўлиб, 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. “Сепахон”нинг ушбу ўйиндаги таркиби ҳақида ҳозирча маълумот йўқ. Фақат шуниси аниқки, бу жамоадан Меҳди Шарифи гол муаллифи бўлган. Эрон чемпионатида 16та жамоа иштирок этади. 15-тур ўйинларидан сўнг “Сепахон” 22 очко билан 8-ўринда боряпти.

ОЧЛда “Локомотив”га рақиб бўлиши мумкин бўлган жамоалардан бири “Ал Иттиҳод” эртага навбатдаги тур учрашувини ўтказади. Бу жамоа 14 декабрь куни сафарда “Ал Наср”га қарши майдонга тушиб, 0:3 ҳисобида ютқазиб қўйди.

Эртага эса “Ал Иттиҳод” ўз майдонида “Ал Таавон”ни қабул қилади. Саудия чемпионатида 14та жамоа иштирок этади. “Ал Иттиҳод” 11-тур якунларига кўра, 20 очко жамғариб 4-ўринда боряпти.

Ҳозиргина БАА чемпионатида “Ал Наср”нинг ўйини тугади. Бу жамоа ўз майдонида “Ал Шааб” билан куч синашиб, 5:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Мазкур учрашувда “Ал Наср”нинг бразилиялик легионери Нилмар учта гол урди.

БАА чемпионатида 14та жамоа қатнашади. “Ал Наср” 12 учрашувдан сўнг 24 очко билан учинчи ўринда боряпти.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика