RU

Последние новости

00:58Трент АПЛга қайтиши мумкин  1 00:39Саудия Арабистони. "Ал Насср" Роналдусиз иккинчи ўйинда ҳам ғалабага эришди  8 00:11Пеп Гвардиола: "Ливерпуль" ўзгача жамоа бўлиб қолаверади"  2 23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  7 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  2 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  12 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  22 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  6 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  1 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  22 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  1 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7

ОЧЛ. ​“Локомотив” – “Ал Дуҳаил” 1:2. “Mixed zone” Новости

ОЧЛ. ​“Локомотив” – “Ал Дуҳаил” 1:2. “Mixed zone”

Кеча Тошкентнинг “Локомотив” клуби ОЧЛ гуруҳ босқичида Қатарнинг “Ал Дуҳаил” жамоасига қарши баҳс олиб борди ва 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди.

Ушбу учрашувдан сўнг “Локомотив” клубидан Сардор Рашидов ва Кахи Махарадзе, “Ал Дуҳаил” жамоасидан дарвозабон Носир Ал Язиди ва Нам Таэ Хи “mixed zone” ҳудудида ўз фикрларини билдириб ўтишди.


Сардор Рашидов: “Сўнги дақиқаларда иккита тўп ўтказиб юборганимиз жуда ҳам аламли бўлди”

“Жуда ҳам қийин учрашувни ўтказдик. Сўнги дақиқаларда ўз дарвозамиздан иккита тўп ўтказиб юборганимиз жуда ҳам аламли бўлди. Биринчи бўлимда яхши ўйин кўрсатдик, лекин, иккинчи бўлимда бироз суст ўйин кўрсатдик. Қолган икки баҳсда ғалаба қозонинг гуруҳ босқичидан чиқишга ҳаракат қиламиз. “Ал Дуҳаил” иккинчи бўлимда устунлик қилган бўлиши мумкин, биринчи бўлимда биз устунлик қилдик. Мен гол урганим муҳим эмас, асосийси жамоа ғалаба қозонса бўлгани. Аввал “Ал Дуҳаил” жамоаси менга жиддий таклиф билан чиқишганди. Ҳозир ҳам улар мени ўз таркибида кўришни исташмоқда”, - дейди “Локомотив” жамоаси футболчиси Сардор Рашидов



Кахи Махарадзе: “Футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин”

“Биз ушбу баҳсда ғалаба қозонишимиз мумкин эди, афсуски сўнги дақиқаларда ўз дарвозамиздан 2та тўп ўтказиб юбориб мағлубиятга учрадик. Яратилган вазиятларни голга айлантира олмадик. “Ал Дуҳаил” ажойиб жамоа, кучли футболчилар жамланган. Жамоа сардори, Нам Таэ Хи ажойиб ўйин кўрсатишди. Пенальти белгиланган вазият яқинида тургандим. Ўша вазиятда пенальти бўлган бўлиши мумкин. Тўпни майдон ташқарисига чиқиб кетганини кўрдим. Рақиб футболчиларини алоҳида кўрсатиш қийин. Кейинги баҳсларга жиддийроқ тайёргарлик кўрамиз. Бу билан ҳаёт тўхтаб қолмайди. Бу футбол. Футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин”, - дейди Кахи Махарадзе



Носир Ал Язиди: “Марат Бикмаев ва Сардор Рашидов биз учун кўп муаммо туғдирди”

“Биз учун осон ўйин бўлмади. Жуда ҳам кучли жамоага қарши баҳс олиб бордик. Рақиб жамоа мухлислари стадионга келиб уларни қўллаб-қувватлаб туришди. Бундай шароитда меҳмонда ўйин ўтказиш жуда ҳам қийин. Ушбу баҳсда ғалаба қозонганимиздан хурсандман. “Локомотив” жуда ҳам кучли жамоа. Улар таркибида ҳаракат қилган Марат Бикмаев ва Сардор Рашидов биз учун кўп муаммо туғдирди”, - дейди “Ал Дуҳаил”дарвозабони Носир Ал Язиди



Нам Таэ Хи: “Рақиб жамоа таркибида тўққизинчи рақамли футболчи ажойиб ўйин кўрсатди”

“Биз учун ҳам “Локомотив” учун ҳам жуда қийин ўйин бўлди. Ўйин сўнгида рақиб дарвозасини икки бор ишғол қилиб ғалаба қозондик. “Локомотив” жуда ҳам кучли жамоа. Бундай жамоага қарши ўйинда 3 очко олганимиздан хурсандман. Рақиб жамоа таркибида тўққизинчи рақамли футболчи ажойиб ўйин кўрсатди”, - дейди “Ал Дуҳаил” футболчиси Нам Таэ Хи


Автор :
Рейтинг: -9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика