RU

Последние новости

01:26Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман"  4 01:13БАА. Ҳожимат Эркинов "Ал Ваҳда" сафида ОЧЛ финалчисини мағлуб қилиб, Лига кубогини қўлга киритди!  3 00:35Фоден журналистлар талқинига кўра АПЛнинг ушбу мавсумдаги энг яхши ўйинчиси деб топилди  0 00:08Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  57 23:49Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди  61 23:31"Ланс" Абдуқодир Ҳусановни тез орада бошланадиган "Лорьян"га қарши ўйин қайдномасига киритмади  17 23:19Япония – Ўзбекистон ўйинида қандай статистика қайд этилди?  27 23:01U-23 Осиё кубоги. Абдувоҳид Неъматов турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилди!  27 22:51Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди. Испанияга қарши ўйнаймиз  58 22:40Винисиус ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси деб топилди  7 22:38U-23 Осиё кубоги. Япония чемпион! Олимпиадага чиқиб бўлган Ўзбекистон пенальтидан гол ура олмади  531 21:23Про лига. "Қўқон-1912" ва "Машъал"да ғалаба. "Бухоро" "Арал" билан дуранг ўйнади  1 21:14"Милан" АПЛда фаолият олиб бораётган мураббийни олиб келмоқчи, аммо...  1 20:19Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг чигил ёзди машқларидан ГАЛЕРЕЯ  2 19:54"Боруссия Дортмунд" мавсум охирида Ройс кетишини эълон қилди  5

ОЧЛ. Коронавирус гирдобига тушиб қолган "Ал Ҳилол" яқинда фаолиятини тугатган клуб афсонасини футболга қайтармоқда Новости

ОЧЛ. Коронавирус гирдобига тушиб қолган "Ал Ҳилол" яқинда фаолиятини тугатган клуб афсонасини футболга қайтармоқда

Шу кунларда Қатар яшил майдонларида ОЧЛ-2020 Ғарб минтақаси ўйинлари марказлашган ҳолда ўтказилмоқда.

"B" гуруҳидан ўрин олган саудия Арабистонининг "Ал Ҳилол" клуби Доҳага келганидан бери коронавирус гирдобига тушиб қолган.

ТЕЗКОР! “Ал-Ҳилол”да коронавирус билан боғлиқ янги ҳолатлар аниқланди, жамоа ОЧЛдаги иштирокини якунлаши мумкин

Риёдликлар делегациясидагилардан деярли ҳар куни янги касалланганлар чиқмоқда. Регламентга кўра, барча жамоалар ҳар 3-5 кунда Covid-19га тест топшириши керак, бироқ ҳозирги ҳолат сабаб "Ҳилол" вакиллари ҳар куни тест топширишмоқда. Ҳозирга келиб ОЧЛнинг амалдаги чемпионлари сафида роппа-роса 15 нафар ўйинчи коронавирус сабаб карантинга олинган. Бундан ташқари, 10га яқин мураббий ва ходимларда ҳам вирус аниқланган.

Breaking news. "Ал Ҳилол" етакчилари Жовинко ва Ал Давсарида ҳам коронавирус аниқланди

Кеча, 19 сентябрь куни "Ал Ҳилол"нинг ёшлар жамоаси таркибидан 2 нафар дарвозабон ва бир нафар ўйинчи асосий жамоага келиб қўшилган. Мусобақа протоколига кўра ўйинларни қолдириш мумкин эмас, яъни "Ал Ҳилол" қандай таркиб бўлса ҳам ўйнайди ёки БААнинг "Ал Ваҳда" клуби сингари мусобақадан четлаштирилади.

Юзага келган жуда ҳам мураккаб вазият сабаб риёдликлар яқиндагина профессионал фаолиятини якунлаган клуб афсонаси Муҳаммад Ал Шлҳубни футболга қайтармоқда. Клуб 40 ёшли Ал Шлҳубдан катта футболга қайтишни ва Чемпионлар лигасининг қолган ўйинларида жамоага ёрдам беришни сўраб уни Доҳага чақирган. Катта эҳтимол билан футболчи бугун Доҳага етиб келади (балки етиб келган бўлиши ҳам мумкин). Аввало, у Cocid-19га тест топширади, жавоби чиққунча меҳмонхонадан чиқишга ҳаққи йўқ. Тест жавоби 6 соатгача чиқади, кейин у жамоа ихтиёрида бўлади. Агар Ал Шалҳуб бугун "Шаҳр Ходро" билан ўйинга улгурмаган тақдирда кейинги баҳсдан майдонга қайтади.


Муҳаммад Ал Шлҳуб "Ал Ҳилол"нинг энг катта афсонаси десак муболаға бўлмайди. У кичик болакайлигида клубга келган ва бутун профессионал фаолиятини ҳам айнан шу ерда ўтказган. Мухлислар ҳам ўзларининг энг севиклиларини вақтинча футболга қайтишидан мамнун бўлишлари аниқ. Унинг фаолиятини катта мақола қилиб ёзиш мумкин. Фақат, ҳозир эмас. Бироз кейинроқ.

Клуб матбуот хизмати Ал Шлҳуб фаолиятини якунлаганига бағишлаб бир қатор ажойиб постерларни тайёрлаганди. Мана ўша постерлардан бири.


Айни пайтга келиб "Ал Ҳилол"нинг жами 15 нафар футболчисида коронавирус аниқланди. Булар:

Дарвозабонлар: Муҳаммад Вакид, Абдуллоҳ Ал Жадани, Наваф Ал Ғамди.

Ҳимоячилар: Муҳаммад Ал Бурайк, Ёсир Ал Шаҳрони, Абдуллоҳ Ал Ҳафиз, Мутеб Ал Муфарриж, Али Ал Булайҳи.

Ярим ҳимоячилар: Салмон Ал Фараж, Ҳамад Алабдан, Наваф Ал Обид, Салим Ал Давсари.

Ҳужумчилар: Себастьян Жовинко, Салоҳ Шеҳри, Бафетимби Гомис.


Эслатиб ўтамиз, "Шаҳр Ходро" - "Ал Ҳилол" баҳси бугун маҳаллий вақт билан 18:00 (Тошкент вақти билан 20:00)да старт олади. Беллашув "Ал Жануб" стадионида бўлиб ўтади.

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика