RU

Последние новости

15:39У Миланда қоладими? "Интер" асосий дарвозабонининг келажаги яқин ҳафталарда ҳал бўлади  0 15:10Палмер: "Росеньор эркин ўйнашимизга имкон беради"  0 14:29САфарда "Навбаҳор" — "Рубин" ўйинида. Ўткир Юсупов фотограф, Русланбек Жиянов муз ичида...  0 14:21Англия терма жамоаси собиқ футболчиси "Селтик"ка ўтди  1 13:58Сабр тугадими? АПЛ клуби раҳбарияти мураббийни ишдан бўшатмоқчи  1 13:35Велко Филипович: "Ўзбек футболи ҳақида олдин жуда кўп эшитганман. Бу ерда футболчилар тезкор ва тажовузкор ҳаракат қилади"  3 13:08U-17 Осиё Кубоги саралаш тизими: CAFA турнири энди саралаш вазифасини ўтайди  0 12:44"Полиция жамоаси"га қарши баҳс: "Насаф"ни қандай рақиб кутиб турибди?  6 12:22Манба: "Манчестер Сити" шифокори Абдуқодир Ҳусанов фойдасига қарор чиқарди"  3 11:59Абдуқодир Ҳусанов "Ливерпуль" билан ўйин учун неча баҳо олди?  5 11:38Ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси Элит ОЧЛнинг марказий ўйинида фаолият олиб боради  1 11:19Футзал якунлари. Осиё янги чемпионни кўришга яқин эди  1 10:55Тарихда шу кун. Шомуродовнинг порлашини бошлаб берган “Бунёдкор” – “Ал Шабаб” учрашуви   1 10:355 та гол урилган тўқнашувда "Пахтакор" Молдова клубидан устун келди  5 10:10"Локомотив" назорат баҳсида Қирғизистоннинг амалдаги чемпионидан енгилди  1

ОЧЛ. Ҳозирча Махарадзе ва Тўраев энг яхшиси! Новости

ОЧЛ. Ҳозирча Махарадзе ва Тўраев энг яхшиси!

Кеча росмана ОЧЛ бошланди. Тошкентнинг иккита град клуби ўзидан бир калла устун бўлган жамоалардан очко олди.

"Пахтакор" ўз майдонида Форс кўрфазининг бугунги кундаги энг яхши клуби бўлиб турган "Нафт"ни, "Бунёдкор" эса сафарда Саудия Арабистонининг энг яхши клуби бўлиб турган "Ал Наср"дан очко олди.

Тўғрисини айтганда, минг жамоаларимизга мухлислик қилмайлик, на "Пахтакор"дан, на "Бунёдкор"дан бундай натижа кутмагандик.

"Нафт" 2014 йил сўнгги турда "Сепахон"га имкониятни бериб чемпионликдан маҳрум бўлган эди. "Ал Наср" эса бор-йўғи битта мағлубиятга учраган ҳолда мамлакат чемпионлигини қўлга киритди.

"Бунёдкор" гол урганидан кейин пойтахтликлар бор эътиборни ҳужумга қаратдилар. Бу вазиятда жамоани камида 4та вазиятда муқаррар голдан қутқарган футболчи Акбар Тўраев бўлди. Шу боисдан, "CA", "Ал Наср" - "Бунёдкор" учрашувининг энг яхши футболчиси деб Акбар Тўраевни танлади.




"Пахтакор" - "Нафт" ўйинида ўртани ушлаб турган футболчи Кахи Махарадзе бўлди. Шерзод Каримовнинг тўп узатишини ўзиёқ шедевр бўлди. Аммо бизда бундай шедеврларни камдан-кам ҳолларда голга айлантира олишади. Кахи эса муҳим паллада, муҳим голни ура олди. Ундан ташқари, қолган дақиқаларда ҳам жамоасини ҳам ҳимояда, ҳам ҳужумда ушлаб турди. "CA"нинг талқинига кўра, айнан грузиялик футболчи ўйиннинг энг яхши футболчиси бўлди. 




П.С: ОФК талқинига кўра ҳам, айнан мана шу икки ўйинчи учрашувнинг энг яхшиси бўлишди.


Нодирхўжа Юлдашев

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика