RU

Последние новости

07:45ПСЖ Ямал учун қанча таклиф қилгани маълум  2 02:55АПЛ. Кэррикнинг мағлубиятсиз серияси давом этади: "Манчестер Юнайтед" меҳмонда "Эвертон"ни мағлуб этди  9 00:17"Бу — шармандалик!" — Паулу Фонсека Трампга Тинчлик мукофоти берилгани ва ЖЧ-2026 АҚШда ўтишига қарши чиқди  9 00:00"Эвертон" — "Манчестер Юнайтед": Таркиблар маълум!  7 23:25"Милан" футболчиси жағ қисмидаги синиш сабаб узоқ муддатга сафдан чиқди  2 22:52Можаро авжида: Престианни Мбаппе ва Винисиусни судга бермоқчи!  13 22:19"72 йил давомида ҳакамлар бошлиғи "Реал" одамлари бўлган!" — Лапорта "Негрейра иши" бўйича баёнот берди  19 21:52"У 10 нафар футболчини алмаштирмоқчи эди" — Лапорта Хавининг истеъфоси ҳақидаги ҳақиқатларни очиқлади  10 21:20"Роналду ЖЧни ютмаса ҳам тарихдаги энг буюги бўлиб қолаверади" — Роберто Мартинес  10 20:47Моуринью яна "бойкот" эълон қилди: "Special One" Мадриддаги матбуот анжуманига кирмайди  8 20:32ФИФАдан янгилик: Энди жароҳат олган футболчилар майдон ташқарисида 1 дақиқа қолишга мажбур бўлади!  7 20:02Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Ривожланиш Кубогида бронза медалига эга чиқди  7 19:49"Бунёдкор" "Шўртан" билан дуранг ўйнади  2 19:34Расман: Престианни дискриминацион хатти-ҳаракат сабаб "Реал"га қарши навбатдаги ўйинда иштирок этмайди  29 19:12"Ювентус" мартда Влахович билан учрашув ўтказади  1

ОЧЛ. “Ғарб” минтақаси. “А” гуруҳи мураббийлари Новости

ОЧЛ. “Ғарб” минтақаси. “А” гуруҳи мураббийлари

25 февралдан бу йилги ОЧЛ гуруҳ баҳсларига старт берилди.
“А” гуруҳида “Ал Жазира” (БАА), “Ал Шабаб” (Саудия Арабистони), “Ал Райан” (Қатар) ва “Истиқлол” (Эрон) клублари баҳс олиб бормоқда. Қуйида мазкур жамоаларни бошқараётган мураббийлар ҳақида қисқача тўхталамиз.



Валтер Зенга (Италия)
“Ал Жазира” бош мураббийи
Туғилган санаси:
28 апрель, 1960 йил
Маълумот учун: Валтер Зенга ўтган йилнинг ноябрь ойида “Ал Жазира”ни қабул қилиб олди. У ўз вақтида Миланнинг “Интер” жамоасида 12 мавсумни ўтказган. Бундан ташқари, 1990 йилги жаҳон чемпионатида Италия термаси дарвозасини қўриқлаган. 1999 йил футболчилик фаолиятини якунлаган Зенга шу пайтга қадар Италиядан ташқари  АҚШ, Руминия, Сербия, Туркия ва Саудия Арабистони каби давлатларда ишлаган.




Мануэль Хименес (Испания)
“Ал Райан” бош мураббийи
Туғилган санаси:
26 январь, 1964 йил
Маълумот учун: Мануэль Хименес уч йил давомида “Севилья”, кейин Грециянинг АЕК жамоасида ишлаган. Сўнгра яна Испанияга қайтиб, “Сарагоса”ни бошқарган. У ҳам ўтган йилнинг ноябрида “Ал Райан”ни қабул қилиб олди.




Аммар Суайа (Тунис)
“Ал Шабаб” бош мураббийи
Туғилган санаси:
11 июнь, 1957 йил
Маълумот учун: Аммар Суайа 2002 йилги жаҳон чемпионатида Тунис термасига устозлик қилганди. Кейинчалик Саудиянинг “Ал Ҳазм”, “Ал Қодисия”, “Ал Таъе”, “Ал Иттифоқ” сингари клубларида фаолият олиб борди. Суайа шу йилнинг январида “Ал Шабаб” бош мураббийи этиб тайинланди.




Амир Галенои (Эрон)
“Истиқлол” бош мураббийи
Туғилган санаси:
22 ноябрь, 1963 йил.
Маълумот учун: Амир Галенои эронлик энг машҳур мураббийлар сирасига киради. У шу пайтгача беш марта Эрон чемпионлигини қўлга киритган: уч марта “Истиқлол” ва икки бор “Сепахан” билан. Бу мураббий ўтган йил ОЧЛда “Истиқлол” билан ярим финалга қадар етиб борди.

Х.Холиқов тайёрлади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика