RU

Последние новости

11:25Футзал бўйича Осиё Кубоги-2026 саралаш мусобақаси олдидан митинг бўлиб ўтди  0 10:52Мбаппе "Олтин тўп" топшириш маросимига бориши ҳақидаги саволга жавоб берди  4 10:28МЮ қишда Португалия термаси аъзосини сотиб олмоқчи  2 10:00Сергей Чигодаев: "Биринчи бўлимда футболчиларимиз бироз ҳаяжонланишди"  4 09:33Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  6 09:13"Ливерпуль" 19 ёшли футболчисини 25 миллионга сотди  4 09:02EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  7 08:30Суперлига. Бугун 2 та учрашув бўлиб ўтади  7 08:03Февзи Давлетов: "Вазиятлардан фойдалана олмаслик муаммомиз бўлиб қолмоқда"  1 07:46Отабек Нарзуллаев: "Ютишимиз ёки ютқазишимиз ҳам мумкин эди"  0 07:28Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  11 07:10Суперлига. "Сурхон" — "Машъал" 0:0  0 06:50ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Наполи" 2:0  3 01:59ЕЧЛ. Рэшфорднинг дубли "Барселона"га ғалаба келтирди, "Қайрат" ва "Галатасарой" йирик ҳисобда ютқазди  41 01:52ЕЧЛ. "Манчестер Сити" "Наполи"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди, Ҳусанов тўлиқ ўйнади  47

ОЧЛ. “Бунёдкор”нинг 1/8 финалдаги рақиби “Ал Ҳилол” гуруҳдан қандай чиқди? Новости

ОЧЛ. “Бунёдкор”нинг 1/8 финалдаги рақиби “Ал Ҳилол” гуруҳдан қандай чиқди?

Осиё чемпионлар лигасининг гуруҳ баҳсларини шов-шувли тарзда муваффақиятли якунлаган “Бунёдкор” энди 1/8 финал босқичда Саудия Арабистонининг “Ал Ҳилол” клубига қарши баҳс олиб боради.
Айни пайтда кўпчилик ушбу жамоалар ўртасидаги ўйинни интиқлик билан кутмоқда. Дастлабки беллашув 7 май куни Тошкентда ўтказилса, жавоб баҳси 14 май Саудияда бўлиб ўтади. Қуйида “Ал Ҳилол”нинг гуруҳдан қандай чиққани ҳақида сўз юритамиз.

НАТИЖАЛАР ВА ГОЛЛАР
“D” гуруҳида кураш олиб борган “Ал Ҳилол” 9 очко тўплаган ҳолда биринчи ўрин билан кейинги босқичга чиқди. Бу жамоа 6та ўйиннинг иккитасида ғалаба қозониб, уч марта дуранг ўйнади ва битта учрашувда мағлуб бўлди.

Жамоанинг ягона мағлубияти сафарда “Сепахон” билан кечган учрашувга тўғри келди ва бунда саудияликлар 2:3 ҳисобида имкониятни бой беришди. “Ал Ҳилол” гуруҳда “Ал Садд” (Қатар), “Ал Аҳли” (БАА) ва “Сепахон” (Эрон) клубларига қарши баҳс олиб борди. Жамоа мана шу олти ўйинда 12та гол уриб, ўз дарвозасидан 7 бор тўп ўтказиб юборди.



Гуруҳ ўйинларида “Ал Ҳилол” сафида энг кўп гол урган футболчи Носир Ал Шамрони бўлди. 15-рақамда тўп сурадиган ҳужумчи 6та гол уришнинг уддасидан чиқди. 7-рақамда ўйнайдиган бразилиялик Тьяго Невес эса 3 марта тўп киритди. Шунингдек, Сегундо Кастильо (Эквадор), Султон Ал Дуаййи ва жамоа сардорри Ёсир Ал Қаҳтони биттадан тўп киритишди. Қуйида “Ал Ҳилол”нинг гуруҳ ўйинларида қайд этган натижаларини келтириб ўтамиз.

1-тур. 26 февраль
“Ал Ҳилол” - “Ал Аҳли” - 2:2
Голлар
: Носир Ал Шамрони (2та)

2-тур. 12 март
“Сепахон” - “Ал Ҳилол” - 3:2
Голлар:
Тьяго Невес, Кастильо

3-тур. 19 март
“Ал Садд” - “Ал Ҳилол” - 2:2
Голлар:
Тьяго Невес (2та)

4-тур. 1 апрель
“Ал Ҳилол” - “Ал Садд” - 5:0
Голлар:
Носир Ал Шамрони (3та), Султон Ал Дуаййи, Ёсир Ал Қаҳтони (пенальтидан)

5-тур. 15 апрель
“Ал Аҳли” - “Ал Ҳилол” - 0:0

6-тур. 22 апрель
“Ал Ҳилол” - “Сепахон” - 1:0
Гол
: Носир Ал Шамрони

“D” гуруҳи якуний жадвали
ЖамоаЎЮДМУГ - ЎГТ-НО
1Ал Ҳилол
623112 - 759
2Ал Садд
62228 - 14-68
3Ал Аҳли
61416 - 607
4Сепахон62139 - 817




БОШ МУРАББИЙ
Ҳозирда “Ал Ҳилол”ни Саудия футболининг энг машҳур юлдузларидан бири Сами Ал Жабер бошқармоқда. У 1972 йилнинг 12 ноябрида туғилган. Ал Жабер ўз вақтида “Ал Ҳилол” шарафини 20 йил ҳимоя қилган. У футболчилик фаолиятини тамомлагач, Европага бориб мураббийлик курсларида таҳсил олди. Қолаверса, Франциянинг “Осер” жамоасида ёрдамчи мураббий бўлиб ишлади ва юртига қайтиб келгач, бундан бир йил олдин “Ал Ҳилол”ни қабул қилиб олди.

КИМ ҚАНЧА ЎЙНАДИ?
“Ал Ҳилол” таркибида маҳоратли футболчилар кўп. Маҳаллий ўйинчилардан биринчи навбатда жамоа сардори Ёсир Ал Қаҳтони алоҳида обрўга эга. Шунингдек, Муҳаммад Ал Шлҳуб, Носир Ал Шамрони, Сауд Харири каби футболчилар номи ҳам ўзбек мухлисларига таниш. Қолаверса, легионерлардан Тьяго Невес (Бразилия), Сегундо Кастильо (Эквадор), Квак Тай Хви (Ж.Корея) ва Дигао (Бразилия) каби футболчилар ҳам “Ал Ҳилол” сафида тўп тепишмоқда. Қуйида ОЧЛ гуруҳ ўйинларида ким қанча майдонга тушганини келтириб ўтамиз.



Дарвозабонлар
№28   Абдуллоҳ Ал Сдайри (1992)  - 3 та ўйинда ўйнаган
№30   Файз Ал Субайи (1982) - 3

Ҳимоячилар
№4 Абдулла Зори (1987)  - 5
№12 Ёсир Ал Шахрани (1992) -  6
№23 Квак Тай Хви (1981)  - 2
№26 Дигао (1988)  - 6
№33 Султон Ал Дуаййи (1993) -  5
№2 Султон Ал Беши (1990)  - 1

Ярим ҳимоячилар
№5 Абдулатиф Ал Ганнам (1985) -  1
№7 Тьяго Невес (1985) -  4
№10 Муҳаммад Ал Шлҳуб (1980) -  5
№11 Абдулазиз Ал Давсари (1988) -  3
№13 Салман Ал Фараж (1989)  - 6
№14 Сегундо Кастильо (1982)  - 5
№24 Наваф Ал Обид  (1990)  - 2
№27 Сауд Харири (1980)  - 2
№29 Салим Ал Давсари (1991) - 4

Ҳужумчилар
№15 Носир Ал Шамрони (1983) -  5
№16 Юсуф Ал Салим (1985)  - 2
№20 Ёсир Ал Қаҳтони (1982) -  5
№36 Холид Кааби (1992)  - 1

Хайрулла Холиқов тайёрлади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика