ОЧЛ. “Бунёдкор-W” гуруҳдаги сўнгги ўйинда Ҳиндистон клубига мағлуб бўлди
13 ноя 2021 22:55
Новости
ОЧЛ. “Бунёдкор-W” гуруҳдаги сўнгги ўйинда Ҳиндистон клубига мағлуб бўлди
Бугун аёллар ўртасидаги Осиё чемпионатининг 3-тур баҳслари ўтказилди.
Иорданиянинг Ақаба шаҳрида Аёллар Осиё Чемпионлар Лигаси баҳслари давом этяпти. Ўзбекистоннинг 2020 йилги чемпиони, Кубок соҳиби “Бунёдкор-W” бугун Ҳиндистоннинг “Гокулам Керала” жамоасига қарши майдонга тушди. Ҳамюртларимиз ўйинда 1:3 ҳисобида мағлубиятга учрашди.
“Бунёдкор-W” - “Гокулам Керала” 1:3
Голлар: Элшадаи Ачеампонг, 34 (0:1), Маниша, 61 пен (0:2), Умида Зоирова, 62 (1:2), Карен Зеа, 69 (1:3)
Четлатиш: Луиза Садирова, 61 (“Бунёдкор-W”)



Шу тариқа, учта ўйинда 2 мағлубият ва бир ғалаба қайд этган "Қалдирғочлар" гуруҳда ҳозирча 4-ўринни эгаллаб туришибди. “Амман клуб” (Иордания) - “Шаҳрдари Сиржан” (Эрон) ўртасидаги ўйиндан сўнг эса, гуруҳдаги якуний жойлашув аниқ бўлади.

Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Комментарии