ОЧЛ. "Банияс" – "Насаф" учрашувини ироқлик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради
11 мар 2022 18:55
Новости
ОЧЛ. "Банияс" – "Насаф" учрашувини ироқлик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради
"Насаф" 15 март куни БААда Осиё Чемпионлари лигаси плей-офф беллашувида майдонга тушади.
Бугун ОФК 15 март куни Абу Дабининг "Банияс" жамоаси билан бўлиб ўтадиган учрашув расмийларини эълон қилди.

Учрашувнинг бош ҳаками этиб Али Сабаҳ Аддай Ал Қайси тайинланган. Унга қанотларда Ҳайдар Абдулҳасан Али Убайда ва Амир Довуд Ҳусайн Ал Виндави ёрдам беради. Захира ҳаками сифатида Заид Томер Муҳаммад фаолият олиб боради. Ҳакамларнинг барчаси Ироқдан.
Ҳакамлар ишини Ленний Эдвард Макгрегор (Австралия) назорат қилади. Учрашув комиссари этиб Бачир Чафик Абдул Ҳолиқ ( Ливан) тайинланган.
Эслатиб ўтамиз, беллашув Тошкент вақти билан 21:15 да бошланади.
Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
Ла Лига. "Сельта" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди, Де Йонг майдондан четлатилди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Комментарии