RU

Последние новости

02:00ЕЧЛ. "Боруссия Д" ўз уйида ўтган ярим финалнинг илк баҳсида ПСЖни мағлуб қилди  22 01:57Роналду "Ал Насср"ни Қирол кубоги финалига олиб чиқди. Финалдаги рақиб - "Ал Ҳилол"  1 01:38Арне Слотнинг "Ливерпул"даги илк трансфери ким бўлиши маълум  0 00:43"Реал" ой ўйинчисини аниқлади. У Винисиус ёки Родриго эмас  0 00:34Эрон. "Персеполис" "Сепахон" билан дуранг қайд этиб, биринчи ўринга кўтарилиб олиш имконияти йўққа чиқарди  0 00:04Ўзбекистон U-23 терма жамоаси финалга тайёргарликни бошлади ГАЛЕРЕЯ  1 23:55Файзуллаевга қизиқаётгани айтилган "Парма" А Серияга қайтди  3 23:32Лунин "Реал Мадрид" билан узоқ муддатли янги шартнома имзолайди  0 22:52Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Хурсандчилик ўтиб кетди. Ҳозир финалга тайёргарлик кўряпмиз"  11 22:30U-23 Осиё кубоги. Финалга етакчиларсиз тайёргарлик бошланди  12 22:08Эрон. "Истиқлол" очко йўқотди ва биринчи поғонани хавфда қолдирди. Машарипов деярли тўлиқ ўйнади  0 21:35"МЛС – Месси учун болалар майдончаси"  5 21:15Ўзбекистон Суперлигаси. 6-турда ишлайдиган расмийлар   2 20:55Тухель ЕЧЛда ғолиб бўлган тақдирда ҳам клубдан кетиши аниқ  3 20:38"Барселона" ўйинчиси 2025 йилга қадар сафдан чиқди  2

ОЧЛ. "Ал Ҳилол"да коронавирус билан боғлиқ муаммолар давом этади, жамоа кеча бош мураббийсиз машғулот ўтказган Новости

ОЧЛ. "Ал Ҳилол"да коронавирус билан боғлиқ муаммолар давом этади, жамоа кеча бош мураббийсиз машғулот ўтказган

Қатар майдонларида ОЧЛ-2020 Ғарб минтақаси ўйинлари марказлашган ҳолда ўтказилмоқда.

"B" гуруҳидан ўрин олган Саудия Арабистонининг "Ал Ҳилол" клуби Доҳага келганидан бери коронавирус гирдобидан чиқиб кетолмаяпти.

Уч кун олдин жамоанинг 15 нафар ўйинчиси ва 10га яқин ходимларида Covid-19 аниқлангани ҳақида хабар берган эдик. Бугунга келиб уларнинг сони яна ошди. Ҳимоячилар Муҳаммад Жаҳфали ва Муҳаммад Кунайдири, ярим ҳимоячилар Муҳаммад Канно ҳамда Носсир Ал Давсариларнинг топширган тест натижалари ҳам ижобий чиққан ва улар карантинга олинган. Демак, Covid-19 юқтириб олган футболчилар жамоада 19 нафарга етди. "Ал Ҳилол"нинг ёшлар жамоасидан 3 ўйинчи келиб қўйилганидан хабарингиз бор. Бундан ташқари, биринчилардан бўлиб вирус аниқланганлар орасидан ярим ҳимоячилар Салмон Ал Фараж (жамоа сардори) ва Ҳамад Алабдан карантиндан чиқди ва икки кундан бери машғулотларга қайтган. Жароҳати бор Абдуллоҳ Отайф ва Турки Фаҳад Ал Мутаирилар ҳам тикланиб машғулотларни бошлашган.

7-рақамда жамоа сардори Салмон Ал Фараж.


Бу ҳали ҳаммаси эмас, риёдликлар "Шабаб Ал Аҳли"га қарши бугунги ўйин олдидан кеча сўнгги машғулотни ўтказишган. Унда бош мураббий Рэзван Луческу, асосий дарвозабон Абдуллоҳ Ал Муайуф ва ярим ҳимоячи Ҳаттан Султон Баҳбери иштирок этмаган. Бунга сабаб - уларнинг охирги топширган тестлари натижаси машғулотга қадар чиқиб улгурмаган.

Айни пайтга келиб "Ал Ҳилол"нинг жами 19 нафар футболчисида коронавирус аниқланди. Булар:

Дарвозабонлар: Муҳаммад Вакид, Абдуллоҳ Ал Жадани, Наваф Ал Ғамди.

Ҳимоячилар: Муҳаммад Ал Бурайк, Ёсир Ал Шаҳрони, Абдуллоҳ Ал Ҳафиз, Мутеб Ал Муфарриж, Али Ал Булайҳи, Муҳаммад Жаҳфали, Муҳаммад Кунайдири.

Ярим ҳимоячилар: Салмон Ал Фараж, Ҳамад Алабдан, Наваф Ал Обид, Салим Ал Давсари, Муҳаммад Канно, Носсир Ал Давсари.

Ҳужумчилар: Себастьян Жовинко, Салоҳ Шеҳри, Бафетимби Гомис.

Коронавирусдан даволаниб сафга қайтганлар: Салмон Ал Фараж, Ҳамад Алабдан.

Эслатиб ўтамиз, "Ал Ҳилол" - "Шабаб Ал Аҳли" баҳси бугун, 23 сентябрь куни маҳаллий вақт билан 21:00 (Тошкент вақти билан 23:00)да старт олади. Беллашув Доҳадаги "Khalifa International Stadium"да бўлиб ўтади.

Аль-Хиляль

Лига чемпионов АФК. Группа B . Тур 6

23/09/2020, 23:00

0
:
0
Отменен

Аль-Ахли

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика