RU

Последние новости

16:08ҚПЛ. "Ордабаси" меҳмонда "Елимай" билан дуранг ўйнади, Яхшибоев ва Умаров эса...  0 15:40"Бавария" — "Реал" ўйинини ким бошқариб боради?  3 15:30А Серия. Чемпион "Интер" "Сан-Сиро"да "Торино"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  1 15:15Тимур Кападзе Индонезияга қарши кечадиган ярим финал баҳсидан олдин нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  16 15:08"Манчестер Юнайтед" ёзда "Барселона" футболчиси учун 80 млн евродан ортиқ таклиф қилади  0 14:47Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Тожикистондан устун келди ва бронза медалларини қўлга киритди  23 13:44Ўзимизнинг карикатура. Чиқиш эшиклари калити Бабаяннинг қўлида  16 12:25Харри Кейн ЕЧЛ ярим финалида "Реал"га нечта гол уришини тахмин қилди  23 11:56Футзал бўйича Осиё кубоги. 5-ўрин ва ЖЧга йўл олган сўнгги давлат номи маълум бўлди  8 11:16"Реал" футболчиси "Байер"га йўл олиши мумкин  0 10:25"Рома" Сардор Азмунни "Байер"дан тўлиқ сотиб олиши мумкин, агар...  7 10:03Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ОФКнинг футзал ва соҳил футболи қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди  0 09:42"Ал Насcр" кетма-кет 7 та ўйинда ғалаба қозонди. Роналду кетма-кет 2 та баҳсда самарали ҳаракат қилгани йўқ  35 09:21"Атлетико" мухлислари Нико Уильямсни "маймун" дейишди, Гризманн ва Коке эса...  23 09:01"Нефтчи" - "Металлург" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0

ОЧЛ. АГМК ОЧЛ гуруҳ босқичидаги дебютида "Ал Ҳилол" билан дуранг ўйнади Новости

ОЧЛ. АГМК ОЧЛ гуруҳ босқичидаги дебютида "Ал Ҳилол" билан дуранг ўйнади

ОЧЛ 1-туридан ўрин олган "Ал Ҳилол" - АГМК учрашуви матнли трансляциясини кузатиб боринг.

ОЧЛ, гуруҳ босқичи.

"A" гуруҳи, 1-тур.

15 апрель, пайшанба.

"Ал Ҳилол" - АГМК 2:2

Ар-Риёд, "Шаҳзода Файсал бин Фаҳд" стадиони.

Ҳакамлар:
Рюжи Сато, Хироши Ямаучи, Жун Михара (Япония), Али Ҳасан Абдулнаби (Баҳрайн).

Комиссар: Башир Абдул Холиқ (Ливан).

Голлар: Зафар Полвонов (11, 0:1), Сардор Раҳмонов (27-автогол, 1:1), Лусиано Вьетто (36, 2:1), Санжар Шоаҳмедов (70, 2:2).

"Ал Ҳилол": 1.Абдуллоҳ Ал Майюф, 2.Муҳаммад Ал Бурайк, 5.Али Хади Ал Булайҳи, 8.Абдуллоҳ Отайф, 10.Лусиано Вьетто (26.Фаваз Ал Тераис, 63), 12.Ёсир Ал Шаҳрони, 18.Бафетимби Гомис, 19.Андре Карильо (16.Носир Ал Давсари, 75), 20.Жанг Хюн Су, 27.Хатан Бахбри (11.Солиҳ Ал Шеҳри, 75), 28.Муҳаммад Канно.
Захира: 31.Хабиб Ал Ватян, 32.Мутеб Ал Муфарриж, 22.Амир Курди, 23.Мадаллаҳ Ал Олаян, 55.Ҳамад Ал Абдан, 70.Муҳаммад Жаҳфали.

АГМК: 35.Валижон Раҳимов - 77.Дилшод Аҳмадалиев (20.Мирғиёс Сулаймонов, 86), 8.Бобур Йўлдошев, 7.Сардор Раҳмонов, 2.Акром Комилов - 23.Йован Жокич, 4.Миржамол Қосимов (22.Санжар Шоаҳмедов, 62), 17.Санжар Турсунов (5.Дилшод Жўраев, 86) - 11.Мурод Тошматов (94.Элвин Фортес, 62), 9.Зафар Полвонов, 10.Ҳусниддин Ғофуров (28.Шоҳруҳ Гадоев, 41).
Захира: 1.Ботирали Эргашев, 32.Суҳроб Султонов - 15.Аббос Отахонов, 21.Санжар Жумабоев, 29.Владимир Козак, 

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди! АГМК гуруҳ босқичидаги тарихий дебютида "Ал Ҳилол" билан дуранг ўйнади!

90+3. Акром Комиловнинг жаримадан узатган тўпини ҳимоячилар қайтариб юборишди.

90+2. Илтимос йигитлар!! Гол урайлик!!

Ўйинга 4 дақиқа қўшиб берилди.

88. Сўнгги дақиқалар бироз хаяжонли ўтмоқда.

85. АГМК таркибида дабл-ўзгариш. Натижа сақлаб қолинса бўлгани.

81. ЗАРБААААА!!! НИМА БЎЛДИИИИИ!!! Тўп "Ал Ҳилол" футболчисининг қўлига теккандек. Лекин бу вазият пенальтига тортмасди. Тўп танага ёпишиб турганди. Сатонинг фикрига қўшиламан.

80. Фортес ўнг қанотда бир рақибини алдаб, тўпни дарвоза ёнига оширди. Ҳимоячи тўпни бурчакка чиқариб юборди.

78. "Ал Ҳилол" жарима зарбасига эга бўлди. Ундан оширилган тўпни Бобурбек Йўлдошев қайтариб юборди.

74. Фортес ўйинни Ўзбекистон чемпионати деб ўйлади чоғи, зарбани анчагина ноаниқ йўллади.

72. СЕЕЕЙЙЙЙВВВВ!!! ВАЛИЖОННННННН!!! Маладес!!! Отангга раҳмат!!! Отайфнинг зарбасини ажойиб тарзда қайтариб, тўпни ушлаб олди.

70. ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!!!! Дарвозабондан яна хато ва Шоаҳмедов ҳисобни тенглаштирмоқда!!!!

65. УХХХХ!! АГМК темп қўша олди. Аҳмадалиев ўз қанотдан икки марта "Ҳилол" дарвозаси ёнига тўпни узатди. Аммо ҳимоячилар тўпни қайтариб юборишмоқда.

62. Мен кутган футболчилар майдонга тушди. Биринчи бўлим якунида икки футболчининг майдонга тушишини истагандим. Адаш Қосимов мени эшитди)

61. ХАВФЛИ ВАЗИЯТТТТ!!! АГМКдан яхши ҳужум. Полвоновнинг зарбасини рақиб ҳимоячиси қайтарди.

58. Тошматовнинг зарбаси ноаниқ кетди.

57. Умуман марказдан ўта олмаяпмиз. Бироз ўйинни очиш керак. "Ал Ҳилол" ҳам бор кучи билан ўйнамаяпти.

54. Бурайкнинг зарбасини Раҳимов ушлаб олишда қийналмади.

52. УХХХХХ!! АГМК дарвозаси томон жуда хавфли нуқтадан жарима зарбаси! Тўп олдида Ал Бурайк!

50. ЗАРБААААА!! Гадоевнинг зарбасини Маюф қийинчилик билан қайтарди!

49. АГМК иккинчи бўлимни ҳимояда бошлади. Шаҳронийнинг пасини Комилов бурчакка чиқариб юборди.

46. Иккинчи бўлим бошланди!

Танаффус!

45+2. Балки иккинчи бўлимда Фортес ва Шоаҳмедовдан бирини майдонда кўрармиз. АГМК марказни бой берган. Креативлик эса йўқ. Ғофуров креатив бўлиб турганди. Аммо хато унинг майдондан олинишига сабаб бўлди.

45+1. Гадоев деярли ўйнамаяпти. АГМК 10 киши бўлиб қолгандек. Шохруҳда браклар жуда кўп.

Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

45. Бахбри тўп билан узоқ масофани босиб ўтиб, АГМК жарима майдончаси ичида сирпаниб йиқилди.

43. Таймни шу ҳисобда якунлаб олсак, иккинчи бўлимда нимадир кутсак бўлади. "Ал Ҳилол" майдонда ўз тизимини ўрнатиб бўлди. Кичик танаффус эса бизнинг фойдамизга ишлашидан умидвормиз.

41. Хато кечирилмади. Ҳусниддин Ғофуров алмаштирилди. Унинг ўрнини Шохруҳ Гадоев эгаллади. Балки, футболчи руҳий тушкунликка тушиб қолгандир.

40. "Ал Ҳилол" истаганча ҳужум қилмоқда. Истаса зарба бермоқда, истамаса йўқ.

39. Вьеттонинг зарбаси ноаниқ кетди.

36. ГОЛ! Карильонинг қанотдан оширган тўпини Вьетто дарвозага киритди................. Йўқ жойдан олиб келдик.

35. Раҳимов яна бир бор жамоасини голдан қутқариб қолди. Бахбри тўпни тўхтатишда хатоликка йўл қўйгани учун Валижон бироз олдинга чиқди ва тўпни ушлаб олди.

33. РАҲИМОВВВВВВВВ!!!! "Ҳилол" АГМК жарима майдончаси ичига шундай осон кириб келдики, ҳеч ким уларга қаршилик қила олмади. Вьеттонинг зарбасини эса Валижон қайтарди!!! Супер сейв кўрдик

32. "Ҳилол" хавфли ҳужум уюштириши мумкин эди. Гомис тўпни йўқ жойда йўқотди. АГМК эса қарши ҳужумда рақибини "ушлашга" ҳаракат қилмоқда. Умуман олганда бу ёмон ғоя эмас.

28. ЗАРБААААА!! Турсуновнинг зарбасини Маюф ушлаб олди.

27. ГОЛ! Гомис ҳисобни тенглаштирди.

23. РАҲИМОООВВВВВВ!!! Одамни бироз қўрқитди. Қанотдан оширилган тўпни ушлаб олишда хатоликка йўл қўйди ва тезда тўпни ушлаб олди.

21. ЗАРБААААА!! Ҳусниддин Ғофуров тўпни ажойиб тарзда тўхтатиб олгани мухлисларга маъқул келди. Кейинчалик у бир рақибини алдаб ўтиб, чиройли зарба йўллади. Айланма траектория ҳосил қилган зарба дарвозанинг юқорисидан ўтиб кетди.

17. УХХХХ!! Гомис АГМК жарима майдончаси ёнида пайдо бўлиб, зарба йўллади. Қосимов подкати орқали тўпни қайтарди.

16. ПОЛВОНООООВВВВ!!! УХХХХХ!! Сал қолди!!! Тошматовнинг қанотдан оширган тўпини Зафар дарвоза томон тўғрилади. Бироз ноаниқ. 

14. Хавфли вазият бўлиши мумкин эди. Карильонинг Вьетто томон узатган тўпини Валижон Раҳимов ушлаб олди.

11. ГООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛ!!!!!! Ал Маюфнинг қўпол хатосидан кейин Зафар Полвонов дарвозани ишғол қилди!!!!

10. Вьеттонинг жаримадан оширган тўпини Муроджон Тошматов бурчакка чиқариб юборди.

9. Жокич ўз жарима майдончаси ёнида рақибини йиқитгани учун жарима зарбаси белгиланди. Умуман олганда хавфли нуқта.

6. "Ал Ҳилол" ҳужумга ўтишга ҳаракат қилди. Марказдан тўп Ал Бурайкка оширилди. Муҳаммад тўпга ета олмади.

4. Дастлабки дақиқалардан учрашув тенг курашлар остида кечмоқда.

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!!!! Юртдошларимизга омад тилаймиз!!!

- Учрашув олди барча расмий маросимлар бўлиб ўтди. Энди учрашувни бошлаш керак.

- Демак, жамоалар ОФК мадҳияси садолари остида майдонга тушиб келишмоқда!

- Ассалому алайкум ҳурматли футбол ишқибозлари! АГМКнинг ОЧЛ гуруҳ босқичидаги дебют ўйини бошланишига оз вақт қолмоқда! Рақиб эса салобатли "Ал Ҳилол"! Аммо биз юртдошларимизга, Миржалол Қосимов жамоасига ишонамиз!

Рейтинг: +130   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика