RU

Последние новости

02:04Лига 1. "Ланс" сўнгги дақиқаларда Европа лигасидан қуруқ қолди, ПСЖ эса қийинчиликсиз ғалабага эришди  6 01:26"Барселона" янги ўйинчилар билан шартнома имзолай олмайди  5 01:25ЛаЛига. "Вильярреал" - "Реал Мадрид" 4:4  0 01:15ЛаЛига. "Атлетико Мадрид" - "Осасуна" 1:4  0 01:05ЛаЛига. "Барселона" - "Райо Вальекано" 3:0  0 00:50"Барселона" Испания суперкубоги ярим финалида "Атлетик" билан, "Реал" эса "Мальорка" билан ўйнайди  2 00:20Серия А. "Интер" - "Лацио" 1:1  0 00:00Ла Лига. Серлот "Реал"га 4та гол урди, "Барселона"дан йирик ғалаба ва "Атлетико"дан кутилмаган мағлубият  26 23:40Виталий Левченко: "Бугун мағлубиятга лойиқ эмас эдик"  13 23:15АПЛ. "Ливерпуль" - "Вулверхэмптон" 2:0  0 23:14Самвел Бабаян: "Бугунги футбол байрамида биз ғолиб бўлдик. Бундай дербиларда катта бўлганман"  33 23:10АПЛ. "Манчестер Сити" - "Вест Хэм" 3:1  0 23:05АПЛ. "Арсенал" - "Эвертон" 2:1  0 22:47Миржалол Қосимов: "Бугун очиқ футбол гувоҳига айландик"  8 22:40АПЛ. "Челси" - "Борнмут" 2:1  0

ОЧЛ 3-турида киритилган иккита шедеврни суратлар кетма-кетлигида томоша қилинг Новости

ОЧЛ 3-турида киритилган иккита шедеврни суратлар кетма-кетлигида томоша қилинг

Бугун ОЧЛда 4-турга старт берилади.

Бугунги ўйинландан олдин ортда қолган 3-турда киритилган иккита шедевр голни суратлар кетма-кетлигида эътиборингизга ҳавола этамиз.

Биринчиси афсуски ўзбекистонликларни хурсанд қилмаган гол. "Пахтакор"га қарши баҳсда "Ал Ҳилол" дирижёри Себастьян Жовинко 1-бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда Фарруҳ Сайфиев томонидан ўзига нисбатан ишлатилган қўполлик учун белгиланган жарима зарбасини қойилмақом тарзда ижро этди. Шедевр голни суратлар ёрдамида томоша қилинг ва ўзингиз баҳо беринг.

Тўп нуқтага қўйилмоқда.


"Санъат асари".


Идеал йўлланган зарба ва чиройли якун.


Видео, Tas-IX эмас



Қизиғи, иккинчи гол ҳам бевосита ўзбек футболчисига алоқадор. "C" гуруҳи доирасида ҳамюртимиз Отабек Шукуров тўп тепадиган "Шаржа" жамоаси Қатарнинг "Ал Дуҳайл" клубига қарши кураш олиб борди. Ана шу учрашувнинг 51-дақиқасида "Дуҳайл"нинг эронлик легионери Рамин Ризоян Шукуров жамоаси дарвозаси томон белгиланган жарима зарбасини қойилмақом тарзда ижро этди. Яхшиси ўзингиз томоша қилинг ва баҳо беринг.

Негадир жарима зарбаси белгиланганидан кейин ичимдаги "мен" - ўртага бор, ҳозир нимадир бўлади, деди) Дарвоза ортидаги оператор турган жойга югуриб бордим.


Ризояннинг "санъат асари".


Ажойиб кадрларни "ушлай" олганимдан жуда хурсанд бўлдим ва менга қараб қўйган ҳалиги операторга қараб табассум ила зўр ишорасини қилдим, у ҳам менга худди шундай жавоб қайтарди. Ҳа, у ҳам зўр кадрни олиш қанчалик мазалигини билади.



Видео, Tas-IX эмас



Толибжон Қосимов

Доҳа, Қатар.

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика