RU

Последние новости

19:30"Байер" "Жирона" сардорига қизиқиш билдирмоқда  0 19:15Суперлига. "Пахтакор" – "Металлург" 4:2 (матнли трансляция)  43 19:05"Гвардиола "Бавария"га қайтишни режалаштирмаяпти"  0 19:00Суперлига. ОКМК - "Насаф" 1:2 (матнли трансляция)  11 17:54Беллингем ва Зидан "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини сотиб олишни маслаҳат беришмоқда  8 17:30"Арсенал"нинг икки футболчиси ҳам Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  1 16:56Дензел Думфрис "Манчестер Юнайтед"га ўтишни истамоқда  5 16:30Лондоннинг икки клуби Тоунини сотиб олмоқчи  0 16:06"Челси" 75 миллион фунтга Украина термаси футболчисини сотиб олиши мумкин  3 15:45Рубен Аморим "Спортинг"да қолади  1 15:26Тео Эрнандес "Бавария"га ўтиши мумкин  1 15:02Лопетеги "Вест Хэм" билан келишиб олди  1 14:18Ўзбекистон Суперлигаси. "Металлург" "Пахтакор"ни атиги 4 марта, ОКМК эса "Насаф"ни 5 бор таслим қилган  10 14:07"Арсенал" ёзда Хатони сотиб олмоқчи  8 13:49«Лестер» футболчилари вафот этган собиқ президентига ҳурмат бажо келтиришди  2

ОЧЛ-2021. Зоран Янкович: "Бейжинг Гоан" Тошкентга ёшлар билан келган бўлса ҳам мақсадимиз ҳар бир ўйинда ютиш" Новости

ОЧЛ-2021. Зоран Янкович: "Бейжинг Гоан" Тошкентга ёшлар билан келган бўлса ҳам мақсадимиз ҳар бир ўйинда ютиш"

ОЧЛ-2021 гуруҳ босқичи доирасидаги "Юнайтед Сити" - "Бейжинг Гоан" учрашувидан олдинги матбуот анжуманида Хитой клуби бош мураббийи Зоран Янкович иштирок этди.

"Биз Тошкентдаги марказлашган ОЧЛ баҳсларига яхши мақсадлар билан келдик. Клубимиз мусобақадаги энг ёш жамоалардан бири бўлади. Таркибимизда академиямиздан ҳам футболчилар бор. Бу улар учун жуда катта масъулият ва тажриба бўлади. Ўйлайманки мусобақа уларга ёқади", - дейди "Бейжинг Гоан" бош мураббийи Зоран Янкович.

"Ҳозиргина мураббийимиз айтганидек жамоамиз жуда ёш ва бу нарса катта аҳамият касб этади. Биз осиёликлармиз ва ёш жамоа бўлишимизга қарамай ўзимизни кўрсатишга уринамиз", - дейди футболчи Шаовен Лианг. 




- Бу йил олдинги йиллар билан солиштирганда "Бейжинг" жуда ёш футболчилар билан иштирок этади. Мусобақада иштирок этишдан мақсад фақат ёшларга тажриба беришми ёки бошқа мақсад ҳам борми?

- Тўғри биз ёш жамоамиз, аммо ОЧЛ баҳсларига жиддий тайёргарлик кўрдик. Жуда кўплаб ўртоқлик ўйинлари ўтказдик. Бу мусобақа биринчи навбатда футболчилар учун олдинга ташланган қадам бўлади. Лекин ҳар қандай вазиятда ҳар бир ўйинда ғалаба учун майдонга тушамиз.




- Футболчиларда марказлашган мусобақага кўникма пайдо бўлганми?

- Биз икки ҳафта давомида Хитойда ўтган кубок мусобақасида айнан марказлашган ҳолда ўйнадик. Футболчиларда бунга кўникма ҳосил бўлган. Бу нарса бизга ОЧЛ баҳсларида ёрдам беради деб ўйлайман. Таркибимиздаги беш нафар футболчи Хитой U-20 терма жамоасида ҳам ўйнаганини таъкидлашни истардим.




- Япония ва Жанубий Кореянинг кучли клубларига қарши ўйнайсиз. Сиздек ёш футболчи учун бу қандай аҳамият касб этади? Бу ўйинларга қанчалик тайёргарлик кўрдингиз?

Шаовен Лианг: - Бу биз учун катта чақирув, жуда катта масъулият. Ёш ҳимоячиларимиз учун ҳам катта масъулият. Нафақат Япония ва Жанубий Корея клублари, балки эртанги рақибимиз Филиппиннинг "Юнайтед Сити" клуби ҳам кучли жамоа. Ҳозир бор эътиборимизни айнан биринчи ўйинга қаратаяпмиз. Илк ўйинда қанчалик яхши ўйнасак ўйлайманки кейинчалик ўйинимиз янада кучайиб боради.


Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика