RU

Последние новости

15:26Тео Эрнандес "Бавария"га ўтиши мумкин  0 15:02Лопетеги "Вест Хэм" билан келишиб олди  0 14:18Ўзбекистон Суперлигаси. "Металлург" "Пахтакор"ни атиги 4 марта, ОКМК эса "Насаф"ни 5 бор таслим қилган  2 14:07"Арсенал" ёзда Хатони сотиб олмоқчи  6 13:49«Лестер» футболчилари вафот этган собиқ президентига ҳурмат бажо келтиришди  2 13:48Хави барибир ёзда "Барселона"дан кетиши мумкин  4 11:10«Челси» «Шахтёр»дан 65 миллион фунтга футболчи сотиб олмоқчи  5 10:43Аббосбек Файзуллаев: «ЦСКАнинг жойи 8-ўрин эмас...»  11 10:18«Манчестер Юнайтед» навбатдаги антирекордларни янгилади  17 09:52Маурисио Почеттинонинг ўрнига ёзда «Челси»га ким бош мураббий бўлиши маълум  12 09:26Виржил ван Дейкнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум  1 09:00Тимур Кападзе Парижга бориши мумкин бўлган ёши катта футболчилар ҳақида фикр билдирди  61 08:36Аббосбек Файзуллаев «Спартак»ка қарши учрашувдан олдин олинган сариқ бўйича журналистларнинг саволига жавоб берди  6 08:12Навбатдаги йирик мағлубиятдан сўнг тен Хаг истеъфо ҳақида фикр билдирди  26 07:47Sofascore. Гол урган Файзуллаев кечаги баҳсда неча баҳога лойиқ кўрилди?  6

ОЧЛ-2021. Зоран Янкович: "Бейжинг Гоан" Тошкентга ёшлар билан келган бўлса ҳам мақсадимиз ҳар бир ўйинда ютиш" Новости

ОЧЛ-2021. Зоран Янкович: "Бейжинг Гоан" Тошкентга ёшлар билан келган бўлса ҳам мақсадимиз ҳар бир ўйинда ютиш"

ОЧЛ-2021 гуруҳ босқичи доирасидаги "Юнайтед Сити" - "Бейжинг Гоан" учрашувидан олдинги матбуот анжуманида Хитой клуби бош мураббийи Зоран Янкович иштирок этди.

"Биз Тошкентдаги марказлашган ОЧЛ баҳсларига яхши мақсадлар билан келдик. Клубимиз мусобақадаги энг ёш жамоалардан бири бўлади. Таркибимизда академиямиздан ҳам футболчилар бор. Бу улар учун жуда катта масъулият ва тажриба бўлади. Ўйлайманки мусобақа уларга ёқади", - дейди "Бейжинг Гоан" бош мураббийи Зоран Янкович.

"Ҳозиргина мураббийимиз айтганидек жамоамиз жуда ёш ва бу нарса катта аҳамият касб этади. Биз осиёликлармиз ва ёш жамоа бўлишимизга қарамай ўзимизни кўрсатишга уринамиз", - дейди футболчи Шаовен Лианг. 




- Бу йил олдинги йиллар билан солиштирганда "Бейжинг" жуда ёш футболчилар билан иштирок этади. Мусобақада иштирок этишдан мақсад фақат ёшларга тажриба беришми ёки бошқа мақсад ҳам борми?

- Тўғри биз ёш жамоамиз, аммо ОЧЛ баҳсларига жиддий тайёргарлик кўрдик. Жуда кўплаб ўртоқлик ўйинлари ўтказдик. Бу мусобақа биринчи навбатда футболчилар учун олдинга ташланган қадам бўлади. Лекин ҳар қандай вазиятда ҳар бир ўйинда ғалаба учун майдонга тушамиз.




- Футболчиларда марказлашган мусобақага кўникма пайдо бўлганми?

- Биз икки ҳафта давомида Хитойда ўтган кубок мусобақасида айнан марказлашган ҳолда ўйнадик. Футболчиларда бунга кўникма ҳосил бўлган. Бу нарса бизга ОЧЛ баҳсларида ёрдам беради деб ўйлайман. Таркибимиздаги беш нафар футболчи Хитой U-20 терма жамоасида ҳам ўйнаганини таъкидлашни истардим.




- Япония ва Жанубий Кореянинг кучли клубларига қарши ўйнайсиз. Сиздек ёш футболчи учун бу қандай аҳамият касб этади? Бу ўйинларга қанчалик тайёргарлик кўрдингиз?

Шаовен Лианг: - Бу биз учун катта чақирув, жуда катта масъулият. Ёш ҳимоячиларимиз учун ҳам катта масъулият. Нафақат Япония ва Жанубий Корея клублари, балки эртанги рақибимиз Филиппиннинг "Юнайтед Сити" клуби ҳам кучли жамоа. Ҳозир бор эътиборимизни айнан биринчи ўйинга қаратаяпмиз. Илк ўйинда қанчалик яхши ўйнасак ўйлайманки кейинчалик ўйинимиз янада кучайиб боради.


Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика