RU

Последние новости

09:55«Реал Мадрид» афсонаси фаолиятини МЛСда давом эттириши мумкин  0 09:28Германия чемпионатининг рамзий жамоаси тузилди. Рўйхатда чемпионлардан нечта футболчи бор?  2 09:00«Барселона» Испания чемпионати якунига тўртта тур қолганида чемпионликни қўлга киритди  5 08:33Криштиану Роналду хет-трикдан сўнг ижтимоий тармоқда фикр қолдирди  4 08:07Суперлига. Бугун Наманган ва Тошкентда ўйинлар бор  2 07:42Туркия Суперлигаси. Шукуров тўлиқ ўйнаган баҳсда «Кайсериспор» дуранг қайд этди  0 07:20МЛС. "Интер Майами" - "Нью-Йорк Ред Буллс" 6:2   0 07:15МЛС. «Интер Майами» «Нью-Йорк Ред Буллс»ни «сочиб ташлади». Суаресдан хет-трик  25 06:55Серия А. "Сассуоло" - "Интер" 1:0   0 06:50Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Веҳда" 6:0   0 06:45ЛаЛига. "Мальорка" - "Атлетико Мадрид" 0:1   0 06:40ЛаЛига. "Жирона" - "Барселона" 4:2   0 06:35ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 06:30АПЛ. "Манчестер Сити" - "Вулверхэмптон" 5:1   0 06:25АПЛ. "Арсенал" - "Борнмут" 3:0   0

ОЧЛ-2021. Тору Онике: "Барча япон клубларига омад тилайман, лекин якунда "Кавасаки" чемпион бўлишига умид қиламан" Новости

ОЧЛ-2021. Тору Онике: "Барча япон клубларига омад тилайман, лекин якунда "Кавасаки" чемпион бўлишига умид қиламан"

ОЧЛ-2021 гуруҳ босқичи 1-тури доирасидаги "Кавасаки Фронтале" - "Тэгу" учрашувидан олдинги матбуот анжуманида Япония клуби бош мураббийи Тору Онике иштирок этди.

"Бу мусобақага яхши тайёргарлик кўрдик. Олдимизда битта вазифа бор - мусобақада ғалаба қозониш. Бутун жамоамиз ОЧЛ баҳсларига тайёр ва ғолиб бўлиш учун етарли салоҳиятга эгамиз", - дейди бош мураббий Тору Оники.

"Биз бу мусобақага мамлакатимиз чемпиони сифатида келдик ва ОЧЛдаги иштирокимиздан умидимиз катта. Ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш учун ҳаракат қиламиз", - дейди футболчи Мики Ямане.




- "Кавасаки Фронтале" сўнгги йилларни ажойиб ўтказди. ОЧЛда ҳам, Япония чемпионатида ҳам муваффақиятли иштирок этди. Осиё чемпионлар лигаси сиз учун қандай аҳамиятга эга?

- Бу мусобақада иштирок этиш бўйича етарли тажрибамиз бор. Ушбу тажриба ОЧЛда муваффақиятли иштирок этишга ёрдам беради деб ўйлайман.

- Гуруҳ босқичида турли жамоаларга қарши ўйнайсизлар. Бир биридан фарқли бўлган клублар билан баҳсларга тайёргарлик қандай кечди?
Мики Яману
: - Икки кун аввал Тошкентга етиб келдик. ОЧЛга етарлича тайёргарлик кўрдик. Биз учун ҳозир энг аҳамиятлиси биринчи ўйинда ғалаба қозониш ва бор эътиборимиз эртанги баҳсга қаратилган.




- Жамоада Япония олимпия терма жамоасида ўйнайдиган футболчилар бор. Уларни ОЧЛ баҳсларида иштирок этишлари борасида муаммо бўлмадими? Бу футболчилар олдига қандай вазифалар қўйилган?

- Мазкур футболчилар билан ҳеч қандай муаммо бўлгани йўқ. Бу ўйинчилар шу клуб аъзоси эканлигини ва нима учун Тошкентга ташриф буюришганини жуда яхши билишади. Улар ғалаба учун бор кучлари билан ўйнашади.

- Кеча "Гамба Осака" мураббийи ҳам ОЧЛда ғолиб бўлмоқчи эканлигини айтганди. Умуман Япониянинг тўртта клуби ОЧЛда иштирок этади ва ҳар бирининг олдига чемпион бўлиш вазифаси қўйилган. Япон клубларининг ОЧЛдаги иштироки ҳақида қандай фикрдасиз?

- Бу Япония футболининг юзи ва клубларнинг салоҳияти қандай эканлигини кўрсатиб турибди. Осиё чемпионлар лигасидаги барча Япония клубларига омад тилайман. Лекин барибир якунда менинг жамоам чемпион бўлади деб умид қиламан.



Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика