ОЧЛ-2019. "Локомотив" - "Ал Иттиҳод" 1:1
22 апр 2019 19:50
Новости
ОЧЛ-2019. "Локомотив" - "Ал Иттиҳод" 1:1
Ушбу саҳифада ўйиннинг матнли трансляциясини кузатиб бориш мумкин.
"Локомотив" (Ўзбекистон) - "Ал Иттиҳод" (Саудия Арабистони) 1:1
Ҳакамлар: Фу Минг, Хуо Вейминг, Ванг Десин (учаласи Хитой), Ким Даэ Йонг (Жанубий Корея)
Назоратчи: Жасим Муҳаммад Абдулкарим (Баҳрайн)
Комиссар: Ричард Жосон (Филиппин)
Голлар: Ромариньо 12, - 0:1. Темурхўжа Абдухолиқов 36, - 1:1.
"Локомотив": 35.Жавоҳир Илёсов, 5.Анзур Исмоилов, 8.Жамшид Искандеров (88.Игорь Йелич, 78), 10.Сардор Мирзаев, 11.Темурхўжа Абдухолиқов (9.Филип Райевац, 84), 20.Ислом Тўхтахўжаев, 23.Йован Жокич, 24.Даврон Ҳошимов, 33.Олег Зотеев, 71.Арсланмурат Аманов (17.Ҳусниддин Ғофуров, 60), 77.Диёржон Туропов.
Захира: 12.Маъмур Икромов, 7.Азизбек Ҳайдаров, 19.Авазбек Ўлмасалиев, 72.Бобур Эргашев.
"Ал Иттиҳод": 22.Фаваз Ал Қарни, 2.Абдуллоҳ Ал Аммар, 4.Ёсин Омар, 5.Мэтью Юрман, 6.Холид Ал Самири, 8.Фаҳад Ал Муваллад, 9.Ромариньо, 13.Аҳмад Ҳассан Асири, 25.Носир Ал Шамрони (10.Карлос Вильянуэва, 58), 35.Секу Саного, 77.Абдулазиз Ал Биши.
Захира: 12.Ассаф Ал Қарни, 15.Жамол Абдуллоҳ, 26.Абдулазиз Ал Аряни, 28.Эссам Ал Муваллад, 30.Авн Ал Слалули, 31.Мансур Ал Харби.
Огоҳлантиришлар: Фаҳад Ал Муваллад 45+1, Йован Жокич 54, Секу Саного 82,
Четлатиш: Ислом Тўхтахўжаев 75
Локомотив Ташкент Темурхуджа Абдухаликов - 36' |
Лига чемпионов АФК. Группа B . Тур 4 22/04/2019, 19:00 1
:
1
Завершен
|
Аль-Иттихад Romarinho - 12' |
МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
90+3. ЎЙИН ТУГАДИ. "Локомотив" ўз уйида 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади
90. Учрашувга 3 дақиқа қўшиб берилди
90. ЗАРБАААААААААААА! ҲУСНИДДИН ҒОФУРОВНИНГ зарбасини дарвозабон оёқлари билан қайтарди!
89. УХХХ! Зотеевни йиқитишди. Жарима майдончаси чизиғи ёнидан стандарт.
84. Ўзгариш. "Локомотив". Темурхўжа Абдухолиқов ўрнига Филип Райевац тушди
82. Огоҳлантириш. "Ал Иттиҳод". Секу Саного
78. Ўзгариш. "Локомотив". Жамшид Искандеров ўрнига Игорь Йелич тушди
76. ЗАРБААААААААААААА! Карлос Вильянуэванинг жаримадан йўллаган аниқ зарбасини Илёсов ажойиб сейв билан қайтарди!
75. ҚИЗИЛ КАРТОЧКА! Ислом Тўхтахўжаевга бирга бир вазиятга чиқиб кетаётган рақибни йиқитгани учун. Бундан олдин Жамшид Искандеров майдон марказида тўпни олдириб қўйганди
75. Бугунги ўйинни кўриш учун стадион 4267 томошабин келди
73. ЗАРБАААААААААААА! Даврон Ҳошимов ҳозир "Локомотив"ни муқаррар голдан қутқариб қолди! У ўзини тўп йўлига қалқон қилди
68. УХХХХХХХ! ДАРВОЗА УСТУНИ! Сал қолса Ромариньонинг яқин масофадан йўллаган зарбаси устунга тегиб қайтди
64. ЗАРБАААААААААААА! Йован Жокичнинг кучли ва аниқ зарбасини дарвозабон қайтарди.
61. "Локомотив" таркибида ўзгариш. Арсланмурат Аманов ўрнига Ҳусниддин Ғофуров майдонга тушди.
58. "Ал Иттиҳод" таркибида ўзгариш. Ал-Шамрони ўрнига Вильянуэва майдонга тушди.
54. Огоҳлантириш. "Локомотив". Йован Жокич
51. Негадир иккинчи тайм бошида ташаббус "Ал Иттиҳод" томонида
47. УХХХХХХХХХХХХХХ! Қандай зарба! Фаҳад Ал Муваллад ҳозир стадионга келганларни хафа қилиши мумкин эди, ноаниқ
46. Иккинчи тайм бошланди
45+1. Биринчи тайм тугади. Ҳозирча 1:1
45+1. Майдонда икки жамоа аъзолари уришиб кетишди. Фаҳад Ал Мувалладга сариқ карточка кўрсатилди
45. Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди
40. ЗАРБАААААААААААААААААААААААААА! Абдухолиқов дублга эришиши мумкин эдия! Унинг яқин масофадан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди!
36. Жамшид Искандеровнинг жаримадан узатган ажойиб пасини Абдухолиқов оҳистагина дарвозага жойлаб қўйди
36. ГООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! ТЕМУРХЎЖА АБДУХОЛИҚОООООООООВ! 1:1 ВИДЕОНИ ТЕЛЕГРАМДА КЎРИШ
33. ЗАРБА! Ўнг қанотдан оширилган тўпни Аманов боши билан дарвозага йўллади, дарвозабон ўз ўрнида
31. УХХХХ! Бурчак тўпидан кейин Сардор Мирзаев сал қолса автогол соҳибига айланарди
30. ЗАРБАААА! Ҳозир Фаҳад Ал Муваллад деярли майдон марказида тўпни эгаллаб "Локо" жарима майдонига етиб келди, унинг зарбаси йўлига тўғаноқ бўлди
27. ЗАРБА! Узоқ давом этган ҳужумни Арсланмурат Аманов ноаниқ зарба билан якунлади
23. Хавфли вазият! Фаҳад Ал Муваллад бирга бир вазиятдан зарба берди, хайриятки Илёсов тўпни ушлаб олди
18. "Локомотив" ҳужумга ўтди, Арсланмурат эса рақибни алдаб ўта олмади
15. Зарба! Темурхўжа Абдухолиқовнинг жарима майдони ичидан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди.
13. Афсуски тезкор гол ўтказиб юбордик, энди "Локомотив"га икки карра қийин бўлади.
12. ГОЛ! Ромариньо бурчак тўпидан сўнг ҳисобни очди - 0:1 ВИДЕОНИ ТЕЛЕГРАМДА КЎРИШ
10. ЗАРБААА! Арсланмурат Амановнинг зарбаси дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди
5. Хавфли вазият! Бу сафар чап қанотдан Туропов тўпни оширди, Йован Жокич зарба берди, тўп ҳимоячига тегиб майдонни тарк этди. Бурчак тўпи эса ҳеч қандай самара келтиргани йўқ
2. Дастлабки дақиқаларда ташаббус "Локомотив" томонида. Икки марта Зотеевнинг чап қанотидан ҳужум ташкил этилди, аммо самара келтиргани йўқ.
1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!
- Ҳозирча стадионга у қадар кўп мухлис келгани йўқ.
- "Локомотив" - "Ал Иттиҳод". Стадионга келаётган гўзаллар
- Ҳар иккала жамоа аъзолари чигалёзди машғулотларини якунлаб кийим алмаштириш хонасига кириб кетишди. Ўйин бошланишига 10 дақиқа қолди
- Учрашув соат 17:00да бошланади.
Комментарии