RU

Последние новости

00:03Гвардиола Ҳусановнинг ўйини ҳақида фикр билдирди  2 23:45АПЛ. "Манчестер Сити" – "Манчестер Юнайтед" 3:0  1 23:33Маттиас Яйссле: "Насаф"нинг кучли томонларини яхши биламиз, аммо ғалаба учун ўз устунлигимизга эътибор қаратамиз"  1 23:01"Барселона" — "Валенсия". Таркиблар маълум  9 22:50"Милан" — "Болонья". Таркиблар маълум  1 22:42Лига 1. ПСЖ "Ланс"ни қийинчиликсиз таслим этди  1 22:25АПЛ. Ҳусанов тўлиқ ўйнаган Манчестер дербисида "Сити" "Юнайтед"ни йирик ҳисобда енгди  85 22:13ОПЛ. "Нефтчи" ва "Сабаҳ" ўзаро дуранг ўйнади, Раҳмоналиев иккинчи тайм бошида майдонга тушди  0 21:21Рўзиқул Бердиев: "Олдин ҳам "Ал Аҳли" сингари катта салоҳиятга эга жамоаларга қарши ўйнаганмиз"  14 21:10Илёс Зейтуллаев: "Янги стадионда тўп тепиш ўзгача ҳиссиётларни берди"  1 20:46Ҳаким Фузайлов: "Яна эски касалимиз қўзғади"  5 20:02АПЛ. "Ливерпуль" 90+5 дақиқада пенальтидан урилган гол эвазига "Бёрнли"ни мағлуб этди  16 20:00Про Лига. "Арал" "Олимпик"га имконият қолдирмади  0 19:55Абдухолиқовнинг пеналтидан киритган голи "Бунёдкор"га ғалаба тақдим этди  8 19:28А Серия. "Рома" Римда "Торино"га мағлуб бўлди  9

ОЧЛ–2017. “Истиқлол” – “Локомотив” учрашувини Жанубий кореялик ҳакамлар бошқаради Новости

ОЧЛ–2017. “Истиқлол” – “Локомотив” учрашувини Жанубий кореялик ҳакамлар бошқаради

Осиё Чемпионлар Лигаси–2017 мусобақаси “А” гуруҳи 3-туридан ўрин олган “Истиқлол” (Эрон, Теҳрон) – “Локомотив” (Ўзбекистон) ўйинига расмийлар тайинланди.

Учрашув бош ҳаками этиб Жанубий кореялик Ким Жонг Хёк тайинланди. Унга қанотларда Юк Кванг-йол ва Ким Юнг-ха ёрдам беради. Тўртинчи ҳакам вазифаси ливанлик Али Редага юклатилди.

Малайзиялик Муҳаммад Сайфиддин бин Абу Бакр учрашув комиссари сифатида ишлайди. Иорданиялик Умар Муса Ҳалаф Абу Лум ҳакамлар назоратчиси бўлади.

“Истиқлол” – “Локомотив” учрашуви 13 март, душанба Теҳрон шаҳридаги “Озоди” стадионида бўлиб ўтади. Ўйин маҳаллий вақт билан 19:00 (Тошкент вақти билан 20:30)да бошланади.

Маълумот учун, “А” гуруҳидан ўрин олган барча жамоалар 3 очкога эга. Тўплар нисбати бўйича “Истиқлол” 1-ўринда бормоқда. “Темирйўлчилар” эса 2-поғонани эгаллаб турибди.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика