RU

Последние новости

01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  36 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0

ОЧЛ-2017. Дастлабки турда қайси мамлакат клублари қанча очко олишди? Новости

ОЧЛ-2017. Дастлабки турда қайси мамлакат клублари қанча очко олишди?

Куни кеча Осиё чемпионлар лигасининг 1-туридан ўрин олган баҳслар бўлиб ўтди.

 Ҳар бир мамлакат клублари илк турда нечи очко олгани ҳақида маълумот тўпладик.

Афсуски Ўзбекистонинг икки клуби ҳам мусобақани Саудия Арабистонида мағлубиятлар билан бошлашди. "Локомотив" "Ал Таавон"га 0:1 ҳисобида, "Бунёдкор" эса "Ал Аҳли"га 0:2 ҳисобида ютқазиб қўйди.

Ғарб минтақасида Саудия Арабистони клублари (4 жамоа) энг кўп очко тўплашди - 7. Икки жамоаси билан иштирок этаётган Қатар эса юз фоизли натижа қайд этди - 6 очко.

Бизнинг минтақада фақат Ўзбекистон клубларигина ғалаба қозона олишмади холос. Бошқа давлат клублари камида бир марта зафар қучишди.



ҒАРБ МИНТАҚАСИ

Саудия Арабистони - "Ал Таавон" (ғалаба), "Ал Фатеҳ" (мағлубият), "Ал Аҳли" (ғалаба), "Ал Ҳилол" (дуранг) = 7 очко

Қатар - "Лаҳвия" (ғалаба), "Ар Райян" (ғалаба) = 6 очко

Эрон - "Истиқлол Теҳрон" (мағлубият), "Истиқлол Хузистон" (ғалаба), "Персеполис" (дуранг), "Зоб Аҳан" (дуранг) = 5

БАА - "Ал Аҳли" (ғалаба), "Ал Жазира" (мағлубият), "Ал Айн" (дуранг), "Ал Ваҳда" (мағлубият) = 4 очко

Ўзбекистон - "Локомотив" (Ўзбекистон), "Бунёдкор" (Ўзбекистон) = 0 очко



Шарқ минтақасида 6 мамлакат клублари иштирок этишмоқда. Қизиғи дастлабки турда фақат Япония ва Хитой клублари ғалабага эришишди холос. Япониянинг тўрт клуби жами 10 очко олган бўлса, Хитойнинг учала клуби ҳам рақибларини мағлуб этди. Эътиборлиси бошқа клублар Хитой жамоалари дарвозасига гол ҳам ура олишмади.

Тўрт клуби билан мусобақада қатнашаётган Жанубий Корея, Осиёга қўшилиб олган Австралия ва бир клубга эга Таиланд мамлакатлари илк турни бир очко билан якунлашди. Бир клуби билан ОЧЛда иштирок этаётган Гонгконг Ўзбекистон сингари дастлабки турни 0 очко билан тугатишга мажбур бўлди.



ШАРҚ МИНТАҚАСИ

Япония
- "Кашима Антлерс" (ғалаба), "Урава Ред Даймондс" (ғалаба), "Кавасаки Фронтале" (дуранг), "Гамба Осака" (ғалаба) = 10 очко

Хитой - "Шанхай СИПГ" (ғалаба), "Гуанчжоу Эвергранд" (ғалаба), "Жиангсу Сунинг" (ғалаба) = 9 очко

Австралия - "Брисбен Роар" (дуранг), "Вестерн Сидней Уондерерс" (мағлубият), "Аделаида Юнайтед" (мағлубият) - 1 очко

Таиланд - "Муангтонг Юнайтед" - 1 очко

Жанубий Корея - "Ульсан Хюндай" (мағлубият), "Сеул" (мағлубият), "Сувон Самсунг" (дуранг), "Жежу Юнайтед" (мағлубият) = 1 очко

Гонгконг - "Истерн" (мағлубият) = 0 очко

Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади

Рейтинг: -6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика