ОЧЛ-2016. "Шанхай SPIG" чорак финалга чиқди (ВИДЕО)
24 мая 2016 18:52
Новости
ОЧЛ-2016. "Шанхай SPIG" чорак финалга чиқди (ВИДЕО)
Осиё чемпионлар лигасида иккинчи чорак финалчи номи маълум бўлди.
Хитойнинг "Шанхай SIPG" клуби ўз уйида Япониянинг "Токио" клубини қабул қилди. Бир ҳафта олдин бўлиб ўтган баҳсда "Токио" ўз мухлислари қаршисида 2:1 ҳисобида зафар қучганди.
Бугун эса 90+1-дақиқада хитойликлар вакили Ву Леи урган гол "Шанхай SIPG"ни чорак финалга олиб чиқди. Хитой клуби сафарда урилган гол эвазига кейинги босқич йўлланмасига эга бўлди. Свен Йоран Эрикссон бошқараётган Хитой клуби сафида Элкесон ва Дарио Конка каби машҳур футболчилар ўйнашади.
"Шанхай SIPG" - "Токио" 2:1
Гол: Ву Леи 90+1
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Жанубий Кореянинг "Чонбук Моторс" клуби чорак финалга чиққанди.
Комментарии