RU

Последние новости

07:55Расман: Жоб Беллингем — “Боруссия Д“ футболчиси  1 07:20Юртбошимиз ташриф буюрган, Ўзбекистон МТЖ йирик ҳисобда ғалаба қозонган ва мухлислар маза қилган учрашувдан СУПEРГАЛEРEЯ  1 06:50Ўртоқлик учрашуви. Англия тарихда илк бор Африка терма жамоасига мағлуб бўлди  1 06:00Шавкат Мирзиёев футболчиларга BYD совға қилди  1 02:29Расман: "Манчестер Сити" навбатдаги трансферни эълон қилди  1 02:20ЖЧ-2026 саралаши. Фаластин Ўмонга қарши охирги дақиқада пенальтидан гол ўтказиб, Жаҳон чемпионати саралашини омадсиз якунлади  3 01:29ЖЧ-2026 саралаши. Австралия Саудия Арабистонини мағлубиятга учратиб, Жаҳон чемпионатига йўл олди!  8 01:01ЖЧ саралаши. Ўзбекистон ўрин олган гуруҳнинг якуний ҳолати қандай?  10 00:17ЖЧ-2026 саралаши. Эрон Шимолий Кореяни йирик ҳисобда енгиб, гуруҳни пешқадам сифатида якунлади  12 23:46Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон миллий терма жамоасини тақдирлади ГАЛЕРЕЯ  11 23:38Ислом Тўхтахўжаев ўз автомобилини Бобир Абдихолиқовга совға қилди  47 23:32"Пахтакор" афсонаси Василис Хадзипанагис: "ЖЧ-2026да улкан зафарлар тилайман!"  11 22:24ЖЧ-2026 саралаши. Қирғизистон Кими Меркнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига БААга қарши мағлубиятдан қутулиб қолди  19 22:23Фабрицио Романо: Хуан Гарсия тез орада "Барселона" футболчисига айланади  10 21:55Тимур Кападзе: "Жаҳон чемпионатига яхши тайёргарлик кўрамиз"  158

ОЧЛ-2016. "Локомотив"нинг рақиблари сафида қайси легионерлар ўйнайди? Новости

ОЧЛ-2016. "Локомотив"нинг рақиблари сафида қайси легионерлар ўйнайди?

"Локомотив" клуби 2016 йилги Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида "Сепахон" ва "Ал Наср" клублари билан ўйнайди.

Биз ҳар бир клубимизнинг гуруҳидаги рақиблари ҳақида қисқача маълумот беришга қарор қилдик. "A" гуруҳининг тўлиқ тақвимини бироз олдин тақдим этилган эди.


"Сепахон" (Эрон)

Эроннинг "Сепахон" клуби ОЧЛ-2016да Эрон чемпиони сифатида иштирок этади. Хорватиялик Игорь Штимач бошчилигидаги жамоа бу мавсумда Эрон чемпионати 13та туридан сўнг 20 очко тўплаган ҳолда 7-ўринни эгаллаб турибди.

"Сепахон" 5 карра Эрон чемпиони ва 4 карра Ҳафзи кубоги соҳиби ҳисобланади. Жамоа 2007 йилги Осиё чемпионлар лигаси финалига қадар етиб борган.

Ушбу клуб сафида ўзбекистонлик Фозил Мусаев тўп тепади. Қолган икки легионер Бразилиядан - Леандро Падовани ва Лусиано Перейра.


"Ал Наср" (БАА)

БААнинг "Ал Наср" клуби 2016 йилги Осиё чемпионлар лигасида БАА президенти кубоги соҳиби сифатида қатнашади. Клуб ўтган мавсум чемпионатда 5-ўринни эгаллаганди.

3 карра БАА чемпиони, 4 карра Президент кубоги соҳиби, 3 карра Федерация кубоги соҳиби ва 1 карра Араб Кўрфази кубоги соҳиби бўлган жамоани сербиялик Иван Йованович бошқариб бормоқда.
Клуб бу мавсумда 10та ўйин ўтказган жамоа 21 очко билан учинчи ўринни эгаллаб турибди.

"Ал наср"нинг легионерлари: Жирес Кембо Экоко (Франция), Луис Хименес (Чили), Жонатан Питройпа (Буркина Фасо) ва Нилмар (Бразилия).



"Ал Иттиҳод" (Саудия Арабистони) - "Ал Виҳдат" (Иордания)

Саудия Арабистони клуби ўтган мавсум мамлакат чемпионатида тўртинчи ўринни олгани учун плей-оффда ўйнайди. Жамоа бу йил 9та ўйиндан сўнг 17 очко тўплаб 4-ўринни эгаллаб турибди.

"Ал Иттиҳод" легионерлари:  Салли Мунтари (Гана), Жеймс Троици (Австралия), Лусиан Санмартен (Руминия), Гелмин Ривас (Венесуэла).

"Ал Виҳдат" Иордания чемпиони сифатида ОЧЛ плей-оффида қатнашади. Жамоа 14 карра мамлакат чемпиони, 10 карра Иордания кубоги соҳиби, 9 карра Иордания ФА кубоги соҳиби ва 12 карра Иордани Суперкубоги соҳиби ҳисобланади.

"Виҳдат" бу мавсумда 9та ўйиндан 19 очко тўплаб ички чемпионатда пешқадам бўлиб турибди.

Жамоада сенегаллик Эл Хожи Малик Талл ва фаластинлик Ашраф Нўъмон каби легионерлар ўйнашади.



Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика