RU

Последние новости

21:02Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Аланяспор"ни мағлуб этолмади, истанбулликларнинг ягона голига Шомуродов муаллифлик қилди  15 20:52БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Ғаниев 59 дақиқа ўйнади  1 20:25АПЛ. "Арсенал" - "Манчестер Сити" 0:1 (матнли трансляция)  8 19:37Родри: "Арсенал"дан қасос олишимиз керак"  5 19:18"Арсенал" — "Манчестер Сити". Ҳусанов асосий таркибда  29 19:15"Қизилқум" — "Насаф" 0:0 (Матнли трансляция)  28 18:50Усмоновнинг сўнгги сонияларда киритган голи "Андижон"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  25 18:36"Мальорка" — "Атлетико". Таркиблар маълум  0 15:26"Манчестер Юнайтед" Вальверде эвазига "Реал"га ўз футболчисини беришга тайёр  7 14:38"Арсенал" 80 млн евролик испанни харид қилмоқчи  2 13:58Левченко: "Нега ғалабани мухлислар билан нишонламайман? Барчаси ўйиндаги асаб ва руҳий чарчоқ сабаб"  5 13:14Фергюсон "Манчестер Юнайтед"га қайтмоқчи эканини тан олди  17 12:35Аморимнинг "Реал"даги трансфер мақсади маълум бўлди  6 11:56"Реал" "Ливерпул"нинг навбатдаги юлдузини нишонга олди  11 11:20Месси МЛС тўпурарлар пойгасида етакчилик қилмоқда - 22 та ўйинда 22 та гол  5

ОЧЛ-2016. Ғарб минтақасида иштирок этувчи барча клублар маълум бўлди Новости

ОЧЛ-2016. Ғарб минтақасида иштирок этувчи барча клублар маълум бўлди

Осиё қитъасининг клублар ўртасидаги энг нуфузли мусобақаси бўлган Осиё чемпионлар лигасининг янги мавсуми 27 январь куни старт олади.

Албатта дастлаб плей-офф ўйинлари ўтказилади. Гуруҳ босқичи 23 февраль куни бошланади.

Кейинги йил ҳам Ўзбекистондан мусобақада 4та клуб қатнашади. "Бунёдкор" плей-оффдан курашга қўшилса "Насаф", "Локомотив" ва "Пахтакор" гуруҳ босқичида ўйнайди.

Плей-оффда жами 15та клуб иштирок этади. Уларнинг 4таси гуруҳ босқичига йўл олади. Саралаш баҳсларида "Бунёдкор"нинг қатнашиши ҳақида айтиб ўтдик. Плей-оффда Азизбек Ҳайдаров тўп тепаётган "Ал Шабаб" ва Сардор Рашидов ўйнаётган "Ал Жайиш" клублари ҳам иштирок этади. "Ал Садд" сафида Хави ўйнаётганини ҳам зукко ўқувчиларимиз жуда яхши билишади.



Биринчи саралаш босқичида ўйнайдиган клублар:
Қувайт - "Қувайт СК", "Ал Виҳдат"
Уммон - "Ал Оруба"
Баҳрайн - "Ал Муҳаррақ"
Ливан - "Ал Аҳад"
Сурия - "Ал Жайиш"
 
Иккинчи саралаш босқичида ўйнайдиган клублар:
БАА - "Ал Шабаб"
Қатар - "Ал Садд", "Ал Жайиш"
Ироқ - "Нафт Ал Васат", "Ал Қува Ал Жавия"

Учинчи саралаш босқичида ўйнайдиган клублар:
Саудия Арабистони - "Ал Иттиҳод"
Эрон - "Нафт теҳрон"
Ўзбекистон - "Бунёдкор"
БАА - "Ал Жазира"


Гуруҳ босқичига тўғридан-тўғри йўлланма олган 12та клуб номи маълум бўлиб улгурган:
Саудия Арабистони - "Ал Наср", "Ал Ҳилол", "Ал Аҳли"
Эрон - "Сепахон", "Зоб Оҳан", "Тракторсози"
Ўзбекистон - "Пахтакор", "Насаф", "Локомотив"
БАА - "Ал Айн", "Ал Наср"
Қатар - "Лаҳвия"


Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика