RU

Последние новости

01:43Бельгия. "Антверпен" мавсумни дуранг билан бошлади, Ўринбоев майдонга туширилмади  1 01:19"Ювентус" собиқ футболчисини ортга қайтаришни истайди  0 00:55Маунт: "МЮ еврокубокларга қайтиши керак"  0 00:37"Челси" Стерлингни сотишни истайди, бироқ бир муаммо бор  0 00:14"Ньюкасл" Исакни сотмоқчи эмас  1 23:21Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  0 22:48"Хоразм" "Андижон" ҳимоячисини таркибига қўшиб олди  0 22:31Виктор Гёкереш Лондонга етиб борди  0 22:11"Сўғдиёна" ва "Шўртан" ўртоқлик учрашувида жанговар дуранг қайд этди  0 21:59"Мираброр Усмонов хотира турнири". Саудия Арабистони иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди  1 21:26"Хоразм" Аббос Отахоновни таркибига қўшиб олди  1 20:51Диёр Ортиқбоев: "Япониянинг бугунги ўйини бизга қизиқ эмас"  2 20:34Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Витебск"ни мағлубиятга учратди  2 20:12Антонио Конте Стерлингни "Наполи"да кўришни истамоқда  2 19:47"Андижон" тарихда илк бор ОЧЛ 2 да: тайёргарлик, қуръа ва учрашувлар санаси  12

ОЧЛ-2015. Бердиевда учинчи, қолганлар учун биринчи имконият Новости

ОЧЛ-2015. Бердиевда учинчи, қолганлар учун биринчи имконият

ОФК томонидан Осиё чемпионлар лигасида бизга 3+1 ўрин берилгани расман ойдинлашди.
Шундай қилиб келаси йил биздан учта жамоа (“Пахтакор”, “Локомотив”, “Насаф”) ОЧЛни тўғридан тўғри гуруҳ босқичида бошлайди. “Бунёдкор” эса плей-оффдан бошлайди. Эътибор бериб қарасак, биргина Рўзиқул Бердиевни ҳисобга олмаганда, қолган клублар бош мураббийлари учун келаси йилги чемпионлар лигаси дебют мусобақа бўлар экан.

Хусусан чемпионликни қўлга киритган “Пахтакор” бош менежери Самвел Бабаян бунгача бош мураббийи сифатида рўйхатдан ўтмаганди. Энди бўлса ҳам мураббий, ҳам менежер сифатида “заявка” қилинади. Яъни, унинг мураббий эканлигини ҳам инобатга олсак, Осиё чемпионлар лигаси Бабаян учун дебют мусобақа ҳисобланади.

“Локомотив” устози Вадим Абрамов ҳам ҳозирча чемпионлар лигасида қатнашмаган. Бу гап шунингдек “Бунёдкор” бош мураббийи Сергей Лушанга ҳам тегишли. Демак, бу икки мураббий ҳам клублар ўртасидаги нуфузли мусобақада келаси йил ўз дебютларини ўтказишади.

“Насаф”ни бошқараётган Рўзиқул Бердиев учун эса ОЧЛ илк мусобақа эмас. Чунки мураббий бунгача икки мавсум ОЧЛда “Насаф”ни бошқарган. Хусусан 2012 йил ўз тарихида илк бор ушбу турнирда қатнашган “Насаф” гуруҳ ўйинларида атиги бир очко билан охирги ўринни банд қилганди. Шу йилнинг бошида ўтказилган плей-офф босқичида эса қаршиликлар Қатар клубидан йирик ҳисобда мағлуб бўлишди. Демак, бу сафарги иштирок Бердиев учун учинчиси бўлади.

Шундай экан, келаси йил ОЧЛ баҳсларини интизорлик билан кутишимиз учун асос бор. Агар “Бунёдкор” плей-оффдан ўтиб олса, гуруҳ баҳсларида биздан тўртта клуб бўлади. Бу эса ОФК томонидан берилган яна бир имконият деганидир. Умуман олганда, ОФК бизга ҳар доим имконият бериб келган. Фақат бундан фойдаланиш, ОФКнинг бекорга 3+1 бермаганини исботлаш эса тўртта клубнинг зиммасидаги иш ҳисобланади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика