RU

Последние новости

13:53"Реал" Португалия терма жамоаси футболчисига қизиқмоқда  0 13:26"Лестер" эгаси отаси хотираси учун клубни сотиш ниятида эмас  0 12:59Трубин ЕЧЛ тарихида фақат 4 нафар дарвозабонга насиб этган ютуқни қайд этди  3 12:38Бугунги ўйинлар: ЕЛда охирги тур ва бошқалар  0 12:17Абдуқодир Ҳусанов "Галатасарой" билан ўйин учун неча баҳо олди?  5 11:54Росеньор Коул Палмер ҳақида гапирди  0 11:28"Манчестер Юнайтед" иқтидорли хавбекка кўз тикди  4 10:56Умарали Раҳмоналиев: "Сабаҳ"да бошқа жамоаларнинг қандай ўйнаётганига эътибор беришмайди"  0 10:35Интервью. Мурод Бобожонов: “Ўзбек футболчилари учун Ироқда эшиклар очилди"  1 10:15Манба: Ўзбекистон Суперкубогига "Бобур Арена" мезбонлик қилади  4 09:55Хайрулла Каримов: "Суперлигани уйда бошлаш бироз енгиллик бериши мумкин"  2 09:35Арбелоа: "Натижа учун жавобгарликни ўз зиммамга оламан"  24 09:16"Арсенал" Чемпионлар лигасида тарихий рекорд ўрнатди  4 08:55Моуринью Трубиннинг голи ҳақида: "Ғалаба учун хавфли қарор қабул қилдик"  9 08:40"Хоразм" спорт дирекори Хурсандбек Маткаримов: "1-2 турларда барча рақибларнинг даражаси бир хил бўлади"  2

ОЧЛ 1/8 финал. Бугун жавоб учрашувлари старт олади Новости

ОЧЛ 1/8 финал. Бугун жавоб учрашувлари старт олади

Бугун Осиё чемпионлар лигасининг 1/8 финал босқичи жавоб учрашувларидан ўрин олган тўртта ўйин бўлиб ўтади.
Жанубий Корея, БАА ва Саудия Арабистонида ўзига хос дербилар кузатилса, Хитойда “Гуангжу Эвергранд” Япониянинг “Серезо Оска” клубини қабул қилади. Баҳслар якунига етгач, сайтимиз орқали чорак финалга кимлар чиққани ҳақида маълумот берамиз.

15:30. “Поханг Стилерс” – “Чонбук Хюндай”
Жанубий Корея дербисининг иккинчи қисми. Биринчи қисмда “Поханг Стилерс” 2:1 ҳисобида ютиб кетган. Шундай экан, жавоб учрашувидан олдин шу жамоанинг имконияти юқори баҳоланмоқда. Ҳар ҳолда уйда деворлар ҳам ёрдам беради.



17:00. “Гуангжу Эвергранд” – “Серезо Осака”
Биринчи ўйинда “Гуангжу” сафардан йирик 5:1 ҳисобидаги ғалаба билан қайтганди. Фақат мўъжизагина “Серезо Осака”ни кейинги босқичга етаклай олади. Бугунги баҳсда “Серезо” футболчиси Диего Форлан майдонга туша олмайди.



21:00. “Ал Айн” – “Ал Жазира”
БААнинг иккита клуби шу босқичда тўқнаш келди. Бугунги ўйиндан кейин кимдир мусобани тарк этади. Бу “Ал Айн” бўладими ёки “Ал Жазира”ми, буни энди вақт кўрсатади. Дастлабки баҳсда “Ал Айн” сафардан 2:1 ҳисобидаги ғалаба билан қайтганди.



22:45. “Ал Шабаб” – “Ал Иттиҳод”
Бу эса Саудия Арабистони дербиси. Жидда шаҳрида бўлиб ўтган биринчи учрашувда “Ал Иттиҳод” 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Ҳозирча кичик устунлик “сариқ-қоралар” томонида. Аммо “Ал Шабаб” ўз уйида бор кучини намойиш этса керак.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика