RU

Последние новости

11:00"Милан" футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттиради  0 10:31Холанд автобусдан тушаётганда жароҳат олди  3 10:05Уругвай терма жамоаси аъзоси "Неом"га ўтмоқда  0 09:37Гвардиола "Ман Сити"дан қайси футболчининг кетганидан афсусда эканлигини айтди  1 09:12Лига "Локомотив" стадионидаги қурилиш ишлари билан танишди  0 08:41Эржан Токотаев: “Ўзимни анча яхши ҳис қиляпман”  1 08:08Бугун финал!  7 07:40ФИФА президенти юртимизга етиб келди  14 07:18ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Белгия Қозоғистонни, Испания Туркияни "янчиб" ташлади  9 00:17Амир Ғалинои: "CAFA'да қатнашмаслик ҳақида хат ёздик, лекин шартларимиз қабул қилинмади"  25 23:40Мемфис Депай Нидерландия терма жамоаси тарихида энг яхши тўпурарга айланди  5 23:12ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Нидерландияда қийин ғалаба, Грузия Болгариядан устун келди  1 22:23Ўртоқлик учрашуви. Россия меҳмонда Қатардан устун келди  14 22:00Ҳаким Зиеш "Севилья"га ўтиши мумкин  1 21:30Ромелу Лукаку декабргача майдонга қайтмайди  1

"OC" Incheon News: Дзюдочиларимиздан 1та кумуш ва 2та бронза! Новости

"OC" Incheon News: Дзюдочиларимиздан 1та кумуш ва 2та бронза!

Бугун Ўзбекистон делегацияси битта кумуш ва 2та бронза медалига эга бўлди!
Осиё ўйинларининг дзюдо бўйича мусобақаларида 100кг гача бўлган вазнда иштирок этаётган ҳамюртимиз Рамзиддин Саидов терма жамоамиз ҳисобига навбатдаги медални келтирди.

Рамзиддин бунгача хитойлик Ху Жи, қирғизистонлик Токтогоновларни мағлубиятга учратган бўлса, ярим финалда моғулистонлик Наидан Тувшинбаярга имкониятни бой бериб қўйганди. Бронза медали учун бўлиб ўтган бахсда эса покистонлик Шах Хуссайнни мағлубиятга учратган Рамзиддин Ўзбекистон терма жамоаси делегациясига учинчи бронза медалини қўшиб қўйди.



100кг дан ортиқ бўлган вазнда иштирок этаётган ҳамюртимиз Абдулла Тангриев учинчи ўрин учун бахсда қирғизистонлик Юрий Краковецкини мағлубиятга учратди.

Абдулла Тангриев бунгача сингапурлик Ху Хан Бунни мағлубиятга учратган бўлса, мезбонлар вакили Ким Сунг Минга имкониятни бой бериб қўйди. Шундан сўнг қозоғистонлик Ержан Шинккевни мағлубиятга учратиб, бронза медали учун курашиш имкониятини кўлга киритган дзюдочимиз Қирғизистон терма жамоаси вакили Юрий Краковецкини иппон баҳоси билан таслим этди.



90 кг гача бўлган вазн тоифасида юртдошимиз Дилшод Чориев финалда япониялик Ёшида Юяга қарши гиламга чиқди.

Дилшод финалгача иорданиялик Халаф Иброҳимни, Қозоғистон терма жамоаси вакили Темур Бўлатни, моғулистонлик Лкагвасурен Отгонбаатарларни мағлубиятга учратиб финалга етиб келди. Олтин медал учун япониялик рақибига қарши кечган баҳсда имкониятни бой бериб қўйди.



Эндиликда терма жамоамиз ҳисобида 1 та кумуш, 4 та бронза медали бор.


Истомин ҳам ютди, Ўзбекистон ярим финалда

ФОТОГАЛЕРЕЯ. Фаррух Дўстов – Лим Ёнг Кью

ФОТОГАЛЕРЕЯ. Денис Истомин - Хён Чанг

Инчеон-2014. Гандбол. Ўзбекистон – Қозоғистон 23:37

Инчеон-2014. Сув полоси. Хитой 14-4 Ўзбекистон

Инчеон-2014. Бадиий гимнастика. 4-ўрин билан кифояландик

Инчеон-2014. Дзюдо. Яна битта бронза муборак!

Инчеон-2014. Дзюдо. Абдулла Тангриевдан навбатдаги бронза!

Инчеон-2014. Дзюдо. Дилшод Чориев делегациямизга илк кумуш медални олиб келди!

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика