"Обод"да ўйнаган футболчи "Локомотив"да кўрикдан ўтади
08 июл 2017 16:36
Новости
"Обод"да ўйнаган футболчи "Локомотив"да кўрикдан ўтади
Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси 11-21 июль кунлари Белоруссия пойтахти Минск шаҳрида ўқув-машғулот йиғини ўтказади.
Илгари “Обод” жамоаси сафида ҳаракат қилган ёш ҳужумчи Идрис Бикмайкин “Локомотив” билан биргаликда Минскка йўл олади. У ерда жамоамиз мураббийлар штаби ушбу иқтидорли футболчининг ҳаракатларини кузатиш имконига эга бўлишади.
Агар 21 ёшли Бикмайкин ўзидан ижобий таассурот қолдира олса, у иккинчи даврани мамлакатимиз чемпиони таркибида ўтказади.
Комментарии