RU

Последние новости

16:07Сонга янги шартнома таклиф этилмади  1 15:40ФИФА 2025 йилги КЖЧ регламентини эълон қилди  3 15:12Хорхе Вальдано Карло Анчелоттини танқид остига олди  0 14:47Расман: "Монако" собиқ устози "Ал Айн"ни бошқаради  2 14:24ОКМК катта қийинчилик билан "Олимпик" билан дуранг ўйнаган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 13:58"Реал" тажрибали футболчисини сотиши мумкин  4 13:32"ФарДУ" илк иштирокидаёқ Биринчи лигада 3-ўринни банд этди  2 13:16Бош ҳакамни аёвсиз танқид қилган "Локомотив" клуби матбуот хизмати жаримага тортиладиган бўлди  4 12:48Франция терма жамоаси афсонаси Мбаппенинг "Реал"даги ўйинини танқид қилди  4 12:22Суперлига стадионлари 2030 йилда қандай кўринишда бўлади?  34 12:02"Локомотив"нинг голи қоида бузилган ҳолда урилган — ЎзФҲМ  6 11:37Ҳарри Кейн: "Биз бутун ўйин давомида устунлик қилдик"  1 11:13Муҳаммадали Ўринбоев: "Эронни CAFA турнирида ютганмиз, Осиё кубогида чемпионликдан бошқаси қониқтирмайди"  2 10:49Лоренцо Инсинье "Наполи"га қайтишга тайёр  1 10:21"Манчестер Сити" Эрлинг Холандга рақобатчи сотиб олади  3

“Обод” стадиони ҳақида Новости

“Обод” стадиони ҳақида

Теги :  Обод
Биринчи лига жамоаларининг уй стадионлари ҳақидаги таништирувимизни давом эттирамиз.

Биринчи лига жамоаларининг уй стадионлари ҳақидаги таништирувимизни давом эттирамиз. Бугун олий лигага чиқишга асосий даъвогар бўлган “Обод”нинг “уйи” ҳақида маълумот берамиз. Худди “Зомин” стадионини таништирувидаги каби бу сафар ҳам кўпроқ суратларга урғу берамиз. Зеро, сурат стадион ҳақида тасаввурни кўпроқ бўлишига замин яратади. Икки йилдан буён Ўзбекистон Биринчилиги баҳсларида иштирок этиб келаётган “Обод” ўтган мавсумни учинчи ўринда якунлаганди. Бу йил жамоа олий лигани кўзлаб қўя қолди. Қолаверса, Ўзбекистон Кубоги баҳсларида ҳам ўзига хос натижа қайд этди. Қисқаси, клуб қисқа вақт ичида ўзбек футболида ўз ўрнини муносиб равишда топишга улгурди. 


Жамоа уй учрашувларини пойтахтимизнинг Яшнобод туманида жойлашган “Обод” сунъий қопламали майдонида ўтказади. Клуб расмийлари жамоани ташкил қилганидан сўнг мазкур стадионни барпо этишганди. Стадион атрофида клуб базаси ҳам жойлашган. У ерда футболчиларга барча шароитлар яратилган. Қолаверса, майдон атрофида волейбол майдони ҳам бор. Майдоннинг ўзи ҳақида гапирадиган бўлсак, стандарт талабларнинг максимал даражасида. Аксар жамоа футболчилари бу майдонда тўп сурганида чарчаб қолишади, айниқса иккинчи бўлимда. Майдоннинг икки тарафида мухлислар учун бир қатор қилиб, пластик стуллар жойлаштириб чиқилган. Ўриндиқлар билан майдоннинг орасида ҳеч қандай тўсиқ йўқ. Боз устига, оралиқ масофа ҳам узоқ эмас. Фикримизча, майдон ўлчамини қисқартириб, майдон ва ўриндиқлар орасида баланд бўлмаган тўсиқ қўйиб чиқилса мақсадга мувофиқ бўларди. Бу орқали ўйин давомида дарвозалар ортида ҳам мухлислар бемалол туришининг олди олинармиди? Сабаби, жамоанинг “Оқ-тепа”га қарши ўйинига бўлган қизиқиш юқори бўлгани туфайли ишқибозлар ташрифи кўп бўлди. Натижада мухлислар учрашув давомида етарлича ноқулайликлар келтириб чиқаришди. Хусусан, ўйин давомида бир ишқибоз мезбонлар дарвозасининг устунига суяниб учрашуви томоша қилган ҳолатларга ҳам гувоҳ бўлдик. Майдон билан ўриндиқлар учун ажратилган жой орасида ҳеч қандай тўсиқ йўқлиги боис, ўша беллашувда футболчилар бурчак тўпларидан фойдаланишда ҳам бироз қийинчиликка дуч келишди. Яна бир гап: “Обод”нинг расмий ўйини пайтида стадион биқинида жойлашган волейбол майдонида ўйин ўтказилиши ҳам бир қатор ноқулайликлар келтириб чиқаришига гувоҳ бўлдик. Жумладан, волейбол тўпи майдонга тушиб кетган ҳолатларни кўрдик. 


Майдоннинг бир томон марказида икки қаватли махсус трибуна жойлашган. Биринчи қаватда жамоаларнинг захира ўйинчилари, иккинчи қаватда эса, расмий шахслар ўтиришлари мумкин. Учрашувнинг тўртинчи ҳаками ҳам шу ердан ўйинни кузатиб боради. Бу ерда ҳам битта ноқулайликка гувоҳ бўлдик. Аниқроғи, захира ўриндиғи билан мухлислар ўриндиғи орасида тўсиқ йўқ. Агар тўртинчи ҳакам синчков бўлмаса истаган ишқибоз захира ўриндиғига ўтириб олиш эҳтимоли бор, аммо бу жуда катта муаммо эмас. 


Стадионда ажойиб табло бор. Ўтган йили “Обод” ўйингоҳида табло йўқ эди, ушбу мавсумдан клуб раҳбарияти табло қўйди. Шахсан менга стадионда энг ёққан нарса табло бўлди. Сабаби, бу йил биринчи лиганинг деярли барча стадионларга бориб, бундай ихчам, бежирим таблони кўрмагандим. Маълум бўлишича, табло клубга 5 миллион сўмга тушган. Суратда таблони кўришингиз мумкин. Айтиш керак, қолган клубларимиз ҳам шундай таблодан фойдаланишни тавсия қиламиз, албатта бу таклифимиз биринчи лига жамоаларига тегишли. Ҳаваскор клубларимизни катта-катта таблоларга маблағ ажрата олмаслигини биламиз, лекин ҳеч бўлмаса шундай таблодан фойдаланишсин! Ҳар ҳолда 5 миллион битта клуб учун катта сумма эмас. Табло стадион кўрки саналади. Эски, қоғоз таблолардан воз кечиш вақти келди. Асосийси, учрашув якунланганидан кейин ўйин натижасини билиш учун ҳам табло керак! 

Фурқатбек Нишонов 


Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика