RU

Последние новости

10:55"Барселона" президентлигига қайта сайланган Лапорта нималар деди?  0 10:27Африка қитъасида дунёдаги энг катта стадион қурилмоқда  4 09:50МЮ раҳбари Майкл Кэррикни доимий бош мураббий қилмоқчи эмас  13 09:21Расман. Бразилиялик футболчи "Каттақўрғон" аъзоси  2 08:52"Сурхон"ни янги бош мураббийи ким бўлиши маълум  2 08:23Исломбек Исмоилов тарихга кирди  4 07:54"Барселона" президентлик сайловлари натижаларини эълон қилди  10 07:30"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди  46 02:42А Серия. "Комо" "Рома"ни мағлуб этди, "Милан" эса муҳим ўйинда мағлубиятга учради  6 01:52Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Кучли жамоа ютди. Янги мураббий келди ва тактикамиз ўзгарди"  8 01:44Стипе Перица: "Мавсумни соврин ва учта ғалаба билан бошлаш ёқимли"  1 01:30Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" – "Пахтакор" 1:0  2 01:16Ислом Исмоилов: "Мен ҳақимдаги ноўрин фикрларга меҳнатим ва натижа билан жавоб бераман"  36 01:09"Нефтчи" Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби! Тақдирлаш маросимидан эксклюзив ГАЛЕРЕЯ  6 01:04Фарруҳ Сайфиев: "Фарғона халқи учун биринчи Суперкубок"  3

"Обод" мураббийлар штабида ўзгаришлар Новости

"Обод" мураббийлар штабида ўзгаришлар

Теги :  Обод
Янги мавсумга тайёргарлик кўраётган "Обод" мураббийлар штабида бир қатор ўзгаришлар рўй берди.
Хусусан, "Обод"нинг олий лигага чиқишида катта ҳисса қўшган ёш мутахассис, ушбу мавсумнинг иккинчи қисмида ўринбосар таркибини бошқарган Бобур Зуҳриддинов ўз хоҳишига кўра, клубни тарк этди. Зуҳриддиновнинг ўзи "пойтахт клубларидан таклиф бўлаётганини айтиб, истеъфога чиқишини" билдирди. Жамоамиз раҳбарияти иқтидорли мураббийга омад тилаган ҳолда дўстона хайрлашди. Бўшаб қолган ўринга бошқа мураббийлар билан музокаралар бошлаб юборилди.

Аввал хабар берганимиздек, асосий жамоага Рауф Инилеев бош мураббий этиб тайинланган эди. Ўтган мавсумнинг иккинчи қисмида "Обод"ни бошқарган Жаъфар Ирисметов энди Рауф Талгатовичга ёрдам беради. Қолаверса, тажрибали Анвар Ғофуров ўйновчи мураббий сифатида Инилеев ва Ирисметовга кўмаклашади. Дарвозабонлар мураббийи эса, Игорь Михайлов.

Тайёргарлик режа асосида давом этмоқда. Кеча ва бугун икки маҳалдан машғулот ўтказган жамоамиз эртага бир маҳал шуғулланади. Индинга, яъни, 28 декабрь куни жамоа аъзолари икки таркибга бўлинган ҳолда ўзаро учрашувда майдонга тушади. Мазкур баҳс "Обод" стадионида бўлиб ўтади. Шундан сўнг жамоа аъзолари янги йил таътилига чиқади.

Бобур Зуҳриддинов "Обод" билан хайрлашди

Бобур Зуҳриддинов: “Обод” жамоасини тарк этганим рост”
Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика