"Обод". Жамоамиз таътилда
27 ноя 2016 22:13
Новости
"Обод". Жамоамиз таътилда
Олий лигада дебют мавсумини ўтказган жамоамиз аъзолари айни кунларда қишги таътилни ўтказмоқда.
Чемпионатнинг сўнгги учрашувини "Пахтакор"га қарши ўтказиб, дурангга эришган "Обод" олий лигада қолиш вазифасини расман уддалагач, футболчилар таътилга чиқишди.
Қишги таътил декабрь ойининг учинчи ўн кунлигига қадар давом этади. Ҳозирги режага кўра, янги мавсумга тайёргарлик 19-20 декабрь кунлари бошланади. Дастлабки йиғин бир ҳафта давом этади. Йиғинда футболчиларнинг тикланишига эътибор қаратилади. Январь ойидан бошлаб эса, тайёргарлик кучайтирилган тартибда олиб борилади.
"Обод" ФК матбуот хизмати
Комментарии